Ибрагимов Шехрозбек Тўлқинжон ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Роман таржимасида тасвирий воситаларнинг лингвопрагматик тадқиқи (Ҳаролд Ламбнинг “Бобур-Йўлбарс” романи таржимаси асосида), 10.00.06 Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3489
Илмий раҳбар: Хошимова Дилдора Мадаминовна, филология фанлари доктори  (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.22.04.
Расмий оппонентлар: Досбаева Наргиза Турғунпўлатовна, филология фанлари доктори  (DSc), профессор; Жўраева Малоҳат Муҳаммадовна, филология фанлари доктори  (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона  давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бадиий матндаги метафора, метонимия, муболаға, ташбиҳ, эпитетларнинг прагматик моҳиятини Ҳ.Ламбнинг “Бобур-Йўлбарс” романи ва унинг ўзбекча таржима матни юзасидан тадқиқ этишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ғарбда бадиий тасвирий воситаларнинг таснифида лексик, синтактик, риторик ҳамда консептуал жиҳатлар билан белгиланганда, шарқда уларнинг маъно ва мазмунлари юзасидан турларга бўлишга мойиллик юқорилиги аниқланди;
Ҳаролд Ламб метафорани асосан инсон ва табиат тасвиридаги мажозийликда, ташбиҳнинг тўрта воситаси: ўхшатилган нарса, ўхшаётган нарса, ўхшатиш воситаси ва сабабини бериш мақсад қилинганда, метонимияни ассоциациянинг бутун билан қисм, жавобгар учун макон муносабатларини ифодалашда, эпитетни тасвирий экспрессивликни бериш учун фойдаланганда ва муболағани таблиғ ва иғроқ турларидан фойдалангани исботланди; 
таржимон “Бобур-Йўлбарс” романидаги метафора, метонимия ва муболаға воситасида берилган жумлалар кўп ҳолларда адекват, эквивалент сўз ва сўз бирикмасини танлаш, таг маънони бериш, уларни таржимада тушуриб қолдириш ҳамда айрим жумлалар таржимасида тасвирий воситаларни (айниқса, метафора) қайта яратиш каби таржима усулларидан фойдаланганлиги аниқланди;
таржимон томонидан “Бобур-Йўлбарс” романи аслиятидаги метафора, метонимия, муболаға, ташбиҳ ва эпитет воситасида ифодаланган коммуникатив-прагматик муносабатлар (нутқий актлар) айрим вазиятларда таржимада адекват тарзда берилган бўлса-да, кўп ўринларда бундай муносабатлар таржимага қўшимчалар киритиш ҳамда маълумотларни таржима тилида аниқлаштириш каби ёндошувлар билан берилгани далилланди.  
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Роман таржимасида тасвирий воситаларнинг лингвопрагматик тадқиқи (Ҳаролд Ламбнинг “Бобур - Йўлбарс” романи таржимаси асосида)” мавсусида олиб борилган тадқиқот иши асосида: 
ғарбда бадиий тасвирий воситаларнинг таснифида лексик, синтактик, риторик ҳамда консептуал жиҳатлар билан белгиланганда, шарқда уларнинг маъно ва мазмунлари юзасидан турларга бўлишга мойиллик юқорилиги аниқланлигидан олинган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновацийалар вазирлиги Наманган давлат университетида “Ўзбек фолклорининг ўзбек ва инглиз тилларидаги веб-сайти ва мултимедиа маҳсулотларини йаратиш” мавзусидаги ФЗ-201912099 рақамли амалий илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Наманган давлат университетининг 2025-йил 12-ноябрдаги 2019-099/84-сон маълумотномаси). Натижада, мултимедиа маҳсулотларини йаратиш жарайонида диссертацийа ишида келтирилган бадиий тасвир воситаларига оид илмий-назарий маълумотлар билан бойитилган.
Ҳаролд Ламб метафорани асосан инсон ва табиат тасвиридаги мажозийликда, ташбиҳнинг тўрта воситаси: ўхшатилган нарса, ўхшаётган нарса, ўхшатиш воситаси ва сабабини бериш мақсад қилинганда, метонимияни ассоциациянинг бутун билан қисм, жавобгар учун макон муносабатларини ифодалашда, эпитетни тасвирий экспрессивликни бериш учун фойдаланганда ва муболағани таблиғ ва иғроқ турларидан фойдалангани исботланганлиги Бобур номидаги халқаро жамоат фондининг 2023-2024-йиллардаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодига оид илмий лоҳиялари доирасида фойдаланилган (Бобур номидаги халқаро жамоат фондининг 2025-йил 13-январдаги 2-сонли маълумотномаси). Натижада, диссертациянинг асосий илмий натижаларини ўзида акс эттирган ютуқлардан лойиҳа доирасида илмий-амалий дастур, қўлланма ва конфренсия тўпламларида нашр қилинган. 
таржимон “Бобур-Йўлбарс” романидаги метафора, метонимия ва муболаға воситасида берилган жумлалар кўп ҳолларда адекват, эквивалент сўз ва сўз бирикмасини танлаш, таг маънони бериш, уларни таржимада тушуриб қолдириш ҳамда айрим жумлалар таржимасида тасвирий воситаларни (айниқса, метафора) қайта яратиш каби таржима усулларидан фойдаланганлиги аниқланганига боғлиқ илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси, Наманган шаҳар “Ахсикент” Халқаро илмий-тадқиқот жамоат бирлашмасида “Бобурнома” тадқиқига оид илмий изланишларда, анжуманларда, Бобур маърифий, адабий мероси ҳақида рисолалар тайёрлашда, давра суҳбатларида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси, Наманган шаҳар “Ахсикент” Халқаро илмий-тадқиқот жамоат бирлашмасининг 03.01.2025 санасидаги №125 рақамли маълумотномаси). Натижада, илмий-тадқиқот жамоат бирлашмасида Бобур биографияси ҳақида маълумот берадиган роман бадииятида метафора метонимия ва муболағанинг воқеланиши ҳамда уларни ўзбек тилиган амалга оширилган таржимадаги ифодаси билан илмий-амалий конфренсияларнинг услубий хилма-хиллиги юксалган; 
 таржимон томонидан “Бобур-Йўлбарс” романи аслиятидаги метафора, метонимия, муболаға, ташбиҳ ва эпитет воситасида ифодаланган коммуникатив-прагматик муносабатлар (нутқий актлар) айрим вазиятларда таржимада адекват тарзда берилган бўлса-да, кўп ўринларда бундай муносабатлар таржимага қўшимчалар киритиш ҳамда маълумотларни таржима тилида аниқлаштириш каби ёндошувлар билан берилгани далилланганига оид хулосалардан Ўз МТРК “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМнинг “Адабий жарайон”, “Миллат ва маънавийат” ва “Таълим ва тараққийот” дастурларининг 2022-2024-йиллардаги сонларини таййорлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанийаси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМ нинг 2024-йил 2-июлдаги 04-36-798 сон маълумотномаси). Натижада, аслият ва таржимада коммуникатив-прагматик мазмун ифодаси ҳақидаги маълумотлардан кўрсатувларнинг илмий ва амалий жиҳатларини бойитишга хизмат қилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish