Холиқов Мухридин Бахромжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мош навларини парваришида биостимуляторларни қўллашнинг ўсимликни ўсиши, ривожланиши ҳамда дон ҳосилига таъсири (Фарғона вилояти ўтлоқи–саз тупроқлар мисолида)”, 06.01.08 - Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Qx1700
Илмий раҳбар: Давронов Қахрамонжон Анваржонович, қишлоқ хоʻжалиги фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.08/2025.27.12.Qx.03.01.
Расмий оппонентлар: Иминов Абдували Абдуманнопович, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Исмойилжон Иброхимжонович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фарғона вилоятининг ўтлоқ–саз тупроқлари шароитида йетиштирилаётган мош навларини парваришлашда, уруғликка ва ўсимликнинг ўсув даврида барг орқали биостимуляторларни қўллаш муддатлари ва меъёрларини мошнинг кўчат қалинлигига боғлиқ ҳолда ўсимликниинг ўсиши, ривожланиши ҳамда ҳосилдорлигига таъсирини илмий асосланган тизимини ишлаб чиқиш тадқиқотнинг асосий мақсади ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Мош навлари уруғларига ҳамда ўсимликларнинг ўсув даврида “Авангард Старт” биостимулятори билан ишлов берилган вариантларда биостимуляторлар билан ишлов берилмаган назорат вариантига нисбатан амал даври охирида кўчатларни сақланувчанлиги “Дурдон” навида 1,7 % га, Маржон навида эса 2,5 % гача юқори бўлганлиги аниқланган;
Мошнинг Дурдона ва Маржон навлари уруғларига ва ўсимликни ўсув даврида “Авангард Старт” биостимулятори билан ишлов берилган вариантлар биостимуляторлар билан ишлов берилмаган назорат вариантига нисбатан туганак бактериялар вазни мош навларига мос равишда 200 минг/га вариантида 4,87–5,23 г/туп га, 300 минг туп/га кўчат қалинликдаги биостимулийторлар билан ишлов берилмаган назорат вариантга нисбатан 5,54–4,87 г/туп га юқори бўлиши аниқланган;
Мош навлари уруғларига ҳамда ўсимликларнинг ўсув даврида “Авангард Старт” биостимулятори билан ишлов берилган вариантларда биостимуляторлар билан ишлов берилмаган назорат вариантига нисбатан Дурдона навида барг сатҳи кўчат қалинликдагига мос равишда 2,4–3,7 минг м2/га, қуруқ масса тўплаши 12,4–11,9 г/туп, фотосинтез соф маҳсулдорлиги 2,3–2,4 г м2/кунга, Маржон навида барг сатҳи кўчат қалинликдаги мос равишда 2,6–2,7 минг м2/га, қуруқ масса тўплаши 12,6–12,2 г/туп, фотосинтез соф маҳсулдорлиги 2,5–2,5 г м2/кунга юқори бўлганлиги аниқланган;
Мош навлари уруғларига ҳамда ўсимликларнинг ўсув даврида “Авангард Старт” биостимулятори билан ишлов берилган вариантларда биостимуляторлар билан ишлов берилмаган назорат вариантига нисбатан Дурдона навида бир тупдаги дуккаклар сони кўчат қалинликдагига мос равишда 8,9–9,1 дона, донлар сони 96,7–118,9 дона, донлар вазни 1,6–1,3 г, 1000 дона дон оғирлиги 5,6–4,6 г, дон ҳосилдорлиги 3,0–3,9 с/га гача, Маржон навида бир тупдаги дуккаклар сони кўчат қалинликдаги мос ҳолда 9,9–9,1 дона, донлар сони 165,6–129,1 дона, донлар вазни 1,7–1,5 г, 1000 дона дон оғирлиги 4,0–3,9 г, дон ҳосилдорлиги 3,6–4,2 с/га гача юқори бўлиб, иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари назорат вариантига нисбатан Дурдона навида соф даромад кўчат қалинликдаги мос равишда 3424010–4158515 сўм/га, рентабеллик кўрсаткичи 27,59–33,29 фоизга, Маржон навида соф даромад 3843632–4472946 сўм/га, рентабеллик кўрсаткичи 30,65–35,27 фоизга юқори бўлганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона вилоятининг ўтлоқи-саз тупроқлари шароитида мош навларидан юқори ва сифатли ҳосил йетиштиришда биостимуляторлардан фойдаланиш усулларини ва мақбул кўчат қалинлигини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот илмий натижалари асосида:
Ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун “Мош навлари парваришида биостимуляторларни қўллашнинг аҳамияти” номли тавсиянома ишлаб чиқилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 26-майдаги 05/05–04–252-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома бугунги кунда фермер хўжаликларида мошнинг Дурдона ва Маржон навларидан юқори ва сифатли дон ҳосили йетиштиришда муҳим кўрсатма бўлиб хизмат қилмоқда.
Мошнинг Дурдона ва Маржон навларини экиш меъёрлари ва биостимулияторлар билан ишлов бериш усуллари ишлаб чиқариш шароитида Қўштепа туманида 9 гектар, Бешариқ туманида 35 гектар, Қува туманида 7 гектар майдонлардаги жами 51 гектар ер майдонларида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 26-майдаги 05/05–04–252-сон маълумотномаси). Натижада мош навлари уруғларни Авангард Старт биостимулятори билан уруғга ишлов беришда 1,5 л/т, 3–4 чин баргда 1,0 л/га, шоналашда 2,0 л/га ва гуллаш даврида 2,0 л/га меъёрларда қўланилган майдонларда юқори самарадорликка эришилган.
Мошнинг Дурдона ва Маржон навлари уруғларига биостимулияторлар билан ишлов берилиб, сонг ўсув даврида ишлов бериш технологияси Қува, Қўштепа, Бешариқ туманларига жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 26-майдаги 05/05–04–252–сон маълумотномаси). Натижада ушбу технологияни қўллаш ҳисобига Авангард Старт биостимулятори билан уруғга ишлов беришда 1,5 л/т, 3–4 чин баргда 1,0 л/га, шоналашда 2,0 л/га ва гуллаш даврида 2,0 л/га меъёрларда қўланилганда бир гектар майдондан мош навларига мос равишда ўртача 20,8–21,7 сентнердан дон ҳосили олиниб, назоратга нисбатан 4,1–4,5 сентнер юқори дон ҳосили олиш имконини берган.