Насирова Муқаддас Бахтияровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эркаклар нотиповий қоматига мос кийимларни ишлаб чиқиш тадқиқи” 05.06.04 –“Тикувчилик буюмлари технологияси ва костюм дизайни” ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Т6238
Илмий раҳбар: Набижонова Наргиза Насимжановна,  техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.Т.15.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Расулова Мастура Кабуловна, техника фанлари доктори, профессор
Назарова Матлюба Абдурашид қизи, PhD., доцент.
Етакчи ташкилот:  Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Нотиповий (букчайган) эркак учун қоматига мос бўлган кийим тўпламларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бора Республикамиздаги Нотиповий қоматли эркакларнинг кийимига бўлган эҳтиёжларини ўрганиб уни таҳлил қилиш асосида қоматга мос, қулай ва замонавий кийим тўпламларининг кострукцияси ишлаб чиқилган;
инсон қоматидан якка тартибда ўлчам олишда умуртқанинг эгилиш даражаси типовийдан фарқли бўлган Нотиповий қоматли эркаклар учун костюм тўпламларининг оптимал технологик ечими ишлаб чиқилган;
эркакларнинг Нотиповий қоматига мос кийим ишлаб чиқаришда умуртқанинг эгилиш бурчаги х2=45˚даража бўлганида костюмнинг тахлама қатламларини очилиш параметрлари мақбул қийматлари аниқланган;
М.Мüллер & Соҳн конструксиялаш методикаси асосида тайёрланган кийим деталларининг орт бўлак курак соҳасида жойлашган тахламаларнинг очилиши елка чизиғи бўйича, енг ўмизидан ён томонга ўтган чизиғи бўйича қўшимча бериш ҳисобига букчайган қоматга мос кийим тўпламларининг конструктив моделлаштириш чизмаллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эркаклар Нотиповий қоматига мос кийим тўпламларини ишлаб чиқариш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида: 
сорочка пиджак ва шимнинг эскиз модел чизмалари, асос конструксия кийим макети ва тайёр кийим намуналари “ИДЕАЛ ТЕХТИЛ- ОРЗУ” МЧЖ корхонасида ҳамда “НУРЛИ ЮСУФБЕК” оилавий корхонасига ишлаб чиқаришга жорий этилдган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 11 декабр, 2025 йилдаги, № 02/06-2863 сон маълумотномаси). Натижада нотиповий қоматдаги эркаклар учун кийим ишлаб чиқариш 59,8% рентабеллик даражаси билан иқтисодий жиҳатдан самарали ҳисобланади. 1 сўм ҳаражат 1.60 сўм даромад келтиради, бу эса бизнеснинг барқорорлигини таъминланган, ойига 100 дона махсулот ишлаб чиқариш ва сотиш ҳолатида йиллик фойда 368 миллион 400 минг сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish