Дадабаева Ширинхон Шухратовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва инглиз тилларида аксиологик лексиканинг чоғиштирма тадқиқи” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3. DSc/Fil 1058
Илмий маслаҳатчи: Мамажонов Алижон, филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.10.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори (DSc), профессор Сулайманова Нилуфар Жаббаровна, иккинчи расмий оппонент сифатида филология фанлари доктори (DSc), доцент Мадраҳимов Илҳомжон Собирович, учинчи расмий оппонент сифатида филология фанлари доктори (DSc), доцент Сатимова Дилафруз Нумонжоновна.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларида қўлланиладиган аксиологик лексик бирликларнинг этимологик асосларини, семантик, дискурсив ва прагматик хусусиятларини аниқлаш ҳамда уларни қиёсий таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
аксиологик бирликларнинг тилда намоён бўлиши когнитив, фунционал-дискурсив ҳамда социолингвистик-маданий тамойиллар асосида яхлит, ички боғланган тизим сифатида талқин қилиниб, уларнинг инсон онгида консептуал структура ва метафоралар кўринишида шаклланиши, матн ва мулоқот жараёнида баҳоловчи маъно ва ҳиссиётлар орқали ифодаланиши, шунингдек, ижтимоий қатлам, маданий меъёр ва стереотипларнинг лисоний ифодага кўрсатадиган таъсири назарий жиҳатдан асосланган;
аксиологик лексика баҳоловчи мазмундаги қадриятларни ифодаловчи сўз , ибора ва мақоллардан таркиб топиб, коннотатив маъно, ҳиссий-экспрессив муносабат, муайян маданиятга хослик, динамик ўзгарувчанлик ҳамда контекстга боғлиқлик каби умумий хусусиятларга эга эканлиги исботланган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги аксиологик лексик қатлам турли ижтимоий, диний, сиёсий омиллар таъсирида инвариант тарзда шаклланиб, уларнинг маъно доираси ҳамда нутқий ифода воситалари эса даврга хос тарзда вариант шаклда, архаик аксиолексема ва неоаксиолексемалар сифатида намоён бўлиши семантик жиҳатдан асосланган;
икки тилда аксиологик лексик бирликларнинг контекстда муносабат, тасдиқ ва даража белгиси сифатида қўлланиши, нутқий актларда эса локутив, иллокутив, перлокутив босқичларида репрезентатив, декларатив, экспрессив, директив ҳамда комиссив нутқ турлари кўринишида намоён бўлиши аниқланган. Шунингдек, улар мулоқот жараёнида бирор ҳаракатга ундаш, ишонтириш, ижтимоий-ахлоқий меъёрларни мустаҳкамлаш, мақтов ёки танқид билдириш каби мақсадларда фойдаланилиши далилланган;
ўзбек ва инглиз тилларида аксиологик лексик бирликларни ифодаловчи консептлар дастлаб умумбашарий даражада инсон онгида шаклланиб, кейинчалик эса муайян маданият ҳамда ижтимоий-ахлоқий меъёрлар таъсирида лисоний ифодага эга бўлиши, тилда улар от, сифат, феъл, равиш, ундов ва модал сўз туркумлари орқали ифодаланиб, ўзига хос структуравий-семантик тизимни ташкил этиши, шу билан бирга, тиллараро таржима жараёнида мазкур бирликларнинг маъносини сақлаш учун ситуатив-денотатив, трансформацион ҳамда семантик моделлардан фойдаланиш мувофиқлиги аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларида аксиологик лексиканинг чоғиштирма тадқиқи натижасида олинган хулоса ва таклифлар:
ўзбек ва инглиз тилларидаги аксиологик лексик бирликларнинг ўзаро таржимасида манба тилидаги қадриятларни ифодаловчи бирликларнинг таржима тилида қайта шакллантириш усуллари ҳамда контекстга мувофиқ тўғри эквивалентни танлаш масалаларига оид хулосалар бакалавриат учун мўлжалланган 537503 рақамли “Theory and practice of translation” номли дарсликда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сон буйруғи). Натижада у таълим жараёнида маданий бирликларни бошқа тилга таржима қилишда учрайдиган энг мураккаб муаммоларни ҳал этишга хизмат қилган;
икки тилда аксиологик лексик бирликларнинг контекстда муносабат, тасдиқ ва даража белгиси сифатида қўлланиши, нутқий актларда эса локутив, иллокутив, перлокутив босқичларида репрезентатив, декларатив, экспрессив, директив ҳамда комиссив нутқ турлари кўринишида намоён бўлишига оид хулосалардан 537501 рақамли “Таржима назарияси ва амалиёти” номли дарсликда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сон буйруғи). Натижада бу дарслик прагматик эквивалентликни таъминлаш, баҳолаш мазмунини сақлаш ҳамда аксиологик лексик бирликларни адекват таржима қилишни таъминлаган;
аксиологик лексика баҳоловчи мазмундаги қадриятларни ифодаловчи сўз , ибора ва мақоллардан таркиб топиб, коннотатив маъно, ҳиссий-экспрессив муносабат, муайян маданиятга хослик, динамик ўзгарувчанлик ҳамда контекстга боғлиқлик каби умумий хусусиятларга доир назарий хулосалар IL-402104209 “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 1-декабрдаги 04/1-5746 сон маълумотномаси). Натижада ушбу лойиҳа аксиологик лексик бирликларнинг таржима жараёнида семантик аниқлиги ва изчиллигини таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга хизмат қилган;
аксиологик бирликларнинг тилда намоён бўлиши когнитив, фунционал-дискурсив ҳамда социолингвистик-маданий тамойиллар асосида яхлит, ички боғланган тизим сифатида талқин қилиниб, уларнинг инсон онгида консептуал структура ва метафоралар кўринишида шаклланиши, матн ва мулоқот жараёнида баҳоловчи маъно ва ҳиссиётлар орқали ифодаланиши, шунингдек, ижтимоий қатлам, маданий меъёр ва стереотипларнинг лисоний ифодага кўрсатадиган таъсирига оид хулосалар ALM-202304076 рақамли “Миллий нейропсихолингвистик ташҳислаш методикасини яратиш” номли лойиҳада қўлланилган (Фарғона давлат университетининг 2025-йил 28-ноябрдаги 04/123884 сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа миллий консептларнинг инсон онгида шаклланишидан тортиб уларнинг лисоний ифодасигача бўлган когнитив-маданий жараённи чуқур ўрганишга хизмат қилган.