Жонибеков Жасурбек Жонибековичнинг   
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Олий таълим муассасалари рақобатбардошлигини таъминлашда   таълим хизматлари бозорини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш (тиббиёт олий таълим муассасалари мисолида)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Ped1291
Илмий маслаҳатчи: Назарова Фатима Ҳакимовна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.01.
Расмий оппонентлар: Олимов Ширинбой Шаропович педагогика фанлари доктори, профессор, Нуруллаева Шаҳло Ўктамовна педагогика фанлари доктори, профессор,  Холмуродов Аъзам Шахриёрович  педагогика фанлари доктори, профессор
Етакчи  ташкилот:  Бухоро давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  олий таълим муассасаларининг рақобатбардошлигини оширишда таълим хизматлари бозорини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
трансформация жараёнлари шароитида тиббиёт олий таълим муассасаларининг рақобатбардошлигини ошириш мазмуни, устувор йўналишлари ва замонавий талаблари иш берувчилар эҳтиёжлари ҳамда таълим хизматлари бозорининг динамик талаблари билан интеграциялашган ҳолда тизимли-педагогик ва маркетинг стратегиялари  асосида комплекс таҳлил қилинган;
таълим хизматлари бозорини ривожлантиришнинг ҳуқуқий-меъёрий асослари, шунингдек, институционал-бошқарув механизмларининг методологик жиҳатлари тарихий-эволюцион ёндашув, ретроспектив ҳамда дискурс таҳлил методлари асосида илмий-назарий жиҳатдан асосланган;
олий таълим муассасаларининг рақобатбардошлигини оширишда таълим хизматлари бозорини ривожлантириш жараёнларини моделлаштириш ижтимоий буюртма ва меҳнат бозори талабларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиб, унинг мақсадли, мазмуний, ташкилий-технологик, квалиметрик ва мониторинг компонентлари ўзаро боғлиқ интегратив модел сифатида аниқлаштирилган;
рақамли трансформация шароитида тиббиёт олий таълим муассасаларида таълим хизматларини ривожлантиришга қаратилган рақамли платформа консепсияси ҳамда уни амалга оширишни таъминловчи дастурий таъминот модели ишлаб чиқилиб, уларнинг функсионал имкониятлари ва бошқарув самарадорлигини ошириш механизмлари илмий жиҳатдан асосланган;
тиббиёт олий таълим муассасаларида таълим хизматларини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш асосида рақобатбардошликни ошириш жараёнининг самарадорлик ва натижадорлик кўрсаткичлари аниқлаштирилган, эмпирик тадқиқот натижалари асосида амалиётга йўналтирилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларининг рақобатбардошлигини оширишда таълим хизматлари бозорини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар қуйидаги ишлар орқали амалиётга татбиқ қилинган: 
трансформация жараёнлари шароитида тиббиёт олий таълим муассасаларининг рақобатбардошлигини ошириш мазмуни, устувор йўналишлари ва замонавий талаблари иш берувчилар эҳтиёжлари ҳамда таълим хизматлари бозорининг динамик талаблари билан интеграциялашган ҳолда тизимли-педагогик ва маркетинг стратегиялари  асосида комплекс таҳлил қилишга оид таклиф-тавсиялар 60910200 - даволаш иши бакалавриат таълим йўналишининг малака талаблари, ўқув режа ва дастурлари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025 йил 23 июлдаги 02/01-01-294-сон маълумотномаси). Натижада тиббиёт олий таълим муассасаларининг ўқув-услубий таъминоти мазмуни такомиллаштирилган.
таълим хизматлари бозорини ривожлантиришнинг ҳуқуқий-меъёрий асослари, шунингдек, институционал-бошқарув механизмларининг методологик жиҳатларини асослашга йўналтирилган таклифлар “Тиббиёт олий таълим муассасалари рақобатбардошлигини  оширишда  таълим хизматлари бозорини ривожлантириш аҳамияти” номли монография мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025 йил 23 июлдаги 02/01-01-294-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасаларида таълим хизматларини ривожлантиришнинг бошқарув механизмларини такомиллаштирилган.
олий таълим муассасаларининг рақобатбардошлигини оширишда таълим хизматлари бозорини ривожлантириш жараёнларини моделлаштириш ижтимоий буюртма ва меҳнат бозори талабларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиб, унинг мақсадли, мазмуний, ташкилий-технологик, квалиметрик ва мониторинг компонентлари ўзаро боғлиқ интегратив модел сифатида аниқлаштиришга оид таклифлар “Тиббиёт олий таълим муассасалари рақобатбардошлигини  оширишда  таълим хизматлари бозорини ривожлантириш аҳамияти” номли монография мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025 йил 23 июлдаги 02/01-01-294-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасаларида таълим хизматларини ривожлантиришнинг инновацион маркетинг стратегияларига асосланган модели ишлаб чиқилган.
рақамли трансформация шароитида тиббиёт олий таълим муассасаларида таълим хизматларини ривожлантиришга қаратилган рақамли платформа консепсияси ҳамда уни амалга оширишни таъминловчи дастурий таъминот модели, уларнинг функсионал имкониятлари ва бошқарув самарадорлигини ошириш механизмлари асосида «мед-мастер.уз» электрон платфрмаси ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025 йил 23 июлдаги 02/01-01-294-сон маълумотномаси). Натижада тиббиёт олий таълим муассасаларида таълим хизматларини ривожлантиришнинг электрон дастурий таъминоти такомиллаштирилган.
тиббиёт олий таълим муассасаларида таълим хизматларини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш асосида рақобатбардошликни ошириш жараёнининг самарадорлик ва натижадорлик кўрсаткичлари аниқлаштирилган, эмпирик тадқиқот натижалари асосида амалиётга йўналтирилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар “Тиббиёт олий таълим муассасалари рақобатбардошлигини  оширишда  таълим хизматлари бозорини ривожлантириш аҳамияти” номли монография мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025 йил 23 июлдаги 02/01-01-294-сон маълумотномаси). Натижада тиббиёт олий таълим муассасаларининг услубий таъминоти мазмуни такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish