Тошев Тажиддин Унгбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қайта тикланувчан энергия манбаларида ишловчи электр станциялари элементларининг таркибини оптималлаштириш”, 05.05.06-“Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари” ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Т4252 
Илмий раҳбар: Гайибов Тулкин Шерназарович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат техника университети, PhD. 03/2025.28.11.Т.17.01. рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Исроил Абриевич, техника фанлари доктори, профессор; Сафаров Алишер Бекмуродович, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Энергетика муаммолари институти.
Диссертация иши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қайта тикланувчи энергия манбалари асосидаги электр станцияларининг ташкилий элементлари оптимал таркибини танлашининг самарали моделлари, усул ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қуёш фотоелектр қурилмаси ва аккумулятор батареясига эга бўлган автоном тизим элементларининг таркибини оптималлаштириш масаласининг математик модели ва уни чизиқли кўринишга келтириш асосида ечиш усули ишлаб чиқилган;
дизел генератори ва электр тармоғи билан параллел ишловчи қуёш фотоелектр қурилмалари базасидаги тизимларда жиҳозлар таркибини оптималлаштириш масалаларининг математик моделларини такомиллаштирилган ва уларни симплекс усули асосида ечиш алгоритмлари яратилган;
автоном тарзда ишловчи шамол қурилмаси ва аккумулятор батареясига эга бўлган тизим элементларининг оптимал таркибини барча техник чекловларни ҳисобга олган ҳолда иқтисодийлик мезони асосида танлаш масаласининг математик модели ва уни чизиқли дастурлаш асосида ечиш усули ишлаб чиқилган;
дизел генератори ва электр тармоғи билан параллел ишловчи шамол қурилмалари базасидаги тизимларда жиҳозлар таркибини оптималлаштириш масалаларининг математик моделлари такомиллаштирилган ва уларни чизиқли дастурлаш усуллари асосида ечиш алгоритмлари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қайта тикланувчан энергия манбаларида ишловчи электр станциялари базасидаги тизим элементлари таркибини унга таъсир этувчи факторларни ҳисобга олиб оптималлаштириш масалаларининг математик моделлари ва ечиш алгоритмларини ишлаб чиқиш бўйича амалга оширилган илмий-тадқиқот ишларида олинган натижалар асосида:
    автоном ва электр энергетика тизими билан параллел ишловчи қуёш фотоелектр станцияси (ФЕС) ва шамол электр станцияси (ШЕС) элементларининг оптимал таркибини танлаш масаласининг математик модели ва уни ечиш усули “Қамаши дон қабул қилиш” МЧЖнинг истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминлашга жорий қилинган (“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ нинг 2025 йил 03 январдаги 01-02-54/8 - сон маълумотномаси). Натижада, тизим жиҳозларининг меъёрий хизмат кўрсатиш даври давомида электр тармоғидан олинувчи электр энергия миқдорининг кескин камайиши ҳисобига истеъмолчи ва электр тармоғининг иқтисодий кўрсаткичларини яхшилашга эришилган;
    электр энергетика тизими билан параллел ишловчи қуёш фотоелектр станциясида ўрнатилувчи жиҳозлар таркибини оптималлаштириш масаласини математик модели ва у асосида ҳисоблаш алгоритми “Қамаши дон қабул қилиш” МЧЖ қошида ўрнатилувчи қуёш фотоелектр станциясини лойҳалаштириш жараёнига жорий этилган (“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2025 йил 03 январдаги 01-02-54/8 - сон маълумотномаси). Натижада, ушбу станцияда ўрнатилувчи жиҳозларнинг танланган оптимал таркиби 7,7  йилда ўзини қоплаш имконияти яратилган;      
қуёш фотоелектр станцияси элементларининг таркибини оптималлаштириш модели ва алгоритми “Қамаши дон қабул қилиш” МЧЖда қурилманинг меъёрий хизмат кўрсатиш даврига келтирилган умумий харажатлар миқдорини камайтириш учун жорий қилинган (“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ нинг 2025 йил 03 январдаги 01-02-54/8 - сон маълумотномаси). Натижада, элементлар таркибини оптималлаштирилиши ҳисобига эришилувчи йиллик иқтисодий самарадорлик 105,43 млн сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish