Содиқов Рафикжон Туробжон-ўғлининг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон матни

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли технологиялар асосида таълим сифатини бошқариш жараёнини такомиллаштириш (умумий ўрта таълим мактаблари мисолида)”, 13.00.07 – Таʼлимда менежмент
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped11197
Илмий раҳбар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Юлдашев Мақсуд Абдуллаевич педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ҳузуридаги илмий даража берувчи DSc.01/2025.28.11Ped.01.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Байбаева Муҳайё Худайбергановна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Шоймардонов Туймурод Турдиалиевич педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рақамли технологиялар асосида таълим сифатини бошқариш жараёнини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
умумтаълим мактабларида рақамли технологиялар асосида бошқариш жараёнини ривожлантириш мазмуни педагогик-методологик ҳамда эмпирик тадқиқотлар асосида ички (маълумотларни яратиш ва уларнинг турлари) ва ташқи (техник ускуналар таъминоти) омилларнинг ўзаро таъсири таълим ташкилотининг рақамли метаболизмини белгиловчи ахборот оқимлари, бошқарув сигналлари ва рақамли қарор қабул қилиш функсияларини уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилган;
умумий ўрта таълим мактабларида рақамли технологиялар асосида таълим сифатини ошириш алгоритми таълим жараёнини бошқариш контури ва мақсадга йўналтирилган ахборот-методик интерфейслар ўртасидаги “таҳлил-мақсад-интеграция-мониторинг” функсионал циклига киберпедагогик модуляцияни бирлаштириш орқали такомиллаштирилган; 
умумтаълим мактабларини бошқаришда таълим сифатини оширишга қаратилган модел CИПП баҳолаш (контекст, режалар киритиш, жараён, баҳолаш) асосида ички мониторингда (сўровнома, диагностик тест, даражани аниқловчи тестлар) қўллаш тизимини кибераналитик верификация босқичлари орқали такомиллаштирилган; 
умумтаълим мактабларини таълим сифатини баҳоловчи мезонлар таълим ресурслари (педагогик кадрлар салоҳияти, рақамли ва анъанавий техник-инфратузилма, таълим-методик таъминот, таълим муҳити), таълим жараёнининг сифати (ўқитиш методлари ва технологиялари, ўқув дастурларининг ижроси, баҳолашнинг диагностик-адаптив тизими), таълим натижалари (ўзлаштириш кўрсаткичлари, халқаро баҳолашлардаги иштирок, ижтимоий таъсир, меҳнат бозори талабларига мослашган битирувчилар) каби комплекс-индикаторли экспертизаси асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли технологиялар асосида таълим сифатини бошқариш жараёнини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
умумтаълим мактабларида рақамли технологиялар асосида бошқариш жараёнини ривожлантириш мазмуни педагогик-методологик ҳамда эмпирик тадқиқотлар асосида ички (маълумотларни яратиш ва уларнинг турлари) ва ташқи (техник ускуналар таъминоти) омилларнинг ўзаро таъсири таълим ташкилотининг рақамли метаболизмини белгиловчи ахборот оқимлари, бошқарув сигналлари ва рақамли қарор қабул қилиш функсияларини уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилишга оид таклифлар “Ўқув-тарбия жараёнини бошқариш ва ривожлантириш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган ҳамда А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтида ташкил этилган “Менежерлик ўқув курслари” дастурларини ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 28-январдаги 03-33-493-сонли маълумотномаси). Натижада, менежерлик ўқув курслари ўқув дастурларини мазмуни ва ўқув-методик таъминотининг яхшиланишига хизмат қилган;
умумий ўрта таълим мактабларида рақамли технологиялар асосида таълим сифатини ошириш алгоритми таълим жараёнини бошқариш контури ва мақсадга йўналтирилган ахборот-методик интерфейслар ўртасидаги “таҳлил-мақсад-интеграция-мониторинг” функсионал циклига киберпедагогик модуляцияни бирлаштириш орқали такомиллаштиришга оид таклифлар “Таълим менежменти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиоканалида “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 28-январдаги 03-33-493-сонли маълумотномаси). Натижада, тингловчиларининг умумтаълим муассасаларини бошқариш жараёнини такомиллаштириш самарадорлигини оширишга эришилган;
умумтаълим мактабларини бошқаришда таълим сифатини оширишга қаратилган модел CИПП баҳолаш (контекст, режалар киритиш, жараён, баҳолаш) асосида ички мониторингда (сўровнома, диагностик тест, даражани аниқловчи тестлар) қўллаш тизимини кибераналитик верификация босқичлари орқали такомиллаштиришга оид таклифлар “Таълим менежменти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган ҳамда А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтида ташкил этилган “Менежерлик ўқув курслари” спецификациясини ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 28-январдаги 03-33-493-сонли маълумотномаси). Натижада, менежерлик ўқув курси тингловчиларининг якуний синов жараёнларини баҳолашда фойдаланилмоқда;
умумтаълим мактабларини таълим сифатини баҳоловчи мезонлар таълим ресурслари (педагогик кадрлар салоҳияти, рақамли ва анъанавий техник-инфратузилма, таълим-методик таъминот, таълим муҳити), таълим жараёнининг сифати (ўқитиш методлари ва технологиялари, ўқув дастурларининг ижроси, баҳолашнинг диагностик-адаптив тизими), таълим натижалари (ўзлаштириш кўрсаткичлари, халқаро баҳолашлардаги иштирок, ижтимоий таъсир, меҳнат бозори талабларига мослашган битирувчилар) каби комплекс-индикаторли экспертизаси асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Ўқув-тарбия жараёнини бошқариш ва ривожлантириш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган ҳамда А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтида ташкил этилган “Менежерлик ўқув курслари” дастурларини ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 28-январдаги 
03-33-493-сонли маълумотномаси). Натижада, ахборот коммуникацион технологияларидан самарали фойдаланишлари учун таълимий муҳит яратиш босқичларини белгилай олади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish