Халмуратова Шахноза Бекмурзаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг рискологик маданиятини ривожлантириш технологияси”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/ Ped8557.
Илмий раҳбар: Курбаниязова Замира Калбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.01/2025.17.12.Ped.09.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ибрахимов Санжар Урунбаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг рискологик маданиятини ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг рискологик маданиятини ривожлантиришга ёʻналтирилган жараён тузилмаси глобал, локал ва умумпедагогик тенденсияларнинг ижтимоий-тарихий ривожланиш динамикасига мувофиқ тарзда риск профилактикасига доир ретроспектив таҳлил конструктини мақсадли киритиш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг рискологик маданиятини ривожлантириш моделининг тизимли-тузилмали блоки воқелик, футуризация, хатоликка йўл қўйиш тамойилларини ҳисобга олиш орқали касбий рискларни минималлаштиришга қаратилган вазиятларни имитациялашга доир технологияларни адаптив тарзда лойиҳалаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг рискологик маданиятини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари “рисклардан қочиш” позициясидан “касбий ривожланиш ресурси” ва “рискларни бошқариш” трансформациясига ёʻналтирилган квазикасбий фаолият траекториясини таълим мазмуни билан интегративлигига эришиш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг рискологик маданиятини ривожлантириш технологияси аксиологик, фаолиятли, субектив босқичлардан иборат талабаларнинг мослашувчанлик, креатив, адаптив ва ресилиент қобилиятларини ривожлантиришга доир педагогик рисклар реестри боʻйича фаолият алгоритмини лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг рискологик маданиятини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг рискологик маданиятини ривожлантиришга ёʻналтирилган жараён тузилмасини глобал, локал ва умумпедагогик тенденсияларнинг ижтимоий-тарихий ривожланиш динамикасига мувофиқ тарзда риск профилактикасига доир ретроспектив таҳлил конструктини мақсадли киритиш асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан 60110500 – Бошланғич таълим йўналиши учун “Қáнигеликке кирисиw” номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи, 997093-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, боʻлажак бошлангʻич синф оʻқитувчиларида реал таълимий ва ҳаётий муаммоларга мос қарор қабул қилиш компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг рискологик маданиятини ривожлантириш моделининг тизимли-тузилмали блокини воқелик, футуризация, хатоликка йўл қўйиш тамойилларини ҳисобга олиш орқали касбий рискларни минималлаштиришга қаратилган вазиятларни имитациялашга доир технологияларни адаптив тарзда лойиҳалаш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан 60110500 – Бошланғич таълим йўналиши учун “Тáбийий пáнлер теориясı ҳáм методикасı” номли дарслигини яратишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 7-октябрдаги 387-сон буйруғи, 650511-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, боʻлажак бошлангʻич синф оʻқитувчиларининг рискологик маданиятини ривожлантириш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг рискологик маданиятини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитларини “рисклардан қочиш” позициясидан “касбий ривожланиш ресурси” ва “рискларни бошқариш” трансформациясига ёʻналтирилган квазикасбий фаолият траекториясини таълим мазмуни билан интегративлигига эришиш орқали такомиллаштириш боʻйича таклиф ва тавсиялардан 60110500 – Бошланғич таълим йўналиши учун “Қáнигеликке кирисиw” номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи, 997093-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, боʻлажак бошлангʻич синф оʻқитувчиларининг рискологик маданиятини ривожлантиришнинг дидактик параметрларини кенгайтиришга эришилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг рискологик маданиятини ривожлантириш технологиясини аксиологик, фаолиятли, субектив босқичлардан иборат талабаларнинг мослашувчанлик, креатив, адаптив ва ресилиент қобилиятларини ривожлантиришга доир педагогик рисклар реестри боʻйича фаолият алгоритмини лойиҳалаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан 60110500 – Бошланғич таълим йўналиши учун “Тáбийий пáнлер теориясı ҳáм методикасı” номли дарслигини яратишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 7-октябрдаги 387-сон буйруғи, 650511-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг рискологик маданиятини ривожлантиришнинг амалий-технологик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish