Зулфиқоров Рустам Рахмидиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабгача таълим ташкилотларини бошқаришда қўшимча таълим хизматларини кўрсатишни такомиллаштириш”, 13.00.07 – “Таълимда менежмент”  (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3. PhD.Ped2788
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача талим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти
Илмий раҳбар: Шин Агриппина Василевна, Педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.07.01
Расмий оппонентлар: Эшпулатов Комилжон Абдисаломович- педагогика фанлари доктори, доцент; Темиров Анвар Амир ўғли- педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Этакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Мактабгача таълим ташкилотларини бошқаришда қўшимча таълим хизматларини кўрсатишни такомиллаштириш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
малака ошириш жараёнида мактабгача таълим ташкилотлари директорларининг қўшимча хизматларни ташкил этиш ва бошқариш кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги андрагогик таълим дастурининг модули тизимда жорий этилиши ҳамда андрагогик таълим тамойиллари, модулли ўқитиш ва бошқарув муаммоларини мустақил ҳал этишга йўналтирилган аралаш ўқитиш методларини комплекс қўллашга кўра такомиллаштирилган.
мактабгача таълим ташкилотлари директорларининг қўшимча хизматларни ташкил этиш ва бошқариш компетенсиясини ривожлантириш жараёни директорнинг иқтисодий билим ва кўникмаларни қўллашда лойиҳаловчи, коррексияловчи, шакллантирувчи ва рефлексив босқичлар узвийлигини функсионал боғлиқлиги ҳамда узлюксиз тескари алоқага асосланган интегратив механизмни таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилоти директорларининг бошқарув фаолиятига инновацияларни жорий этишни ривожлантириш модели таълим мазмуни, қўшимча хизматларни ташкил этиш методлари ва инновацион ёндашувларга устуворлик бериш асосида мақсадли, мазмунли ва натижавий блоклар узвийлигини тизимли-структуравий ва функсионал ёндашув асосида лойиҳалаш ҳамда баҳолаш механизмларини уйғунлаштириш усули орқали таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилоти директорларининг бошқарув фаолиятига инновацияларни жорий этиш ривожланганлик даражасини аниқлаш мезонлари репродуктив, продуктив ва ижодий ҳамда мустақил инновацион билимларни ўзлаштириш босқичлари мониторингига диагностик баҳолаш, кўрсаткичлар динамикасини таҳлил қилиш ва натижаларнинг таққослама мониторинги орқали устуворлик берилган ҳолда такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ташкилоти раҳбарларининг иқтисодий компетентлигини шакиллантириш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
малака ошириш жараёнида мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг иқтисодий компетентлигини шакллантиришнинг ташкилий педагогик шарт-шароитлари андрогогик таълим дастурини амалга оширишнинг модулли тизимига устуворлик бериш орқали иқтисодий муаммоларни мустақил ҳал қилишда таълим методларига кўра аралаш ўқитиш усулини қўллашга оид  таклиф ва тавсиялар асосида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2022-йил 10-октябрдаги 05-1071-сон буйруғи билан тасдиқланган “Мактабгача таълим тизими раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача таълим агентлигининг 2024-йил 15-июлдаги 02-04/5-1071-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим ташкилоти раҳбарларининг иқтисодий компетентлигини самарали ривожлантиришга хизмат қилган;
мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарининг иқтисодий қобилиятини акс эттирувчи махсус компетенсиясини шакиллантириш жараёни шахснинг ажралмас сифати ҳамда раҳбарнинг иқтисодий билим, кўникма ва малакаларини қўллашда лойиҳаловчи, коррексияловчи, шакллантирувчи ва рефлексив босқичларини узвийлигини таъминлашга оид таклифлари Мактабгача таълим агентлиги тузилмасидаги Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти фаолиятини такомиллаштиришга оид ҳуқуқий-меʼёрий ҳужжатлар лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Мактабгача таълим агентлигининг 2023-йил 15-апрелдаги 03-52-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари малакасини ошириш курслари сифатини оширишга хизмат қилган;
мактабгача таълим ташкилоти раҳбари иқтисодий компетентлигини баҳолаш мезонлари, иқтисодий фаолиятига қадриятли йўналтирилганликнинг шаклланганлиги, шахсий сифатларнинг шаклланганлиги ва мосланувчанлиги ҳамда иқтисодий-ҳуқуқий билимларни ўзлаштириш даражалари мониторингига оид тавсиялари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Мактабгача таълим агентлиги тузилмасидаги мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари малакасини ошириш жараёнларида фойдаланилган (Мактабгача таълим агентлигининг 2024-йил 15-июлдаги 02-04/5-1071-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг иқтисодий компетентлигини ривожлантириш сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган.
Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти тадқиқотчиси Зулфиқоров Рустам Рахмидиновичнинг “Мактабгача таълим ташкилотларини бошқаришда қўшимча таълим хизматларини кўрсатишни такомиллаштириш” мавзусидаги 13.00.07 – “Таълимда менежмент” ихтисослиги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертациянинг тажриба-синов иши натижалари ва ушбу натижалар асосида ишлаб чиқилган амалий тавсиялар ҳақиқатдан ҳам мактабгача таълим ташкилотларини инновацион ёндашувлар асосида бошқаришни такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish