Садикова Гулноза Кудратллаевнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пахта-ипак аралаш толали тўқимачилик материалларни кимёвий пардозлашнинг назарий асослари” мавзусидаги диссертация ишини 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.DSc/Т976.
Илмий маслаҳатчи: Худайбердиева Дилфуза Бахрамовна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSс.03/2025.27.12.T.21.01.
Расмий оппонентлар: Ханхаджаева Нилуфар Рахимовна, техника фанлари доктори, профессор; Валиев Ғулом Набижонович, техника фанлари доктори, профессор; Яминзода Заррина Акрам, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пахта-ипак аралаш толали тўқимачилик материалларини юқори сифат кўрсаткичларини таъминловчи янги кимёвий пардозлаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтанинг Порлоқ-1, Порлоқ-2, С-6524 навлари ва ипак тарандисини рентгеноструктуравий, сорбцион, сканирловчи элетрон микроскопик тахлиллари асосида, аралаш толали йигирилган ипларининг хоссаларини комплекс баҳолаш орқали энг юқори физик-механик ва эксплуатацион хоссаларини берувчи пахта-ипак йигирилган иплар учун хомашё ва толали таркиб нисбати ишлаб чиқилган;
пахта-ипак асосидаги тўқимачилик йигирилган ипларини сифатига пардозлашга тайёрлашнинг асосий кимёвий реагентларнинг таъсирини тадқиқ этилган, тўлиқ факторли тажриба асосида пардозлашга тайёрлашнинг асосий омили ипак тарандисининг турли улушида пахта-ипак йигирилган ипларини пардозлашга  тайёрлашнинг оптимал  технологик режими аниқланган;
сканирловчи электрон микроскоп, сорбция изотермалари, спектроскопик таҳлиллар асосида, тола геометрик ўлчамлари, йигирилган ип ҳажмий параметрлари сорбланган, фиксация бўлган бўёвчи модда миқдорларини аниқланиш асосида янги кимёвий пардозлаш технологияси ишлаб чиқилган;
пахта-ипак йигирилган ипларнинг ранг сифатига таъсир этувчи омиллар ипак ипининг улуши, бўяш эритмасидаги электролит, сода ва бўяш ҳароратини толада боғланган бўёвчи модда миқдори, ранг интенсивлиги орасидаги фазовий боғлиқлик, тажрибаларни кўп факторлик математик режалаштириш натижалари асосида турли таркибли йигирилган ипларни юқори ранг сифатини таъминловчи бўяш таркиби ва оптимал технологик омиллари аниқланган;
турли таркибли ипак-пахта аралаш толали газламаларни узлукли ва ярим узлуксиз пардозлашга тайёрлаш жараёнида кучсиз ишқорий реагентга алмаштириш, Бензол До ферментини миқдорини ошиши газламанинг тиндириш вақтини камайишини ва юқори сорбцион ҳажмий хоссаларни ошишини таъминланиши аниқланган;
турли толали таркибга эга Атлас (ипак-пахта = 34:66 ) ва Полотно (ипак-пахта = 26:74 ) ўрилишли газламаларга гул босишда ранг сифат кўрсатгичларини, бўёвчи моддадан фойдаланиш даражасини ошишини таъминловчи бентонит иштирокидаги таркибни ИК-спектрал, термограваметрик таҳлиллар асосида, тола қурилмасини бўшаштириб, ион холатдаги алюминий ва кремний оксидлари орқали бўёвчи модда тола билан қўшимча боғланиши жараён механизми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Пахта-ипак асосидаги аралаш толали тўқимачилик материалларининг кимёвий пардозлаш технологиясини ишлаб чиқариш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Порлоқ-2 ва пахта-ипак аралаш йигирилган ип ишлаб чиқариш  “Medetex” МЧЖ корхона шароитида синовдан ўтказилди ва ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 03.11.2025 йилдаги №02/06-2606 маълумотномаси). Натижада пахта толасининг селекция навига нисбатан Порлоқ-2 ва улар асосидаги аралаш толали пахта-ипак йигирилган ипларнинг юқори физик-механик кўрсаткичларга эришилган;
Порлоқ-2 селекцион навли пахта-ипак асосидаги йигирилган ипларни бўяшга тайёрлаш ва бўяшнинг технологик режими “FBTЕKS” МЧЖ корхонасида амалиётга жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 03.11.2025 йилдаги №02/06-2606 маълумотномаси). Натижада пахта-ипак асосидаги йигирилган ипнинг структуравий хусусиятларини хисобга олган ҳолда юқори оқлик, капилярлик физик-механик хоссалари таъминланган, бўяш жараёнини интенсивлаш ва фаол бўёвчи модданинг бентонит билан қўшимча фиксацияси ҳисобига бўёвчи модда сарфини ва ювиш сонини қисқаришига эришилган, бу пардозлаш корхоналарида оқова сув ифлосланишининг камайишига олиб келган хамда пахта-ипак йигирилган ипни бўяш жараёнини интенсивлаш учун бентонитни қўлланилиши бўёвчи моддадан фойдаланиш даражасини Порлоқ-2 асосидаги аралаш ип селекция навида 21,1% гача оширишга эришилган;
ипак-пахта асосидаги “Атлас”- 34:66 ва “Полотно”- 26:74 нисбатдаги  аралаш газламаларини окартириш, бўяш технологик режимлари “Urganch Bahmal” МЧЖ корхонасида жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 03.11.2025 йилдаги №02/06-2606 маълумотномаси). Натижада бўяш ваннасидаги мочевинани бентонитга алмаштириш бўёвчи модданинг толага чуқур кириб боришига ёрдам беришига, ранг интенсивлигини оширишига, интенсификаторни қўллаш бўёвчи модда сарфини ўртача 1,5 баробарга, ювиш жараёни сонини камайишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish