Раҳматова Севара Алишеровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Эшқобил Шукур шеъриятида такрорнинг коннотатив-прагматик хусусияти” 10.00.01. – ўзбек тили (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2024.1.PhD/Fil4326
Илмий раҳбар: Сайфуллаева Раъно Рауфовна филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.01.12
Расмий оппонентлар:
Йўлдошев Маъруфжон Муҳаммаджонович филология фанлари доктори, профессор
Юсубова Раъно Норбоевна филология фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади шоир Эшқобил Шукур шеърларида қўлланган такрорлар орқали поетик коннотациянинг ифодаланиш хусусиятларини тадқиқ этишдан иборат
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Эшқобил Шукур шеърларида такрорнинг коннотатив-прагматик хусусияти фонетик сатҳ доирасида аллитерация, ассонанс, унли ва ундошларнинг иккилантирилиши орқали ифодаланиб, натижада шеърий матнда ажабланиш, ҳайрат, таҳсин каби коннотатив маънолар ҳамда интонацион боғлиқлик юзага келтирилганлиги аниқланди;
ижодкор шеърларида коннотатив маъно сатҳлар доирасида қуйидагича таснифланди: лексик сатҳда синонимлар, кўп маъноли сўзлар, такрорий сўзлар, морфологик сатҳда эгалик ва келишик қўшимчалари такрори, эгалик қўшимчали сўз шаклининг кўплик қўшимчасини олиб такрорлаши, бирликдаги отнинг кўплик шаклида такрор қўлланиши орқали коннотатив маънолар ҳосил қилинганлиги шеърий матн орқали далилланди;
Эшқобил Шукур шеърларининг коннотатив маъноларини тадқиқ этиш синтактик сатҳда қуйидагича таснифланди: гаплар - атов гаплар, сўроқ гаплар, гап бўлаклари – эга, кесим, тўлдирувчи, аниқловчи, ҳол, ундалма ва кириш сўзларни такрор ҳолда қўллаш ушбу бўлакларни актуаллаштиришга, субектив муносабатни кучайтиришга ҳамда таъсирчанликни таъминлашга хизмат қилганлиги шеърий матнлар орқали асосланган;
шоир шеърларида гаплар, сўз бирикмаси шаклидаги мисралар ва ундалмалар шеърнинг турли қисмларида айнан такрорланиб, матн бандлари ўртасида мантиқий-семантик алоқани таъминлаши ва унинг яхлитлигини таъминловчи восита вазифасини бажарганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Эшқобил Шукур шеърларининг лингвопрагматик тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Эшқобил Шукур шеърлари мисолида бадиий матнларда коннотацийа ифодалашда такрорнинг аҳамийати асосланиб, фонетик бирликлар такрори орқали коннотацийанинг ифодаланиши юзасидан чиқарилган хулосалардан Оʻзбекистон Республикаси Фанлар академийаси Қорақалпогʻистон боʻлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида ФА-А1-Г007 “Қорақалпоқ нақл ва мақоллари лингвистик тадқиқот обекти сифатида” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилди. (Оʻзбекистон Республикаси Фанлар академийаси Қорақалпогʻистон боʻлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 24-мартдаги 142/1-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа йанги илмий-назарий маълумотлар билан бойитилди.
Коннотацийанинг моҳийати, унинг эмотивлик ва баҳо муносабати категорийаларига муносабати, тилшуносликда коннотацийа ва такрор ҳодисаларининг ўрганилиши, такрорнинг матн қисмларини боғловчи ва унинг қисмларини йахлитловчи вазифаси юзасидан чиқарилган хулосалардан Оʻзбекистон Республикаси Фанлар академийаси Қорақалпогʻистон боʻлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида ФА-Ф1-Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал соʻз йасалиши” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилди. (Оʻзбекистон Республикаси Фанлар академийаси Қорақалпогʻистон боʻлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 24-мартдаги 143/1-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу лойиҳа материаллари илмий-назарий хулосалар билан бойитилди.
Тадқиқотда илгари сурилган тилнинг экспрессивлик хусусиятини ўзида намоён этиб, бадиий матнга ўзига хос поетик руҳ берувчи поетик коннотация ва унинг ҳосил қилиниши ҳамда унинг бадиий матн таъсир кучини, оҳангдорлигини таъминлашдаги аҳамияти, шунингдек, такрорнинг коннотация ифодалаш билан бир қаторда матн қисмларини боғловчи, унинг яхлитлигини таъминловчи вазифаси юзасидан чиқарилган илмий хулосалардан “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканали томонидан суратга олинган “Вақт машинаси” кўрсатувининг ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган ( Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали 2025-йил 13-июндаги 15-33/428-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувнинг ссенарийси мазмунан бойитилган, илмий асосланганлиги ҳамда оммобоплиги таъминланган.