Муминова Насиба Солижон қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек ва инглиз паремияларида “ҳақиқат” консептининг когнитив-прагматик хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4674 
Илмий раҳбар: Бабаханова Дилором Ахматжановна, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.22.04.
Расмий оппонентлар: Сидиқов Қосим Абилович, филология фанлари номзоди, профессор; Икромхонова Феруза Икромовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор
Етакчи ташкилот:  Андижон давлат  чет тиллари институти
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз паремияларида “ҳақиқат/трутҳ” консептларининг инглиз ва ўзбек тилларидаги когнитив-прагматик хусусиятларини қиёсий-чоғиштирма аспектда очиб беришдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
ўзбек ва инглиз тиллари паремияларида “ҳақиқат/трутҳ” консептининг когнитив-прагматик хусусиятлари яхлит тизим сифатида, яъни консептуал майдон, метафорик моделлашув, нутқий стратегия ва тактикалар уйғунлигида чоғиштирма асосда таҳлил қилинди, унинг ядро ва периферик компонентларини аниқлаш асосида метафорик, метонимик, скрипт ва фрейм моделлари тизими такомиллаштирилган;
ўзбек ва инглиз материаллари асосида “ҳақиқат/трутҳ” консепти билан мотивациялашган паремиялар орқали нутқий стратегия ва тактикаларнинг (насиҳат, огоҳлантириш, кесатиш, тасалли, легитимация, делегитимация) когнитив-прагматик механизмлари тизимли тарзда аниқланиб, уларнинг Грайс максималари ва нутқ актлари назарияси билан боғлиқлиги очиб берилган;
тадқиқотда “ҳақиқат/трутҳ” консептига оид ўзбек ва инглиз паремияларининг эквивалентлик даражаси бўйича янгича типология таклиф қилиниб, тўлиқ паремиологик эквивалентлар, қисман эквивалентлар ва изоҳли (дескриптив) эквивалентлар уч поғонали [ПЕ]/[ҚЕ]/[ДЕ] аннотация модели асосида тавсифланди ҳамда эквивалентлик фақат формал-мазмуний эмас, балки консептуал-метафорик ва аксиологик мезонлар асосида аниқланган; 
ўзбек-инглиз ва инглиз-ўзбек  таржима луғатларида “ҳақиқат/ трутҳ” консептига оид паремияларни бериш учун консепт-марказли макромодел (трутҳ/ҳақиқат леммаси остида мажбурий паремиологик минимум + алоҳида саккиз зонали микроструктуравий модел (сарлавҳа-бирикма, грамматик белги, семантик ядро, эквивалентлар блоки, прагматик-стилистик шарҳ, лингвомаданий комментария, контекстуал мисоллар, кросс-референслар) ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларидаги паремияларда “ҳақиқат” консептининг қиёсий-чоғиштирма таҳлилини амалга ошириш ва лингвомаданий бирликларни тадбиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек ва инглиз тилларида “ҳақиқат/трутҳ”  консепти, консептосферасининг семантик майдонлари: адолат, ҳақ, виждон синагри лексемалар билан ҳосил қилиши қиёслашлар ва таҳлиллар орқали далилланганлиги, “ҳақиқат” консептининг лексик-семантик қолипи ҳадислар, халқ мақоллари, афоризмлардаги тушунчалар кесимида ишлаб чиқилиб “одиллик”, “холислик” каби лексик бирликларнинг бадиий матнда акс этган прагматик хусусиятларини далиллашга доир хулосаларидан 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани ўзбек ва инглизча паремияларда ҳақиқат консепти билан боғлиқ қисмини бажаришда фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 31-май № 01/4-2233-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тили ва маданиятини дунёга тарғиб қилишнинг мазмун-мундарижаси такомиллашган; 
чоғиштиралаётган  инглиз ва ўзбек тилларида “ҳақиқат” консепти моҳиятини очиб берувчи лексемаларнинг синонимлар таркибини таснифланганлиги,  инглиз ва ўзбек тилларида “ҳақиқат” консепти когнитив-прагматик моҳиятини, берилган консептларнинг лексик, прагматик, когнитив жиҳатлари очишга доир хулоса ва тавсифлардан 2021-2023-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 31-май  01/4-2234-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар орқали зарурий лойиҳа маълумотлари бойитилган;
ўзбек ва инглиз паремияларида консепт ва консептосфера орқали оламнинг лисоний манзараси аниқланиб, тилшуносликда “ҳақиқат”, “адолат”, “қараш”, “муносабат” каби консептларнинг лексик, прагматик, когнитив жиҳатлари билан боғлиқ илмий-назарий ва амалий-таҳлилий маълумотлардан ҳамда диссертантнинг ўзбек тилини лингвистик моделлаштиришга доир тавсиф ва ва хулосалардан 2021-2023-йилларда бажарилган “Ўзбек тилини миллий корпусини лойиҳалаш ва дастурий мажмуа ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган. (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалининг 2025-йил 2-октябрдаги 667/01-01сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотда илгари сурилган қатор таклиф ва тавсиялар, илмий янгиликлар асосида дастур ва қўлланмаларни яратишга, таълим ҳамда маданиятни ривожлантиришга қаратилган назарий ва амалий ишларни янада самарали ташкил этишга хизмат қилган; 
ўзбек ва инглиз паремиялаиининг эквивалентлик дагажаси бўйича янгича типология таклиф қилинган уч поғонали ИПЕ]4ҚЕ]{ДЕ] аннотация модели асосида тавсифл ҳамда - ўзбек-инглиз, инглиз-ўзбек таржима луғатларида “ҳақиқат” консептига оид раремиуалагпи бериш учун консепт-марказли макгомодел саккиз зонали микгострукфугавий модели натижалагидан 2021-202З йилларда амалга оширилган “Қорақалпоқ оғзаки насри (жанрлар тузилиши, генезиси, обгазлар тизими, сюжет мотивлари, поетикаси)” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳани бажаришда фойдаланилган. Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоқ гуманитаг фанлаг илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 29.11 № 773/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа миллий-маданий хусусиятларини аниқлашда фразеологик бирликлар, паремиялар ҳамда метафораларнинг ўзига хос жиҳатлари ҳамда улар орасидаги синонимик ва антонимик муносабатларни коммуникатив компетенсияларни ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish