Ғуломжонов Одилжон Рахимжон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги Ўзбекистонда оила муносабатларига дезинформация таъсирининг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Fal1713
Илмий раҳбар: Мадумаров Талантбек Толипжонович, юридик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.F.22.01  рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Арзиматова Иноятхон Мадимаровна, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент; Нишонова  Нодирахон Райимжоновна, Фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оилавий муносабатлар тизимида дезинформациянинг ижтимоий-фалсафий хусусиятларини очиб бериш, унинг оилавий барқарорликка таъсирчан омил сифатидаги ўрнини аниқлаш ҳамда олдини олишга қаратилган консептуал ёндашувларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Янги Ўзбекистонда оила муносабатларига дезинформациянинг таъсири когнитив ва ижтимоий-фалсафий  нуқтаи назардан асосланган;
глобаллашув даврида оиланинг жамиятдаги ўрни, у дуч келаётган таҳдидлар ижтимоий-фалсафий асосида тахлил қилиш  орқали очиб берилган;
оилавий қадриятларнинг ўзгариш динамикаси тахлили орқали дезинформациянинг оилавий низоларга  таъсири эмпирик асосларга  таянган ҳолда назарий  жиҳатдан очиб берилган;
миллий ахборот сиёсати орқали  оилавий барқарорликни таъминлаш механизмлари ва медиа саводхонликни ошириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Янги Ўзбекистонда оила муносабатларига дезинформация таъсирининг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини тадқиқ этиш асосида:
Янги Ўзбекистон шароитида оила институтининг барқарорлигини таъминлаш ва миллий идентификацияни мустаҳкамлаш жараёнида дезинформациянинг ролини ҳар томонлама фалсафий-ижтимоий таҳлил қилиш орқали ахборот майдонида оилавий қадриятларнинг трансформацион ўзгаришларини янги назарий ёндашувлар асосида тадқиқ этиш натижаларидан амалга оширилган (Демократик жараёнларни таҳлил қилиш марказининг 2025-йил 5-февралдаги 02/05-сон буйруғи билан тасдиқланган “Оила институтини мустаҳкамлаш ва оилани режалаштириш масалалари” мавзусидаги ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланилганлиги тўғрисида 2025-йил 24-ноябрдаги 02-03/479-сон далолатномаси) амалий лойиҳасида хизмат қилган;
мазкур тадқиқот илк бор оилада ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳамда дезинформацияга қарши маданий-ахборот иммунитетини шакллантиришнинг комплекс социогуманитар механизмлари бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 3-майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори дастурининг “Жамиятимизнинг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилаётган ички таҳдидлар - коррупсия, маҳаллийчилик, лоқайдлик ва ота-оналарнинг ёшлар тарбиясига эътиборсизлиги каби ҳолатларга барҳам беришга қаратилган тадбирлар” номли дастурининг VII боби 15-банди маҳаллалардаги уюшмаган ёшар иштирокида “Оила - муқаддас даргоҳ” мавзусидаги маънавий-марифий тадбирларни ташкил этиш остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини амалга оширишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси оила ва хотин-қизлар қўмитаси 2025-йил 5-июндаги 02/02/763-сон далолатномаси). Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, оилада ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва дезинформацияга қарши маданий-ахборот иммунитетини шакллантириш жамиятнинг барқарор ривожланиши учун муҳим омиллардан биридир. Мазкур тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган комплекс социогуманитар механизмлар ахборот манипуляцияси таҳдидларини минималлаштириш, ёшлар ва кенг жамоатчилик орасида миллий онг ва маънавий иммунитетни шакллантириш бўйича самарали ёндашувларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
тадқиқот доирасида дезинформация оқимларининг гнесеологик (ҳақиқат ва ёлғоннинг фарқланиши) ҳамда аксиологик (оилавий қадриятларга нисбатан қадрсизлик муносабатини кучайтириши) жиҳатлари фалсафий асосланган ҳолда янги илмий консептуал модел сифатида ишлаб чиқилган хулоса ва таклифлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг бир қатор тарғибот дастурларини амалга оширишда фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 18-апрелдаги 10/215-сон далолатномаси). Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, дезинформация босими остида оилавий ижтимоий барқарорлик сезиларли даражада ўзгариши мумкин. Хусусан, нотўғри ёки манипулятив ахборот оқими оилавий қадриятларни заифлаштириш, ижтимоий ишончни пасайтириш ва оилавий институционал мустаҳкамликка зарар етказиш имкониятига эга эканлиги аниқланган. Натижада мазкур дастурлар мазмунан бойитилган ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар моҳиятини аҳолига етказишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish