Бердимуродов Акмалжон Азамат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалигида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш йўналишлари”, 08.00.04-“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Iqt1976
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Умаров Сухроб Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.01.2020.I.10.03
Расмий оппонентлар: Алиев Яшнаржон Эгамбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Назарова Умида Авазовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалигида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш йўналишлари бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалигида жорий этилган янги технологияларнинг инновацион фаолият самарадорлигига таъсирини интеграл кўрсаткич орқали баҳолаш бўйича услубий ёндашув ишлаб чиқилган;
қишлоқ хўжалигида инновацион фаолиятни ривожлантириш билан боғлиқ ташкилот ва субектлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни мувофиқлаштириш ва бошқариш тизими самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган “АгроУнион” рақамли платформа ишлаб чиқилган ҳамда уни амалиётга жорий этиш тартиб-қоидалари ва механизмлари тавсия этилган;
қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, инновацион ечимларни кенг жорий этиш ва фермерларни ахборотлар билан таъминлаш самарадорлигини ошириш мақсадида @Фермер_ёлдошибот телеграм-ботнинг ишлаш механизми ва ундан фойдаланиш йўллари бўйича амалий-технологик тавсиялар тайёрланган;
қишлоқ хўжалигида инновацион фаолиятни молиялашга ажратиладиган маблағлар ҳажмининг 2029-йилгача прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ хўжалигида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қишлоқ хўжалигида жорий этилган янги технологияларнинг инновацион фаолият самарадорлигини интеграл кўрсаткич орқали баҳолаш бўйича услубий ёндашув Тошкент вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 12-декабрдаги 05/04-04-885-сонли маълумотномаси). Натижада қишлоқ хўжалигида жорий этилган инновацион технологияларни индекслар орқали инновацион фаолият самарадорлигини аниқлаш имконияти яратилади;
қишлоқ хўжалигида инновацион фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган “АгроУнион” рақамли платформанинг ишлаш тартиби ва уни жорий этиш механизми бўйича таклифи Тошкент вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 12-декабрдаги 05/04-04-885-сонли маълумотномаси). Натижада, платформа орқали фермерлар, агрономлар, талабалар, тадбиркорлар ва илмий ходимларга керакли маълумотларни топиш, амалий маслаҳат олиш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш имконияти яратилади;
қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, инновацион ечимларни кенг жорий этиш ва фермерларни ахборотлар билан таъминловчи @Фермер_ёлдошибот телеграм-ботнинг ишлаш механизми бўйича таклифи Тошкент вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 12-декабрдаги 05/04-04-885-сонли маълумотномаси). Натижада, ундан фойдаланувчилар учун қишлоқ хўжалигининг турли соҳалари бўйича ягона ахборот майдони яратилиб, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш имконияти кенгаяди;
қишлоқ хўжалигида инновацион фаолият учун ажратиладиган маблағлар ҳажмининг 2029-йилгача бўлган прогноз параметрлари Тошкент вилоятида истиқболда қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантириш истиқболларини белгилаш учун фойдаланилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 12-декабрдаги 05/04-04-885-сонли маълумотномаси). Натижада, 2029-йилга бориб, инновацион фаолият учун ажратиладиган маблағлар ҳажми 45,5 фоизга ўсиб, 39648,7 млн. сўмни ташкил этади.