Акбарова Доно Раҳматджоновнанинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг тиббий билимларини ривожлантириш”, 13.00.01 – “Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи”, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped8954.
Илмий раҳбар: Вохидова Норпошша Хабибуллаевна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузуридаги бир марталик DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Рахимов Владимир Шавкатович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Турсунов Нодир Ботирович тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Спорт тиббиёти илмий-амалий маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг тиббий билимларини ривожлантиришга оид тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг тиббий билимларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари тиббиёт–педагогика-спорт фанлари интеграциясига кўра жисмоний ҳаракатлар аниқлиги ва координациясини юкламага нисбатан физиологик реакцияларни сенсор-модуляция орқали назорат қилишга йўналтирилган дидактик мақсадлар бирлиги асосида такомиллаштирилган;
жисмоний тарбия ўқитувчиларининг тиббий билимларини ривожлантириш методикаси касбий фаолиятга йўналтирилган “Неарпод” усулини рефлексив қўллашга кўра физиологик ва функсионал ҳолатни тиббий-педагогик вазиятлар симуляцияси асосида рефлексив баҳолаш кўникмасини метакогнитив даражада уйғунлаштириш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг тиббий билимларини ривожлантириш модели тиббий-педагогик назоратнинг профилактик, функсионал ва реабилитацион босқичларига кўра сенсомотор фаоллик даражасини физиологик ва биомеаник ҳолатни баҳолашнинг дискурсив механизмлари орқали рефлексив интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг тиббий билимларини ривожлантириш самарадорлиги жисмоний тикланиш жараёнини режалаштириш, назорат қилиш ва бошқаришга қаратилган касбий маҳорат компонентларининг ўзаро боғлиқлигига кўра спортдаги тактик тафаккурни метакогнитив кўникмаларнинг циклли шаклланишига боғлиқлигини валеологик даражада баҳолаш орқали оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг тиббий билимларини ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг тиббий билимларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари тиббиёт–педагогика-спорт фанлари интеграциясига кўра жисмоний ҳаракатлар аниқлиги ва координациясини юкламага нисбатан физиологик реакцияларни сенсор-модуляция орқали назорат қилишга йўналтирилган дидактик мақсадлар бирлиги асосида такомиллаштирилган хулоса ва таклифлардан
2024-420У-426 рақамли “Жисмоний тарбия гигиенаси ва спортнинг тиббий-физиологик асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети 2024-йил
26-сентябрдаги 2/3.1-сон қарори). Натижада, бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларни ўқитиш самарадорлигини оширишга эришилган;
жисмоний тарбия ўқитувчиларининг тиббий билимларини ривожлантириш методикаси касбий фаолиятга йўналтирилган “Неарпод” усулини рефлексив қўллашга кўра физиологик ва функсионал ҳолатни тиббий-педагогик вазиятлар симуляцияси асосида рефлексив баҳолаш кўникмасини метакогнитив даражада уйғунлаштириш орқали такомиллаштирилган хулоса ва таклифлардан 2024-420У-426 рақамли “Жисмоний тарбия гигиенаси ва спортнинг тиббий-физиологик асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети 2024-йил 26-сентябрдаги 2/3.1-сон қарори) сингдирилган. Натижада бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг ва педагогик ва ахборот технологияларини интеграциялашган ҳолда ўқитиш самарадорлигига эришилган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг тиббий билимларини ривожлантириш модели тиббий-педагогик назоратнинг профилактик, функсионал ва реабилитацион босқичларига кўра сенсомотор фаоллик даражасини физиологик ва биомеаник ҳолатни баҳолашнинг дискурсив механизмлари орқали рефлексив интеграциялаш асосида такомиллаштирилган хулоса ва таклифлардан 2024-420У-426 рақамли “Жисмоний тарбия гигиенаси ва спортнинг тиббий-физиологик асослари” номли ўқув қўлланма белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети 2024-йил 26-сентябрдаги 2/3.1-сон қарори). Натижада, бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг тиббий билимларини ривожлантириш мазмунини аниқлаш имкони яратилган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг тиббий билимларини ривожлантириш самарадорлиги жисмоний тикланиш жараёнини режалаштириш, назорат қилиш ва бошқаришга қаратилган касбий маҳорат компонентларининг ўзаро боғлиқлигига кўра спортдаги тактик тафаккурни метакогнитив кўникмаларнинг циклли шаклланишига боғлиқлигини валеологик даражада баҳолаш орқали аниқлаштирилган хулоса ва таклифлардан 2024-420У-426 рақамли “Жисмоний тарбия гигиенаси ва спортнинг тиббий-физиологик асослари” номли ўқув қўлланмада фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий педагогика университети 2024-йил 26 сентябрдаги 2/3.1-сон қарори). Натижада, бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг тиббий билимлар ривожланганлигини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичларини ишлаб чиқиш асосида самарадорлигини аниқлашга эришилган.