Атажанов Махмуд Кенжабаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Шаҳарларда йўловчилар ташиш фаолиятини мақбуллаштиришда мултимодал ташиш технологияларини қўллаш услубини такомиллаштириш, 05.08.01 – Мамлакат, унинг минтақа, шаҳар ва саноат марказларининг транспорт тизимлари. Транспорт логистикаси (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Т4510
Илмий раҳбар: Сидикназаров Кахрамон Миллебаевич, техника фанлари номзоди, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.10/2025.27.12.Т.01.06 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдуназаров Жамшид Нурмухамматович, техника фанлари доктори, профессор; Мерганов Аваз Мирсултанович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети. 
II. Тадқиқотнинг мақсади шаҳарларда йўловчилар ташиш фаолиятини мақбуллаштиришда мултимодал ташиш технологияларини қўллаш услубини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
модаллар сони велотранспорт ҳисобига кўпайганини инобатга олган ҳолда йўловчиларнинг манзиллараро транспорт турини танлаш эҳтимоллигини баҳолаш услуби математик дискрет танлов модели асосида мақбуллаштирилган;
мултимодал ташиш технологияси тамойилларини ҳисобга олган ҳолда мунтазам хизматни таъминлашга хисса қўшувчи муқобил транспорт турларини тасарруф этишнинг мақбул масофа чегараси йўловчи ташиш самадорлигини сегментларга ажратиб баҳолаш орқали асосланган;
мултимодал ташиш технологиялари элементларини инобатга олган ҳолда, графлар назарияси – нейрон тармоқлари орқали транспорт турини ва ҳаракатланиш йўналишларини ўзгартириш ҳисобига йўловчиларнинг манзиллараро алоқа тезлигини ошириш услуби такомиллаштирилган;
йўловчиларнинг манзиллараро қатновида барча транспорт турлари афзалликларини ҳисобга олган ҳолда техник самарадорликка асосланган барқарор хизматни танлашнинг дискрет модели чизиқли регрессия тенгламалари ёрдамида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шаҳарларда йўловчилар ташиш фаолиятини мақбуллаштиришда мултимодал ташиш технологияларини қўллаш услубини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мултимодал ташиш технологияси велотранспорт ҳисобига кўпайтирилиб самарадорликка асосланган қатнов воситасини танлашнинг мақбуллаштирилган ҳаракатланиш услубиёти, мунтазам хизматни таъминлашга хисса қўшувчи транспорт турлари муқобилларини тасарруф этишнинг мақбул масофа чегараси, йўловчиларнинг манзиллараро алоқа тезлигини ошириш услуби, мултимодал ташишда техник самарадорликка асосланган барқарор хизматни танлашнинг дискрет модели “ТАШМЕДИЯТРАНС” МЧЖ га жорий қилинган (Ўзбекистон Республиксаи транспорт вазирлигининг 2024 йил 2 февралдаги 4/889 сон маълумотномаси). Натижада манзиллараро қатновдаги транспортни кутиш вақтини камайтирилишига муваффақ бўлинган, транспорт турларини тасарруф этишнинг мақбул масофа чегараси 6 км бўлиши асосланган, трансмодал усулда қатновга нисбатан мултимодал усулда қатновнинг алоқа тезлиги 50 фоизга, юнимодал усулга нисбатан мултимодал усулдаги қатновнинг алоқа тезлиги 57 фоизга юқори натижани қайд этган, велотранспорт хизмати орқали қатнов вақти 100 фоизга орца, йўловчиларнинг ушбу транспорт турини танлашидаги салбий таъсир 6 фоизга ўзгариши аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish