Файзимуродов Фахриддин Толибовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда орқа мия чуррасининг клиник, неврологик ҳамда инструментал текширув кўрсаткичлари ва оптималлаштирилган давоси», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Tib4578.
Илмий раҳбар: Гайбиев Акмалжон Ахмаджонович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.03.
Расмий оппонентлар: Ниёзов Шухрат Ташмирович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент; Рахматова Санобар Низамовна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфендияров номидаги Қозоқ миллий тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
болаларда операциядан олдинги ва кейинги туғма орқа мия чурраларининг асосий клиник ва инструментал белгиларини ўрганиш ҳамда реабилитацион даволаш ва профилактика усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
синергик тарзда фолий кислотаси танқислиги, онанинг метаболик ҳолати (семизлик, қандли диабет), ёшнинг 28 дан ошиши, генетик мойиллик ва фармакологик омиллар асосида нерв найчасининг эмбрионал ривожланишида таъсир кўрсатиши туғма орқа мия чуррасининг шаклланишига олиб келиши аниқланган;
илк бор GMFCS ва PEDI натижалари билан таққосланадиган чегара қийматларини ўрнатиш асосида функционал бузилиш ва реабилитация харажатларига нисбатан юқори прогностик қийматни (AUC ≥0,80) кўрсатган оғирликни баҳолашнинг интеграл кўп доменли шкаласи (8 домен, 0-4 балл) ишлаб чиқилган;
олинган маълумотлар асосида нейрохирургик, ортопедик, уродинамик ва неврологик модулларни миқдорий чегаралар ва "қизил байроқлар" тизими билан бирлаштирган, “rule based” огоҳлантириш кўринишида касалликнинг электрон тарихига киритиш имкониятини таъминлайдиган “spina bifida” билан оғриган болаларни олиб боришнинг блокли клиник-диагностик алгоритми ишлаб чиқилган;
илк бор “tethered cord” синдроми ва сколиознинг ривожланишида (ρ=0,59-0,68; p{0}15 ml, ΔP >18 мм симоб устуни, қон томир деворининг яққол васкуляризацияси) рақамли нейрореабилитациянинг шахсийлаштирилган мониторинги асоратларни эрта ноинвазив скрининг қилиш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гастродуоденал яралардан қон кетиш рецидивларини прогнозлаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 17.07.2025 й. 22/33-сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик: синергик тарзда фолий кислотаси танқислиги, онанинг метаболик ҳолати (семизлик, қандли диабет), ёшнинг 28 дан ошиши, генетик мойиллик ва фармакологик омиллар асосида нерв найчасининг эмбрионал ривожланишида таъсир кўрсатиши туғма орқа мия чуррасининг шаклланишига олиб келиши аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (27.02.2025 й. 67-сон буйруғи) ва Қашқадарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (28.02.2025 й. 69-I/CH-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: туғма орқа мия чуррасининг (ТОМЧ) шаклланишида оналарида фолат кислотаси етишмовчилиги 81,3 % ҳолатда аниқланган, назорат гуруҳида эса бу кўрсаткич атиги 31,3 % ташкил этган. Қўшимча хавф омиллари сифатида онанинг ёши 28 ёшдан ошган ҳолларда, семизлик мавжудлигида (иккаласи ҳам тахминан 50% ҳолатда), қандли диабет кузатилганида (назоратга нисбатан 5 баравар кўп), шунингдек валпроат кислотасини қабул қилган аёлларда (хавф 3,5 баравар ортган) ТОМЧ ривожланиш эҳтимоли сезиларли даражада юқори бўлгани аниқланди. Оилавий мойиллик ҳам муҳим этиологик компонент сифатида қайд этилди. Иқтисодий самарадорлиги: туғма орқа мия чуррасининг эрта ёпилишини бошдан кечирган болалар когортасини комплекс клиник-инструментал текширишларни қўллаш доирасида беморларнинг стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 10-15 кун учун 2564780 сўм. Беморларнинг барча лаборатор-инструментал текширишларига жами 856740 сўм сарфланади. Иқтисодий кўрсаткич 4456200 сўмни ташкил етади (бир нафар бемор учун). Хулоса: ушбу натижа фолий кислотаси етишмовчилиги, метаболик холатлар, ёши, фармакологик одатлар ва генетик мойиллик асаб найчаси ёпилишидаги муҳим патогенетик омил эканлигини яна бир бор исботлади.
иккинчи илмий янгилик: илк бор GMFCS ва PEDI натижалари билан таққосланадиган чегара қийматларини ўрнатиш асосида функционал бузилиш ва реабилитация харажатларига нисбатан юқори прогностик қийматни (AUC ≥0,80) кўрсатган оғирликни баҳолашнинг интеграл кўп доменли шкаласи (8 домен, 0-4 балл) ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (27.02.2025 й. 67-сон буйруғи) ва Қашқадарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (28.02.2025 й. 69-I/CH-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: стандарт дастурга нисбатан GMFCS, WPPSI, PEDI ва PedsQL кўрсаткичларини яхшилашда сезиларли устунлик кўрсатилди (Хеджес самараси 0,80-1,15). Иқтисодий самарадорлиги: функционал бузилиш ва реабилитация даврида беморларнинг стационарда қолиш муддатининг қисқариши, дори-дармон сарфи камайиши ҳисобига 1 бемор ҳисобида 1546500 сум тежалишига олиб келди. Бу маблағнинг тежалиши стационарда даволаниш муддатини камайтирди, шу асосда тиббий хизматга сарфланадиган маблағни тежалиши билан асосланган. Хулоса: нуқсоннинг эрта пластикасидан сўнг GMFCS IV–V оғир мотор даражаларининг улуши 50,1% дан 38,6% гача камайди (χ2 = 17,08; п = 0,002), МАС бўйича ўртача спастиклик эса 0,69 баллга пасайди (p< 0,001). Нуқсоннинг эрта пластикасидан сўнг GMFCS IV–V оғир мотор даражаларининг улуши 50,1% дан 38,6% гача камайди (χ2 = 17,08; п = 0,002), MAS бўйича ўртача спастиклик эса 0,69 баллга пасайди (p< 0,001). Функционал мустақиллик ошди: WeeFIM +15,5 фоиз пунктига; PEDI-CAT (ҳаракатчанлик) +13,9 логит-баллга (иккаласи ҳам p< 0,001). Нейросонография гидроцефалия регрессиясини кўрсатди (Evans индекси -0,04; p< 0,001), бироқ 39,6% болаларда шунтлаш тизимига боғлиқлик сақланиб қолди.
учинчи илмий янгилик: олинган маълумотлар асосида нейрохирургик, ортопедик, уродинамик ва неврологик модулларни миқдорий чегаралар ва "қизил байроқлар" тизими билан бирлаштирган, “rule based” огоҳлантириш кўринишида касалликнинг электрон тарихига киритиш имкониятини таъминлайдиган “spina bifida” билан оғриган болаларни олиб боришнинг блокли клиник-диагностик алгоритми ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (27.02.2025 й. 67-сон буйруғи) ва Қашқадарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (28.02.2025 й. 69-I/CH-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: "Реабилитация салоҳияти" (РС) деб номланган янги индекс жорий этилди. Бу 9 омилли 0-100% шкаладан иборат бўлиб, реабилитация тадбирларининг ҳажми ва давомийлигини башорат қилиш ҳамда турли мутахассислар маълумотларини беморнинг ягона рақамли харитасига бирлаштириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: неврологик модулларни миқдорий чегаралар ва "қизил байроқлар" тизими билан бирлаштирган, “rule based” огоҳлантириш кўринишида касалликнинг электрон тарихига киритиш имкониятларидан одатда умумий ўртача 256400 сўм сарфланади. Йиллик иқтисодий кўрсаткич 3856400 сўмни ташкил етади. Хулоса: халтача ичи босими (ΔП) ва халтача ҳажми МР-патологиянинг оғирлик даражаси билан кучли боғлиқликни кўрсатади: ΔП ↔ tethered cord ρ = 0,68; ҳажм ↔ syringomyelia ρ = 0,58; ↔ сколиоз ρ = 0,59 (p< 0,01). Халта тури - асосий интеграл предиктор ҳисобланади: миеломенингоцеле ҳолатида асоратларнинг умумий МР-балли 3,7 ± 1,1 ни ташкил этади (шакллар орасида энг юқори), бу эса кучайтирилган динамик МР-назоратни талаб қилади. Ишлаб чиқилган 5 параметрли УЗ-скрининг (ҳажм + ΔП + васкуляризация + девор қалинлиги + паренхима мавжудлиги) клиник белгилар пайдо бўлишидан олдин профилактик дететиринг кўрсатилган болаларни олдиндан аниқлаш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор “tethered cord” синдроми ва сколиознинг ривожланишида (ρ=0,59-0,68; p{0}15 ml, ΔP >18 мм симоб устуни, қон томир деворининг яққол васкуляризацияси) рақамли нейрореабилитациянинг комплекс иқтисодий баҳолаш мақсадида шахсийлаштирилган мониторинг ва асоратларни эрта скрининг қилиш учун ноинвазив ва иқтисодий жиҳатдан илмий асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (27.02.2025 й. 67-сон буйруғи) ва Қашқадарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (28.02.2025 й. 69-I/CH-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: Усулни кенг қўллаш имконияти кўрсатилди: БОС-терапия протоколи мавжуд даволаш жисмоний тарбияси заллари учун мослаштирилди; ходимларни ўқитиш 24 соатдан ошмайди; бир мутахассис бир вақтнинг ўзида икки нафаргача болани назорат қила олади. Бу эса технологияни минтақавий даражада амалий жорий этиш ва кенгайтиришни асослайди. Иқтисодий самарадорлиги: рақамли нейрореабилитациянинг комплекс иқтисодий баҳолаш мақсадида шахсийлаштирилган мониторинг асоссида йиллик иқтисодий кўрсаткич 11456800 сўмни (1 та беморга) ташкил етади. Хулоса: 4-7 ёшли гуруҳда кинематик БОС-терапия + РП алгоритми қўлланилганда GMFCS кўрсаткичи 0,7 пунктга, WPPSI 10,5 пунктга, PEDI 20,4 пунктга ошди. Назорат гуруҳида эса бу кўрсаткич 5,4 пунктни ташкил этди (барча ҳолатларда p< 0,001). Шунингдек, CBCL кўрсаткичи 15,3 пунктга пасайди.