Налибаева Раъно Абдусаматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали обструктив респиратор патологияси мавжуд беморларда пневмококк инфекциясининг аҳамияти ва профилактика чора- тадбирларини ишлаб чиқиш» 14.00.42 – Пульмонология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Tib4361.
Илмий маслахатчи: Ливерко Ирина Владимировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази, Dsc.06/2025.27.12.Tib.22.01.
Расмий оппонентлар: Муминов Даврон Қодирович, тиббиёт фанлари доктори; Мукатова Ирина Юрьевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Беларус Республикаси пульмонология ва фтизиатрия илмий-амалий  маркази. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пневмококк инфекцияси ва унинг ўлимга олиб келувчи асоратлари юкини камайтириш ҳамда оғир хуружларни олдини олиш доирасида респиратор патологияли беморларни олиб бориш ёндашувларини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали обструктив респиратор патологияси бўлган беморларда касаллик хуружлари патогенезида S. Pneumoniae 48% холатларида этиологик ахамияти юқори эканлиги, БЭК гуруҳида LytA+CpsA, БА гуруҳида LytA ва CpsA, ва СОЎК  гуруҳида асосан LytA генотипи устувор эканлиги исботланган;
 илк бор минтақавий циркуляция қилаётган S. Pneumoniae серотиплари орасида клиник-прогностик аҳамиятни кўрсатувчи, сурункали обструктив респиратор патологияси бўлган беморлар орасида устунликка эга бўлган (учраш частотаси >10%)  қуйидаги 5, 14, 7F, 19F, 9V/A, 6A/6B, 9L/N, 16F, 37 серотиплар  аниқланган;
 илк бор респиратор патологияси бўлган беморларда оғир хуружларнинг этиологиясида S. Pneumoniaeнинг ПКВ-13 вакцинанинг қуйидаги серотиплари 5, 7F, 9V/9A, 14, 19F ва вакцина таркибига кирмаган қуйидаги серотиплар 2, 16F, 23A, 37 минтақавий спецификлик сабабли келтириб чиқариши исботланган;
илк бор респиратор патологияси бўлган беморларда химоя қилувчи иммунитетни шакллантириш мақсадида ПКВ-13 вакцинаси ва фаготерапияни индивидуал қўллаш ёндашувлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали респиратор патологияси бўлган беморларни юритиш усулларини такомиллаштириш, пневмококк инфекцияси ва унинг оғир асоратларини олдини олиш ҳамда касаллик юкламани камайтиришга қаратилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: сурункали обструктив респиратор патологияси бўлган беморларда касаллик хуружлари патогенезида S. Pneumoniae 48% холатларида этиологик ахамияти юқори эканлиги, БЭК гуруҳида LytA+CpsA, БА гуруҳида LytA ва CpsA, ва СОЎК  гуруҳида асосан LytA генотипи устувор эканлиги исботланган, ва мазкур натижалар "Катталарда сурункали респиратор патологияси бўлган беморларга пневмококка қарши эмлаш усулларини оптималлаштириш" мавзусидаги методик тавсияларга киритилди, ва мазкур тавсиялар РИФПИАТМ ҳузуридаги Экспертлар кенгашининг 2024 йил 30 сентябрдаги 7-сон баёни билан тасдиқланган. Мазкур қоида амалиётга жорий этилди: Тошкент вилояти фтизиатрия ва пулмонология марказида 2024 йил 24 сентябрдаги 230-сон буйруқ билан, ҳамда Навоий вилояти фтизиатрия ва пульмонология марказида 2024 йил 20 сентябрдаги 69/1-сон буйруқ билан (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техника кенгашининг №20/14 хулосасига асосан) амалга оширилди. Ижтимоий самарадорлиги: сурункали обструктив респиратор патологияси бўлган беморлар орасида касалхонадан ташкари пневмония ривожланишининг юқори прогноз хавфини белгилайдиган клиник-функционал индикаторлар ва фенотипик предикторларни аниқлаш ҳамда касаллик хуружларининг оғирлигини эрта башорат қилиш орқали таъминланиши, пневмококкка қарши вакцинация учун беморларни шахсий (индивидуал) асосда танлаб олиш имконини беради ва инфекцион респиратор хуружлар кайталаниши частотасини камайтиришга, антимикроб воситалар қўлланилиш улушини қисқартиришга, клиник натижаларни яхшилашга ҳамда соғлиқни сақлаш тизими ресурсларидан самарали фойдаланишни оптималлаштиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: СОЎК, БА ва БЭК билан оғриган ҳамда инфекцион хуружлар ривожланиш хавфини юқори баҳолаш имконини берадиган фенотипик предикторларга эга бўлган беморларда, ҳар бир бемор ҳисобига бюджет маблағларидан 800000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 520000 сўм тежашга эришилди. Хулоса: молекуляр серотиплаш усулларининг жорий этилиши ҳудудда айланувчи пневмококк серотиплари спектрини аниқлашга имкон берди, бу эса эпидемиологик назорат ва вакцинатсия дастурларини мувофиқлаштириш учун жуда муҳим ҳисобланади.
иккинчи илмий янгилик: илк бор минтақавий циркуляция қилаётган S. Pneumoniae серотиплари орасида клиник-прогностик аҳамиятни кўрсатувчи, сурункали обструктив респиратор патологияси бўлган беморлар орасида устунликка эга бўлган (учраш частотаси >10%)  қуйидаги 5, 14, 7F, 19F, 9V/A, 6A/6B, 9L/N, 16F, 37 серотиплар  аниқланган, ва мазкур натижалар "Катталарда сурункали респиратор патологияси бўлган беморларга пневмококка қарши эмлаш усулларини оптималлаштириш" мавзусидаги методик тавсияларга киритилди, ва мазкур тавсиялар РИФПИАТМ ҳузуридаги Экспертлар кенгашининг 2024 йил 30 сентябрдаги 7-сон баёни билан тасдиқланган. Мазкур қоида амалиётга жорий этилди: Тошкент вилояти фтизиатрия ва пульмонология марказида 2024 йил 24 сентябрдаги 230-сон буйруқ билан, ҳамда Навоий вилояти фтизиатрия ва пулмонология марказида 2024 йил 20 сентябрдаги 69/1-сон буйруқ билан (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техника кенгашининг №20/14 хулосасига асосан) амалга оширилди. Ижтимоий самарадорлиги: сурункали обструктив респиратор патологияси бўлган беморлар орасида касалхонадан ташкари пневмония ривожланишининг юқори прогноз хавфини белгилайдиган клиник-функционал индикаторлар ва фенотипик предикторларни аниқлаш ҳамда касаллик хуружларининг оғирлигини эрта башорат қилиш орқали таъминланиши, пневмококкка қарши вакцинация учун беморларни шахсий (индивидуал) асосда танлаб олиш имконини беради ва инфекцион респиратор хуружлар кайталаниши частотасини камайтиришга, антимикроб воситалар қўлланилиш улушини қисқартиришга, клиник натижаларни яхшилашга ҳамда соғлиқни сақлаш тизими ресурсларидан самарали фойдаланишни оптималлаштиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: СОЎК, БА ва БЭК билан оғриган ҳамда инфекцион хуружлар ривожланиш хавфини юқори баҳолаш имконини берадиган фенотипик предикторларга эга бўлган беморларда, ҳар бир бемор ҳисобига бюджет маблағларидан 800000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 520000 сўм тежашга эришилди. Хулоса: молекуляр серотиплаш усулларининг жорий этилиши ҳудудда айланувчи пневмококк серотиплари спектрини аниқлашга имкон берди, бу эса эпидемиологик назорат ва вакцинатсия дастурларини мувофиқлаштириш учун жуда муҳим ҳисобланади.
учинчи илмий янгилик: илк бор респиратор патологияси бўлган беморларда оғир хуружларнинг этиологиясида S. Pneumoniaeнинг ПКВ-13 вакцинанинг қуйидаги серотиплари 5, 7F, 9V/9A, 14, 19F ва вакцина таркибига кирмаган қуйидаги серотиплар 2, 16F, 23A, 37 минтақавий спецификлик сабабли келтириб чиқариши исботланган, ва мазкур натижалар "Катталарда сурункали респиратор патологияси бўлган беморларга пневмококка қарши эмлаш усулларини оптималлаштириш" мавзусидаги методик тавсияларга киритилди, ва мазкур тавсиялар РИФПИАТМ ҳузуридаги Экспертлар кенгашининг 2024 йил 30 сентябрдаги 7-сон баёни билан тасдиқланган. Мазкур қоида амалиётга жорий этилди: Тошкент вилояти фтизиатрия ва пульмонология марказида 2024 йил 24 сентябрдаги 230-сон буйруқ билан, ҳамда Навоий вилояти фтизиатрия ва пулмонология марказида 2024 йил 20 сентябрдаги 69/1-сон буйруқ билан (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техника кенгашининг №20/14 хулосасига асосан) амалга оширилди. Ижтимоий самарадорлиги: молекуляр-биологик серотиплаш усулларини жорий этиш орқали минтақада айланаётган S. Pneumoniae серотиплари спектри аниқланди, бу эса эпидемиологик назорат ва вакциналаш дастурларини мувофиқлаштириш учун жуда муҳим ҳисобланади. Бу ёндашув пневмококкка қарши вакцинация учун беморларни персоналлаштирилган танлаб олиш имконини беради ҳамда инфекцион респиратор кучайишлар сонини камайтиришга, антимикроб воситаларни ноўрин қўллаш ҳолатларини қисқартиришга, клиник натижаларни яхшилашга ва соғлиқни сақлаш тизими ресурсларидан самарали фойдаланишга ҳисса қўшади. Иқтисодий самарадорлиги: инфекцион кучайиш ривожланиш хавфи юқори бўлган фенотипик предикторларга эга СОЎК, БА ва БЭК билан касалланган беморларда молекуляр серотиплаш усулларини жорий этиш орқали минтақада айланаётган серотиплар спектри аниқланди, бу эса эпидемиологик назорат ва вакциналаш дастурларини коррексия қилиш учун жуда муҳим ҳисобланади. Хулоса: мазкур ёндашув ҳар бир беморга мўлжалланган профилактика чораларини амалга ошириш имконини берди ва бу орқали ҳар бир бемор ҳисобига давлат бюджети маблағларидан 798000 сўм тежаб қолинди.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор респиратор патологияси бўлган беморларда химоя қилувчи иммунитетни шакллантириш мақсадида ПКВ-13 вакцинаси ва фаготерапияни индивидуал қўллаш ёндашувлари ишлаб чиқилган, ва мазкур натижалар "Катталарда сурункали респиратор патологияси бўлган беморларга пневмококка қарши эмлаш усулларини оптималлаштириш" мавзусидаги методик тавсияларга киритилди, ва мазкур тавсиялар РИФПИАТМ ҳузуридаги Экспертлар кенгашининг 2024 йил 30 сентябрдаги 7-сон баёни билан тасдиқланган. Мазкур қоида амалиётга жорий этилди: Тошкент вилояти фтизиатрия ва пулмонология марказида 2024 йил 24 сентябрдаги 230-сон буйруқ билан, ҳамда Навоий вилояти фтизиатрия ва пульмонология марказида 2024 йил 20 сентябрдаги 69/1-сон буйруқ билан (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техника кенгашининг №20/14 хулосасига асосан) амалга оширилди. Ижтимоий самарадорлиги: молекуляр серотиплаш усулларини жорий этиш орқали минтақада айланаётган серотиплар спектри аниқланди, бу эса эпидемиологик назоратни амалга ошириш ва вакциналаш дастурларини тўғрилаш учун жуда муҳимдир. Хулоса: мазкур ёндашув пневмококк инфекциясига қарши эмлаш учун беморларни персоналлаштирилган тарзда саралаш имконини беради ҳамда инфекцион респиратор хуружлар сонини қисқартириш, антимикроб препаратларни ноўрин қўллаш улушини камайтириш, клиник натижадорликни ошириш, беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш, соғлиқни сақлаш тизими ресурсларини оптималлаштириш ва антибиотикларга чидамлик шаклланиш хавфини пасайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: СОЎК, БА ва БЭК билан касалланган беморларда персоналлаштирилган профилактик ёндашувни жорий этиш орқали бир нафар беморга тўғри келадиган бюджет маблағлари 4074660 сўмгача қисқаришига эришилди (1 та стационар даволаниш харажати), бу эса госпитализациялар сонининг камайиши ҳисобига амалга оширилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish