Ибрагимова Дилдорахон Қахрамоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги биостимуляторлар ва инсектицидларни қўллаш усулларини ғўзанинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири (Фарғона вилоятининг ўтлоқи-соз тупроқлари шароитида)”, 06.01.08 - Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: I2024.3.PhD/Qx1481
Илмий раҳбар: Давронов Қахрамонжон Анваржонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.08/2025.27.12.Qx.03.01.
Расмий оппонентлар: Тешаев Фатулло Жўрақулович, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, профессор; Носиров Бахтиёр Салахиддинович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фарғона вилоятининг ўтлоқи-соз тупроқлари шароитида ғўза парваришида янги биостимуляторлар ҳамда инсектицидларни биргаликда ва якка тартибда қўллаш технологиясини ишлаб чиқиш ва самарадолигини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Илк бор Фарғона вилоятининг ўтлоқи-соз тупроқлар шароитида ғўзанинг ўсув даврида янги биостимуляторлар ва инсектицидларни биргаликда ҳамда якка тартибда қўллаш технологияси ишлаб чиқилган;
Ғўзанинг ўсув даврида барги орқали биостимуляторлар ва инсектицидларни биргаликда ҳамда якка тартибда қўллашнинг самарадорлиги аниқланган;
Гулливер + Авангард + Антиколорад Макс препаратлари ғўзанинг 2–3 чин барг чиқариш, шоналаш, гуллаш-кўсак тугиш даврларида (1,5-1,5-0,5 л/га) биргаликда қўлланилиши натижасида кўсак қуртига қарши инсектицид таъсири самарадорлиги юқори даражада намоён бўлиши исботланган;
Ғўзанинг ўсув дарида Гулливер + Авангард + Антиколорад Макс препаратлари билан 2-3 чинбарг чиқариш даврида 1,0+0,5+0,3 л/га, шоналаш-гуллаш даврида 1,5+1,0+0,3 л/га, гуллаш-ҳосил тугиш даврида 1,5+1,5+0,5 л/га меъёрларда барги орқали ишлов бериш тола чиқишини 37,7 фоизга юқори бўлишига олиб келиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона вилоятининг ўтлоқи-соз тупроқлари шароитида ғўза парваришида янги биостимуляторлар ҳамда инсектицидларни биргаликда ва якка тартибда қўллаш технологиясини ишлаб чиқиш ва самарадорлигини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқот илмий натижалари асосида:
Пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун “Ғўза парваришида биостимуляторлар ва инсектицидларни барг орқали қўллашнинг самараси” номли тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 11.11.2025 йилдаги №05/04-04-750-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома бугунги кунда фермер хўжаликларида ғўза навларидан юқори ва сифатли пахта ҳосили етиштиришда муҳим кўрсатма сифатида хизмат қилмоқда;
Биостимуляторлар ва инсектицидларни якка тартибда ва биргаликда қўллаш технологияси Қува тумани “Қахрамон давлат саҳовати” фермер хўжалигида 16,0 гектар, “ПСУЕАИТИ Фарғона илмий-тажриба станцияси”нинг ишлаб чиқариш даласида 8,0 гектар, Қўштепа тумани “Хумоюн мирзо тулпорлари” фермер хўжалигида 22,0 гектар, Тошлоқ тумани “Бойқовул мирзо” фермер хўжалигида 12,0 гектар, жами 58,0 гектар майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 11.11.2025 йилдаги №05/04-04-750-сон маълумотномаси). Натижада ғўзанинг 2-3 чинбарг чиқариш, шоналаш-гуллаш ва гуллаш-ҳосил тугиш даврида Авангард Старт (1,0:1,5:2,0 л/га) ва Гулливер (1,0:1,5:2,0 л/га) препаратлари билан барги орқали озиқлантирилганда юқори самарадорликка эришилган;
Ғўзанинг 2-3 чинбарг чиқариш, шоналаш-гуллаш ва гуллаш-ҳосил тугиш даврларида Авангард Старт (1,0:1,5:2,0 л/га) ва Гулливер (1,0:1,5:2,0 л/га) препаратлари билан барги орқали озиқлантириш технологияси Қува, Қўштепа ва Тошлоқ туманларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 11.11.2025 йилдаги №05/04-04-750-сон маълумотномаси). Натижада ушбу технологияни қўллаш орқали Авангард Старт (1,0:1,5:2,0 л/га) препарати билан барги орқали озиқлантирилган майдонлардан 34,4 с/га, Гулливер (1,0:1,5:2,0 л/га) препарати билан барги орқали озиқлантирилган майдонлардан 34,3 с/га пахта ҳосили етиштирилиб, рентабеллик даражаси Гулливер (1,0:1,5:2,0 л/га) препарати қўлланилганида 26,0 фоизга, Гулливер (1,0:1,5:2,0 л/га) препарати қўлланилганида 25,8 фоизга ортишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish