Бобокелдиева Азиза Абдусаматовнанинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Дидактик ўйинлар воситасида талабаларнинг креатив қобилиятини ривожлантириш технологияси”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2025.3.PhD/Ped2456
Илмий раҳбар: Норбошова Мақсуда Очиловна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.11.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мухсиева Азиза Шамситдиновна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Жумаева Гулнора Турсунпўлатовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабаларнинг креатив қобилиятини ривожлантириш ҳамда болаларда дидактик ўйинларни қўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларнинг креатив қобилиятини ривожлантириш технологияси арт-усулларни дидактик мақсадаларда қўллашга кўра ахборотларни ижодий даражада интуитив ва рефлексив қайта ишлаш орқали метакогнитив мониторингни педагогик генеративлиги асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг креатив қобилиятини ривожлантириш технологияси дидактик ўйинлар таъсирида дивергент тафаккурни шаклланишига кўра ўқув компетенсияларни ижодий диада таъсирида академик ва структураланган даражада бинар қўллаш орқали такомиллаштирилган; 
таълим жараёнида дидактик ўйинларнинг трансформацион шакллари воситасида креативликни ривожлантириш технологияси рақамли ссенарийлар ва симулятив моделларнинг интегратив қўллашга кўра ижодий фаолиятни дивергент тафаккур флексибиллиги орқали когнитив алгоритмни дискурсив мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган; 
дидактик ўйинлар воситасида талабаларнинг креатив қобилиятини ривожлантириш технологиясининг самарадорлиги метокогнитив стратегияларнинг ўзаро уйғунлигига кўра дивергент тафаккурни арт-техникалар асосида вербал интеллект билан уйғун шаклланганлик даражасини новацион генеративлиги орқали аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши дидактик ўйинлар воситасида талабаларнинг креатив қобилиятини ривожлантириш технологияси бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
талабаларнинг креатив қобилиятини ривожлантириш технологияси арт-усулларни дидактик мақсадаларда қўллашга кўра ахборотларни ижодий даражада интуитив ва рефлексив қайта ишлаш орқали метакогнитив мониторингни педагогик генеративлиги асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар “Мактабгача таълимда арт-терапия” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Термиз давлат университети ректорининг 2023 йил 24 июлдаги 252-МХ сонли буйруғи билан тасдиқланган 252-МХ-020 рақамли нашр гувоҳномаси. ИСБН: 978-9943-91-56-8-8). Натижада, бўлажак тарбиячиларда мактабгача таълим жараёнини замонавий интерфаол методлари, усуллар ва технологияларини такомиллаштирган ҳолда бола шахсини тарбиялаш, ривожлантириш, креатив қобилиятларини шакллантириш жараёнига инновацион ёндашувларни самарали қўллашга эришилган;
талабаларнинг креатив қобилиятини ривожлантириш технологияси дидактик ўйинлар таъсирида дивергент тафаккурни шаклланишига кўра ўқув компетенсияларни ижодий диада таъсирида академик ва структураланган даражада бинар қўллаш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар “Мактабгача таълим ташкилотларида психологик хизмат” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сонли буйруғи билан тасдиқланган 233-0306 рақамли нашр гувоҳномаси. ИСБН: 978-9943-8343-3-0). Натижада, бўлажак тарбиячиларни психологик билимларини, дунёқарашини бойитиш ҳамда болалар гуруҳларида дидактик ўйинларни ташкил этиш компетенсияларини ошириш орқали креатив қобилиятларини ривожлантиришга эришилган;
таълим жараёнида дидактик ўйинларнинг трансформацион шакллари воситасида креативликни ривожлантириш технологияси рақамли ссенарийлар ва симулятив моделларнинг интегратив қўллашга кўра ижодий фаолиятни дивергент тафаккур флексибиллиги орқали когнитив алгоритмни дискурсив мувофиқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар “60110200-Мактабгача таълим” ҳамда “60110300-Мактабгача таълим психологияси ва педагогикаси” таълим йўналишларининг малака талаблари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2024-йил 22-апрелдаги 02/01-01-33-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак тарбиячиларни бола гуруҳларида машғулотлар ўтказиш ва дидактик ўйинларни интерфаол усуллар орқали ташкил этиш компетенсияларини оширишда креатив қобилиятларини ривожлантиришга эришилган;
дидактик ўйинлар воситасида талабаларнинг креатив қобилиятини ривожлантириш технологиясининг самарадорлиги метокогнитив стратегияларнинг ўзаро уйғунлигига кўра дивергент тафаккурни арт-техникалар асосида вербал интеллект билан уйғун шаклланганлик даражасини новацион генеративлиги орқали аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялар Термиз давлат университетида 2021-2025 йилларда амалга оширилган 617309-ЭПП-1-2020-1-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП рақамли “Триггеринг инновативе аппроачес анд энтрепренеуриал скиллс фор студенц тҳроугҳ cреатинг cондитионс фор градуатеъс эмплоябилитй ин Cентрал Асиа – ТРИГГЕР” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳа доирасида амалиётга тадбиқ этилган (Термиз давлат университетининг 2025-йил 16-сентябрдаги 06/12-3487-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларни замонавий таълим жараёнида таҳлилий-танқидий фикрлаш, креатив тафаккурни шакллантириш ва ривожлантириш, уларда ижодкорлик, креатив дунёқараш, янги инновацион илмларни ўйлаб топишга ундаш, билим олишга бўлган муносабатни ўзгартириш, тубдан янгилаш ҳамда дидактик машғулотларни замонавий технологиялар асосида олиб бориш янги инновацион ғояларни таълим-тарбия жараёнида синаб кўришга бўлган интилишини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish