Гафурова Мехрноз Одилжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Электр магнит майдон асосида оқова сувларни тозалаш қурилмасини такомиллаштириш”, 05.05.02 – “Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалари ва қурилмалар” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Т2886.
Илмий раҳбар: Абидов Кудрат Гайратович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/2025.28.11.Т.02.01.
Расмий оппонентлар: Пирматов Нурали Бердиёрович, техника фанлари доктори, профессор; Колесников Игор Константинович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: электр магнит майдон асосида бошқариладиган оқова сув тозалаш қурилмасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электр магнит майдон таъсирининг чулғамда ҳосил қиладиган магнит индуксияси ва ток зичлиги таҳлили асосида чулғамдаги иссиқлик йўқотишларини камайтириш ҳисобига оқова сув тозалаш қурилмасининг чулғам параметрлари такомиллаштирилган;
саноат оқова сувлари таркибининг физик-кимёвий хусусиятларини инобатга олган ҳолда бошқарув чулғамларининг иш режимларини оптималлаштириш ҳисобига энергия самарадор электр магнит майдон таъсирида оқова сув тозалаш қурилмасининг янги схемаси такомиллаштирилган;
реагентларсиз тозалаш жараёнида электр магнит майдон таъсирини ҳисобга олиш асосида майдон кучланганлиги ва ток параметрларининг ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олиб уюрмали айланувчи электромагнит майдон таъсирида оқова сув тозалаш жараёнининг математик модели такомиллаштирилган;
оқова сувларни электр магнит майдон асосида тозалаш жараёнининг электр энергия сарфи ва қувват кўрсаткичларини таҳлил қилиш асосида ток, кучланиш ва частотанинг таъсирини ҳисоблаш ҳисобига сув тозалаш қурилмасининг энергетик тавсифлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саноат корхоналарида электр магнит майдон асосида оқова сувларни тозалаш қурилмасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
электр магнит майдон асосида оқова сув тозалаш қурилмасини такомиллаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан қурилмага фойдаланилган қувурга фойдали модел учун патент олинган (2025-йил 20- декабрдаги № ФАП 2887). Натижада, таклиф этилаётган энергия тежамкор сув ўтказгич қувурида иссиқлик изоляцияловчи материалдан тайёрланган қобиқдаги иситиш элементларини турли электр юкламасининг қийматига қараб, электр энергиясининг минимал сарфлаш имконияти яратилган;
реагентларни ишлатмасликни ҳисобга олган ҳолда, электр магнит майдон асосида оқова сувларни тозалаш қурилмаси “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ да жорий қилинган (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ нинг 2025- йил 12- декабрдаги №12-25/01-01734 сонли маълумотномаси). Натижада, 1 м3 оқова сув тозалаш учун электр энергияси 2,5 кW.соатдан, 1,205 кW.соатга камайтириш, реагентлардан воз кечиш натижасида ресурсларни 20% га тежаш ҳамда электр магнит майдонда коррозия ва чўкиндиларнинг йўқлиги ҳисобига эксплуатация муддатини 2 баробарга ошириш имконияти яратилган.