Жураева Мадинахон Анасбек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: 05.06.04– “ Тикувчилик буюмлари технологияси ва костюм дизайн ихтисослиги бўйича “Мактабгача таълим муассасидаги болалар махсус кийим дизайн-лойиҳасини ишлаб чиқиши тадқиқи”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Т5995
Илмий раҳбар: Набиджанова Наргиза Насимжановна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети., DSc.03/2025.27.12.Т.15.03
Расмий оппонентлар: Пўлатова Сабоҳат Усмоновна, техника фанлари доктори, профессор; Тошпулатов Салих Шукурович техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Мактабгача таълим муассасасидаги болалар кийимини кирланувчанлик даражасини инобатга олиб ҳимоя кийимлари дизайн лойиҳасини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари учун турли машғулотларда кийишга мўлжалланган ҳимоя кийими дизайн-лойиҳаси ва эскиз моделлари ишлаб чиқилган;
кийим матосини ташқи кўринишининг ўзгаришига таъсирини ҳисоблаган ҳолда кийимнинг кирланганлик даражасини 10 баллик тизимда баҳолашнинг эксперт усули ишлаб чиқилган;
тўлиқ омилли тажрибаларни режалаштириш ва амалга ошириш йўли билан суюқликнинг миқдори, ёғлилик даражаси ҳамда суюқлик таъсир вақтининг болалар кийими кирланиш даражасига таъсирини ифодаловчи регрессион тенглама ишлаб чиқилган;
андозалар юзасини аналитик ҳисоблаш усулидан фойдаланиб кийимнинг кирланганлик даражаси аниқланган ҳамда кирланишдан ҳимояловчи кўрсаткичларни киритиш орқали такомиллаштирилган болалар кийимининг классификацион схемаси ишлаб чиқилган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
турли ранг бўёқ ҳамда мой таъсиридан ҳимояловчи болалар кийими учун материаллар танланган;
таклиф қилинаётган материалларни қоъллаш ҳисобига болалар ҳимоя кийимини эксплуатация жараёнини узайиши эвазига иқтисодий самарага эришилган;
истеъмолчилар талаб эҳтиёжлари ҳамда мато хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда болалар ҳимоя кийимининг замонавий моделлари ишлаб чиқилган;
мактабгача таълим тарбияланувчиларига тавсия этилаётган ҳимоя кийимларини ишлаб чиқиш ҳисобига асосий кийимларни доимий ювиш ва дазмоллаш жараёнини камайтиришга эришилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчи болалар кийимини эксплуатация жараёнини( доимий ювиш ва дазмолаш)ни узайтириш мақсадида турли машғулотларда кийишга мўлжалланган ҳимоя кийимни ишлаб чиқиш натижаси асосида:
болалар ҳимоя кийимнинг дизайн-лойиҳаси, конструктор-технологик ҳужжатлари “Идеал Текстил Орзу” ва “Саодат Саноат Сервис” МЧЖ корхоналарига жорий этилган (Узтўқимачиликсаноат уюшмасининг 2025-йил 22-декабрдаги 02/06-2941-сон маълумотномаси). Натижада “Гемини” дастуридан фойдаланган ҳолда матони оптималлаштирилган жойлашуви ҳисобига 1 метр узунликдаги ва 150 см энли матодан 6 дона тайёр маҳсулот олиш имконияти яратилган, матодан фойдаланиш коеффициенти 30–35% га оширилган ҳамда чиқинди тежамкорлиги 82,6% ни ташкил қилган. Бу эса болалар ҳимоя кийимларини ишлаб чиқаришда моддий ресурсларни тежаш ва ишлаб чиқариш таннархини пасайтириш ҳисобига корхонада 1 дона ҳимоя кийим ишлаб чиқаришдан кутилаётган иқтисодий самарадорлик 12900 сўмни, бир ойда 3900 дона кийим ишлаб чиқариш қувватига эга корхона учун кутилаётган йиллик иқтисодий самарадорлик 603 млн 720 минг (олти юз уч миллион етти юз йигирма минг) сўмни ташкил қилган.