Маматқулов Орифжон Одилжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрта толали С-7303 ғўза навида кўчат қалинлигига бўғлиқ ҳолда Байстар дефолиантининг самарадорлиги (Фарғона вилоятининг суғориладиган ўтлоқи-саз тупроқлари мисолида)”, 06.01.08 - Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Qx1481
Илмий раҳбар: Алланазаров Султонбек Рейипназарович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.08/2025.27.12.Qx.03.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Одилжон Олимжонович, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, профессор; Абдурахмонов Хусниддин Эшмаматович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фарғона вилоятининг суғориладиган ўтлоқи-саз тупроқлари шароитида ўрта толали С 7303 ғўза навини оптимал кўчат қалинлигида етиштириш ҳамда ушбу навга мос Байстар дефолиантининг самарали меъёрини аниқлаш орқали юқори ҳосилдорлик ва сифатли пахта ҳосилига эришиш учун агротехнологик тадбирларни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Илк маротаба Фарғона вилоятининг суғориладиган ўтлоқи-саз тупроқлари шароитида етиштирилган С 7303 ғўза навида кўчат қалинлигига боғлиқ ҳолда дефолиация самарадорлиги аниқланган. Бунда, гектарига 100–110 минг туп қалинликда кўсакларнинг табиий очилиши 46,5 % ни ташкил этиб, 70–80 ва 130–140 минг туп/га фонларига нисбатан 0,2–0,3 % га юқори бўлганлиги кузатилган. Ярим очилган кўсаклар миқдори эса 70–80 минг туп/га фонига нисбатан 0,1 % га кўпайганлиги қайд этилган. Ўсимликлар туп сони ва дефолиант меъёрларининг оширилиши кўсакларнинг очилиш даражасига ижобий таъсир кўрсатган. Жумладан, Байстар дефолианти 70–80 минг туп/га фонида 0,500 л/га меъёрда қўлланилганда кўсаклар очилиши 81,5 % ни ташкил этган бўлса, 0,600 л/га меъёрда ушбу кўрсаткичнинг 4,1 % га яхшиланганлиги аниқланган. Кўчат қалинлиги 100–110 минг туп/га бўлганда мазкур кўрсаткичлар 84,5–88,4 % ни (фарқ 3,9 %), 130–140 минг туп/га қалинликда эса 77,6–84,6 % ни ташкил этган. Дефолиант меъёрининг 0,100–0,200 л/га га оширилиши ҳисобига кўсаклар очилиши фонлар кесимида 3,7–7,0 % га жадаллашганлиги исботланган.
Тадқиқотда ўсимликлар туп сони ва барг сатҳининг ошиши ҳисобига дефолиант меъёрини ҳам мутаносиб равишда кўтариш юқори самара бериши аниқланган. Жумладан, кўчат қалинлиги гектарига 70–80 минг тупдан 100–110 ва 130–140 минг тупгача кўпайиши билан барг юзасининг гектар ҳисобига 7588,8–11513,5 м² га ортиши кузатилган.
Кўчат қалинлиги 70–80 минг туп/га бўлган фонда Байстар дефолианти 0,500 л/га меъёрда қўлланилганда баргларнинг тўкилиши 82,5 % ни ташкил этган бўлса, 0,600 л/га меъёрда бу кўрсаткичнинг 83,8 % гача юксалганлиги қайд этилган. Кўчат қалинлиги 100–110 минг туп/га бўлганда, дефолиант меъёрларига (0,500–0,600–0,700 л/га) мувофиқ равишда барг тўкилиши 84,7–88,4–85,2 % ни, 130-140 минг туп/га қалинликда эса тегишлича 81,6–84,9–85,8 % ни ташкил этган. Шунингдек, барглардаги хлорофилл миқдори барг ярусига бевосита боғлиқ бўлиб, 1-ярусдан 3-ярусга томон ортиб бориши, 4-ярусга келиб эса камайиши аниқланган.
Мақбул кўчат қалинлиги ва дефолиант сарф меъёрларининг ўзаро мутаносиб қўлланилиши орқали пахтадан эртаки ва юқори ҳосил олинишига эришилган. Жумладан, гектарига 100–110 минг туп кўчат қалинлиги фонида Байстар дефолианти 0,600 л/га меъёрда қўлланилганда, умумий ҳосилдорлик 36,8 с/га ни ташкил этган. Ушбу кўрсаткич дефолиантнинг мазкур меъёри 70–80 ва 130–140 минг туп/га фонларида қўлланилган вариантларга нисбатан тегишлича 2,6–2,7 с/га кўп ҳосил олинганлигини кўрсатган. Биринчи терим салмоғи ушбу фонда 89,9 % ни ташкил этиб, қолган икки фонга нисбатан мазкур кўрсаткичнинг 3,1–6,0 % га юқори бўлишига эришилган. Шу билан бирга, қўлланилган агротехник тадбирлар натижасида пахта толасининг технологик сифат кўрсаткичлари ва чигит сифати пасаймаганлиги, аксинча, бу кўрсаткичлар ҳам ошиб, пировардида рентабеллик даражасининг 8–10 % га ошганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўрта толали С-7303 ғўза навида турли кўчат қалинлигига боғлиқ ҳолда дефолиант меъёрларини қўллаш бўйича олиб борилган изланишлар натижалари асосида:
Фарғона вилояти шароитида С-7303 ғўза навида кўчат қалинлигига боғлиқ ҳолда сифатли дефолиация ўтказиш” номли тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 15-октябрдаги 05/04-04-672-сон маълумотномаси) Ушбу тавсиянома пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари ва агрокластерлари учун қўлланма сифатида хизмат қилмоқда.
Олиб борилган илмий-изланишлар натижалари 2024-йилда Қўштепа, Ёзёвон, Тошлоқ туманларида жами 114 гектар майдонда “Илҳом-Оҳун”, “Собиржон файзли ери”, “Ваҳобжон Абдуллажон ўғли”, “Ҳанифахон ЖБИ” “Асадбек Қобил”, ФАР АДОЛАТ НЕМАТЖОН” “Баҳриддин Исмоилович” фермер хўжалиги далаларида ишлаб чиқариш тажриба синовлари олиб борилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 15-октябрдаги 05/04-04-672-сон маълумотномаси). Илмий изланиш натижалари давомида гектардаги туп сонини нав учун энг оптимал 100-110 минг туп/га этиб белгилаш ҳамда Байстар дефолиантини 0,600 л/га қўллаш натижасида ишлаб чиқариш майдонларида 34,4 с/га ҳосил олиниб назорат ва андоза вариантига нисбатан 2,7-1,2 с/га қўшимча ҳосил олишга эришилган.
Тавсия этилган технология асосида ғўза парваришланганда толанинг узунлиги 0,03-0,04 дюмга, солиштирма узилиш кучи 0,7-1,9 гк/текс, узулишдаги узайиш 0,9-0,6 га, нур қайтариш коеффициенти 1,0-1,5% га юқори бўлганлиги, кўчат қалинлигини 70-80 минг тупдан 130-140 минг тупгача ошиб бориши билан бир дона кўсакдаги пахта вазни 0,63-0,64 граммгача камайиб, Байстар дефолиантини 0,600 л/га меъёри қўлланилганда бир кўсакдаги пахта вазни 0,54-0,46 граммгача ортиб (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 15-октябрдаги 05/04-04-672-сон маълумотномаси) туп сони 100-110 минг туп/га белгиланганда очилган кўсаклар 45% ни ташкил этгани ҳолда 70-80 ва130-140 минг туп/га фонларга нисбатан кўсаклар очилиши 5-10% га юқорилаб, генаратив вазни 3,5-3,6 граммгача ортишига эришилган.