Муҳиддинов Обиджон Омонжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Поездлар ҳаракатини марказлаштирилган диспетчерлик бошқариш тизимининг функсионал имкониятларини такомиллаштириш, 05.08.03 – Темир йўл транспортини ишлатиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Т5736.
Илмий раҳбар: Болтаев Суннатилло Туймуродович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.10/2025.27.12.Т.01.06 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Авазов Юсуф Шодиевич, техника фанлари доктори, профессор, Камалетдинов Шохрух Шухратович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади поездлар ҳаракатини марказлаштирилган диспетчерлик бошқариш тизимининг функсионал имкониятларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
поездлар ҳаракатини хавфсизлигини таъминлаш учун марказлаштирилган диспетчерлик тизимининг чизиқли пунктларида мантиқий дастурланадиган контроллерлар асосида поездлар ҳаракатини назорат қилиш ва бошқариш усулининг математик модели яратилган;
темир йўл участкаларидаги марказлаштирилган диспетчерлик тизимларининг чизиқли пунктлари учун назорат қилиш ва бошқариш қурилмаларида маълумотларни ҳимояланган кодлар асосида шакллантириш усули ишлаб чиқилган;
марказлаштирилган диспетчерлик тизимларининг темир йўл участкаларидаги чизиқли пунктларида сигналлаштириш марказлаштириш ва блокировка қурилмаларининг ҳолатини инобатга олган ҳолда маълумотларни марказий пост қурилмаларига юбориш орқали поезд маршрутларини автоматик тайёрлаш усули такомиллаштирилган;
поездлар ҳаракатини марказлаштирилган диспетчерлик тизимининг чизиқли пунктида сигналлаштириш, марказлаштириш ва блокировка қурилмалари ҳолатини ҳисобга олган ҳолда сигналлаштириш ва алоқа масофаси филиали навбатчи муҳандисининг автоматлаштирилган иш жойидаги йўл қисмининг ҳолатини реал вақтда назорат қилиш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пойездлар ҳаракатини марказлаштирилган диспетчерлик бошқариш тизимининг функсионал имкониятларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
пойезд маршрутларини автоматик тайёрлаш, сигналлаштириш, марказлаштириш ва блокировка обйектларида маълумотларни шакллантириш усуллари “Темирйўлинфратузилма” АЖ “Тошкент сигналлаштириш ва алоқа” масофаси филиали “Хамза” станциясидаги марказлаштирилган диспетчерлик тизимига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 24-декабрдаги № 4/12857-сон маълумотномаси). Натижада чизиқли пункт обйектлари ҳақида маълумотларни шакллантириш, пойездлар ҳаракатини назорат қилиш ва бошқариш орқали марказлаштирилган диспетчерлик тизимнинг ҳар бир темир йўл участкасидаги каналлар сони 5 тадан 2 тагача камайтирилган;
темир йўл қисмларини реал вақтда назорат қилиш усули, сигналлаштириш ва алоқа масофасининг навбатчи муҳандисининг автоматлаштирилган иш жойи “Темирйўлинфратузилма” АЖ “Тошкент сигналлаштириш ва алоқа” масофаси филиалига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 24-декабрдаги № 4/12857-сон маълумотномаси). Натижада сигналлаштириш, марказлаштириш ва блокировка қурилмаларининг ҳолатини инобатга олган ҳолда марказий пост қурилмаларига юбориш, “Сигналлаштириш ва алоқа” масофаси филиалининг навбатчи муҳандиси томонидан чизиқли пунктларда содир бўладиган барча носозликларни тезкор аниқлаш босқичлари 2 баробарга камайтирилган.