Хамидова Гулчехрахон Позилжановнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбек тилида “Ватан” консептининг прагматик, когнитив тадқиқи (Муҳаммад Юсуф ижоди мисолида), 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2022.2.PhD/Fil2413. 
Илмий раҳбар: Раҳимов Усмонжон Эргашевич, филология фанлари номзоди, доцeнт.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.  
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.07.03.
Расмий оппонентлар: Мўминов Сидиқжон Мирсобирович, филология фанлари доктори, профессор; Мадраҳимов Илҳомжон Собирович, филология фанлари номзоди, доцeнт.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбек тилида “Ватан” консептининг прагматик ва когнитив хусусиятларини Муҳаммад Юсуф ижоди мисолида текшириш ва аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Ватан” консепти олам лисоний манзарасининг бир бўлаги бўлиб, миллий тушунча, ғоя, тасвир ва муносабатларни акс эттирувчи стереотип, менталитет ва дунёқараш, ижтимоий-маданий муносабатлар тизими эканлиги далилланган; 
“Ватан” тушунчаси нафақат сўзнинг лексик маъносини, балки маданий, ижтимоий жиҳатларини ҳам акс эттириб, тилда Ватанни ифодалаш учун мавжуд бирликлар турли маданият ва жамиятнинг ғояларини ташкил этиши, маданий жиҳатдан нафақат моддий обект, балки маданий хусусиятлар: анъаналар ва урф-одатларни ҳам ўз ичига олиши далилланган;
“Ватан” консепти кўп қатламли тушунча бўлиб, у муқаддас маънога эга бўлган рамзий архетипик тасвирларни ўз ичига олиши когнитив таҳлиллар билан асосланган;  
 “Ватан” консепти ўзбек халқининг маданий ёки миллий қадриятлари асосида маълум бир халқ ҳаётида содир бўлаётган жараёнларнинг моҳиятини акс эттирувчи, кенгайиб ёки торайиб борадиган вербализаторларнинг ўзига хос ва аниқ белгиланган таркибига эгалиги асосланган;
“Ватан” консептида кодланган ижтимоий иерархия когнитивистик ёндашув негизида  “Ватан” консептининг лисоний актуаллашувида тасвирий воситаларнинг ўрни аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
“Ватан” консепти ўзбек халқининг маданий ёки миллий қадриятлари асосида маълум бир халқ ҳаётида содир бўлаётган жараёнларнинг моҳиятини акс эттирувчи, кенгайиб ёки торайиб борадиган вербализаторларнинг ўзига хос ва аниқ белгиланган таркибига эгалиги каби хусусиятларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбек  тилида  “Ватан“  консептининг прагматик, когнитив тадқиқи (Муҳаммад Юсуф ижоди мисолида) мавзусида ёзган диссертациясининг илмий натижаларидан ва илмий мақолаларидан Тошкент давлат ўзбек тили  ва  адабиёти  университети  томонидан  2022-2024-йилларга  мўлжалланган  ИЛ-402104209.  “Ахборот-қидирув  тизимлари  (Гоогле,  Яндех,  Гоогле  транслате)  учун автоматик  ишлов  бериш  воситаси–ўзбек  тилининг  морфолексикони  ва  морфологик анализатори  дастурий  воситасини  яратиш”  мавзусидаги  инновацион  лойиҳани  бажаришда фойдаланилди. Натижада консепт бир миллатга  мансуб  бўлган ҳаётий  тажриба  натижаларини  ўзида намоён этувчи билим ва тасаввурлар йиғиндиси, инсоннинг борлиққа муносабати, унинг дунёни билиш  натижасида орттирган  билимлар  жамланмаси ва тажрибада намоён бўлиши  далилланди.
Нутқий фаолиятнинг  юзага келишида сўзловчи руҳий ҳолати алоҳида ўрин  тутиши, нуқт тил бирликларининг реаллашуви, фаолияти экан, улар руҳий ҳолат натижасида бирикиши ва яхлит  руҳий  оқимни  шакллантириши,  бу  бирикиш  жараёнида  тил  бирликлари  ижтимоийликдан кўра кўпроқ индивидуаллик касб этиши изоҳланган ўринлардан  Самарқанд давлат чет тиллар институтида амалга оширилган Европа Иттифоқининг Эрасмус+  585845  ЭПП-1-2017-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП  “CЛАСС:  Девелопмент  оф тҳе  интердисиплинарй  мастер  програм  он  Cомпутатионал  Лингуистиcс  ат  Cэнтрал  Асиан университиэс”  (CЛАСС:  “Марказий  Осиё  Университетларида  компютер  лингвистикаси бўйича  магистратура  дастурини  ишлаб  чиқиш”)  номли  инновацион  лойиҳаси доирасида фойдаланилди. Натижада  тил ёрдамида инсон дунёнинг ўзига хос когнитив моделини қурар экан, тилнинг ўзи когнитив фаолиятдир. Ушбу қобилият ёрдамида инсон анъанавий обектив дунёни ўзгартиради ва уни кўплаб муносабатларда идрок этиши далилланди.
  “Ватан” консептининг шеърий матнлардаги когнитив табиати ёрдамида инсон тасаввурида анъанавий обектив дунёни ўзгартириши ва уни кўплаб муносабатларда идрок этиши, “Ватан” консепти остида товланаётган, ўзига хос тарзда идрок этишни талаб қилаётган маданият жилолари инсон тафаккурини бойитиши, ўрганилаётган тушунчанинг семантик соҳасини ташкил этувчи лексемаларнинг частотали қўлланиши орқали паремиология даражасида намоён бўлиши, тил ўз соҳибининг улкан мураккаб нейрон гипертармоқларни таъминлаши, бу тилдан фойдаланишда инсон билими дунёнинг когнитив моделида лингвистик семантик тушунчалар шаклида ифодаланиши ҳақидаги хулосалардан Андижон вилояти телерадиокомпаниясининг “Миллат ва маънавият” кўрсатувида юрт ва ватанга муҳаббат, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тушунчаларини ёритишда фойдаланилган. Натижада ватанпарварлик бебаҳо қадрият сифатида баҳоланиши ҳақидаги фикрлар, тинчлик тушунчасини ифодаловчи лингвистик бирликлар таҳлили билан ушбу кўрсатув мазмуни бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish