Салимова Нафиса Чори қизининг
фалсафа доктори  (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража  бериладиган фан тармоғи): “Сафро-Геп қуруқ экстрактининг фармакологик хусусиятини ўрганиш”, 14.00.17 – Фармакология ва клиник фармакология (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Far129.
Илмий раҳбар: Султанова Раъно Хакимовна, фармацевтика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти, DSc.06/2025.27.12.Far.25.01.
Расмий оппонентлар: Аллаева Мунира Журақуловна, биология фанлари доктори, профессор; Сайдалиева Феруза Авазхановна, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: "Фармасевтика махсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қушқўнмас меваси (фруcтус силйби мариани), маккажўхори попуги (Зеае майдис стйли cум стигматис) ва қалампир ялпиз барглари (фолиа Ментҳае пиперитае) асосида олинган Сафро-Геп қуруқ экстрактининг гепатопротектор хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Сафро-Геп қуруқ экстрактининг тетрахлорметанли ва парацетамолли ўткир токсик гепатит моделларидаги фармакологик таъсири Легалон («Легалон» капсулалари 140 мг, «МЕДА Пҳарма ГмбҲ & Cо.КГ» Германияда ишлаб чиқарилган «Мадаус ГмбҲ») билан солиштирилган ҳолда самарали таъсирга эга эканлиги исботланган;
қуруқ экстрактининг тетрахлорметанли ва этанолли ўрта муддатли токсик гепатит моделида самарадорлиги аниқланиб, тиббиёт амалиётида қўлланиладиган Легалон препаратидан кам эмаслиги асосланган;
қушқўнмас меваси (фруcтус силйби мариани), маккажўхори попуги (Зеае майдис стйли cум стигматис) ва қалампир ялпиз барглари (фолиа Ментҳае пиперитае) асосида олинган Сафро-Геп қуруқ экстрактининг ўт ҳайдовчи таъсири аниқланган;
қуруқ экстрактининг безарарлиги-ўткир заҳарлилиги, аллергияга қарши, маҳаллий қитиқловчи таъсири ва сурункали заҳарлилиги аниқланиб, терапевтик дозаларда организмнинг муҳим ҳаётий аъзоларига безарар эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сафро-Геп қуруқ экстрактининг фармакологик хусусиятини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Гепатопротектив ва холеретик таъсирга эга қаттиқ дори шаклидаги восита»га Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали модели патенти олинган (№ФАП 02150, 2022-йил 2-март). Натижада, қушқўнмас мевалари, маккажўхори попуги ва қалампир ялпиз баргларидан олинган қуруқ экстрактлар аралашмаси асосида жигар фаолиятини рағбатлантирувчи капсула олиш имконини берган;
ўтказилган клиник олди синовлар натижасида қушқўнмас мевалари, маккажўхори попуги ва қалампирялпиз баргларидан олинган қуруқ экстрактлар фитокомбинациясининг специфик фармакологик фаоллиги ҳамда безарарлиги исботланган ва якунловчи ҳисобот олинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018-йил 15-октябрдаги 8н-3/280-сон хати асосида «МЕД СТАНДАРТ» МЧЖ ИМ да 2023 йил 23  февралда тасдиқланган). Натижада, юқори самарадорликка эга ишончли гепатопротектор ва сафро ҳайдовчи фаолликка эга безарар воситалар ассортиментини кенгайтириш имконини берган;
«Сафро-Геп қуруқ экстрактининг сурункали заҳарлилигини ўрганиш ва унинг гистоморфологияси» номли услубий тавсиянома Тошкент педиатрия тиббиёт институти Фармакология ва физиология кафедраси (2025-йил 05-июн, 344-сонли буйруғи асосида) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти, Фармакология ва токсикология бўлимига (2025-йил 11-июл, 541-сонли буйруғи асосида) татбиқ этилиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгаши томонидан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 21-апрелдаги 8н-р/692-сонли хулосаси). Натижада, самарали ва безарар гепатопротектор таъсирга эга восита сифатида жигарнинг турли токсик гепатит турларида ташхислаш ва даволаш  тизимини такомиллаштириш ва гепатопротектор воситаларининг арсеналини кенгайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish