Исламова Раҳбархон Равшановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабалар ижодкорлик фаолиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/6389.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Шарипова Гузал Содиқовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлуба Жўраевна, педагогика фанлари доктори, (DSc) профессор; Нурумбекова Ёрқиной Анорматовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Талабалар ижодкорлик фаолиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабалар ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари конструктив фикрлаш жараёнини муаммоли, лойиҳалаш кейс-стади методларини рақамли муҳитга трансформациялаш, ижодий фикрлашни ностандарт моделларнинг эстетик ва функсионал уйғунлигига регулятив баҳолаш асосида аниқлаштирилган;
“Тикув буюмларини конструксиялаш” фанини ўқитишда талабаларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг модели умумий дидактик мақсадни конструктив-ижодий фикрлаш, муаммоли вазиятда ечим топиш мақсадларига интуициялаш, мазмуннинг вариатив ва очиқлигини рақамли платформа воситасида аниқлаштириш, мустақил қарор қабул қилиш ва муаллифлик конструктив ечимлар ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
“Тикув буюмларини конструксиялаш” фани асосида талабаларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантириш методикаси мазмуннинг базавий конструксия + ижодий трансформация хусусиятини эътиборга олган ҳолда муаммо-эркин ечим-таҳлил босқичида ривожлантирувчи инновацион ва рақамли технологияларни қўллаш асосида такомиллаштирилган.
“Тикув буюмларини конструксиялаш” фанини ўқитиш асосида талабаларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантириш самарадорлиги самарадорлиги таълим мазмунини ижодий трансформацияга йўналтириш, ақлий ва жисмоний меҳнатга мос ўқитувчи-талаба ҳамкорлигини ташкил этиш, билиш сифати даражасининг босқичма-босқич ўсишини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Талабалар ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари конструктив фикрлаш жараёнини муаммоли, лойиҳалаш кейс-стади методларини рақамли муҳитга трансформациялаш, ижодий фикрлашни ностандарт моделларнинг эстетик ва функсионал уйғунлигига регулятив баҳолаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Тикув буюмларини конструксиялаш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 13-майдаги 11-05-3062/04 рақамли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг дидактик имкониятларини аниқлаштирилган.
“Тикув буюмларини конструксиялаш” фанини ўқитишда талабаларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг модели умумий дидактик мақсадни конструктив-ижодий фикрлаш, муаммоли вазиятда ечим топиш мақсадларига интуициялаш, мазмуннинг вариатив ва очиқлигини рақамли платформа воситасида аниқлаштириш, мустақил қарор қабул қилиш ва муаллифлик конструктив ечимлар ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар “Тикув буюмларини конструксиялаш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 13-майдаги 11-05-3062/04 рақамли маълумотномаси). Натижада “Тикув буюмларини конструксиялаш” фанини ўқитишда талабаларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантириш модели такомиллаштирилган.
“Тикув буюмларини конструксиялаш” фани асосида талабаларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантириш методикаси мазмуннинг базавий конструксия + ижодий трансформация хусусиятини эътиборга олган ҳолда муаммо-эркин ечим-таҳлил босқичида ривожлантирувчи инновацион ва рақамли технологияларни қўллаш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар “Тикув буюмларини конструксиялаш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 13-майдаги 11-05-3062/04 рақамли маълумотномаси). Натижада “Тикув буюмларини конструксиялаш” фани асосида талабаларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштирилган.
“Тикув буюмларини конструксиялаш” фанини ўқитиш асосида талабаларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантириш самарадорлиги самарадорлиги таълим мазмунини ижодий трансформацияга йўналтириш, ақлий ва жисмоний меҳнатга мос ўқитувчи-талаба ҳамкорлигини ташкил этиш, билиш сифати даражасининг босқичма-босқич ўсишини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш асосида оширилган методик тавсиялар “Тикув буюмларини конструксиялаш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 13-майдаги 11-05-3062/04 рақамли маълумотномаси). Натижада “Тикув буюмларини конструксиялаш” фанини ўқитиш асосида талабаларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантириш самарадорлиги аниқлаштирилган