Арипова Нигора Бахадирходжаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбекистонда етиштириладиган Гинкго билоба (Ginkgo biloba L.) ўсимлигини фармакогностик ўрганиш ҳамда унинг асосидаги дори воситаларини стандартлаш», 15.00.02 – Фармацевтик кимё ва фармакогнозия (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/Far33.
Илмий маслаҳатчи: Комилов Хожиасрор Маъсудович, фармацевтика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти, DSc.06/2025.27.12.Far.25.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллабекова Вилоятхон Нуриллабековна, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Ботиров Эркин Хожиакбарович, кимё фанлари доктори, профессор; Ташпулатова Азиза Дилшодовна, фармацевтика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида интродукция шартлари асосида етиштирилган Ginkgo biloba L. доривор ўсимлигини фармакогностик аниқлаш, унинг асосида ноотроп дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларни олиш ҳамда стандартлаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
Ўзбекистон Республикаси флорасида интродукция шартлари асосида ўстирилаётган Ginkgo biloba L. доривор ўсимлигини таркибидаги асосий биологик фаол моддалари ва уларнинг миқдорлари аниқланган;
интродукция шартлари асосида ўстирилган Ginkgo biloba L. ўсимлигини ядро магнит-резонанс спектроскопияси ёрдамида терпенлактон (гинкголид С) ва флавоноидлар (билобетин, гинкетин, изогинкетин, апигенин, лютеолин) ажратиб олинган. 
Ginkgo biloba L. қуруқ экстракти таркибидаги асосий таъсир этувчи моддалари – флавоноидлар, терпенлактонлар ва полисахаридлар, ошловчи моддалар, аминокислоталар, элемент таркиблари аниқланган;
илк бор ноотроп ва тинчлантирувчи таъсирга эга, импорт ўрнини босувчи, маҳаллий доривор ўсимликлар хомашёлари асосида «Гинкго-унос», «Гинкго-тетра» моно ва мураккаб капсулаларини мўътадил таркиби ҳамда олиш технологияси ишлаб чиқилган;
«Гинкго-унос» ва «Гинкго-тетра» дори воситаларини асосий таъсир этувчи моддаларининг кимёвий таркиби аниқланиб, миқдорий таҳлил усуллари асосида стандартланган;
«Гинкго-тетра» капсулаларининг сифатини назорат қилиш, стандартлаш учун валидация меъёрлари ишлаб чиқилган, сақлаш шароитлари ва яроқлилик муддатлари белгиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда етиштириладиган гинкго билоба (Ginkgo biloba L.) ўсимлигини фармакогностик аниқлаш ҳамда унинг асосидаги дори воситаларини стандартлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистонда етиштирилган «Ginkgo biloba L. баргларига ЎзР ССВ ҳузуридаги «Фармацевтика махсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси томонидан корхона фармакопея мақоласи тасдиқланган (КФМ 42 Уз-5462-2024). Натижада, ноотроп таъсирга эга бўлган дори воситаларини яратиш имконини берган;
Ginkgo biloba L. доривор ўсимлиги асосида олинган қуруқ экстракт фармацевтик субстанцияси учун корхона фармакопея мақоласи ЎзР ССВ ҳузуридаги «Фармацевтика махсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси томонидан тасдиқланган (КФМ 42 Уз-5463-2024). Натижада, тиббиётда ноотроп таъсирга эга дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалари ишлаб чиқиш имкони яратилган;
«Лецитин-Гинкго» биологик фаол қўшимча учун техник шартлар (Ts 27265399-50:2023) ва уларни ишлаб чиқариш бўйича технологик йўриқнома ЎзР ССВ ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан тасдиқланган (ТИ 27265399-02:2023). Натижада, махаллий фармацевтика саноати учун Ginkgo biloba L. қуруқ экстракти асосида «Лецитин-гинкго» капсулалари ишлаб чиқилган;
ўтказилган токсикологик синовлар натижасида «Лецитин-гинкго» биологик фаол қўшимчанинг заҳарли эмаслиги ҳамда самарадорлиги (ЎзР Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг санитария-эпидемиология назорати бошқармасининг 2023 йил 16 августдаги хулосалари) исботланиб, улар ишлаб чиқарилишга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси ССВнинг  001865-сон рухсатномалари). Натижада, мия фаолиятини яхшилайдиган хавфсиз биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқариш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish