Аблаева Алие Айдеровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Темир йўл алоқа воситаларини кафолатланган узлюксиз электр таъминоти тизимини бошқариш ва назорат қилиш усулини такомиллаштириш, 05.08.03 – Темир йўл транспортини ишлатиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Т6014
Илмий раҳбар: Яронова Наталя Валеревна, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.10/2025.27.12.Т.01.06 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Реймов Камал Мамбеткаримович, техника фанлари доктори, профессор, Болтаев Сунатилло Туймуродович техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади темир йўл алоқа воситаларининг кафолатланган узлюксиз электр таъминоти тизимини бошқариш ва назорат қилиш усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
баҳолашлар дисперсиясини камайтириш ва бутун тизимнинг тўлиқ ишдан чиқиш эҳтимолини аниқ баҳолашни таъминлаш имконини берувчи назоратли ўзгарувчини қўллаш орқали темир йўл алоқа воситаларининг электр таъминоти ишончлилигини моделлаштириш усули такомиллаштирилган;
муқобил энергия манбалари ва инверторларни қўллаш ҳисобига энергиянинг сақланиш қонунига асосланган ҳолда, талаб этилган параметрларнинг соф синусоидал кучланишини шакллантиришни таъминловчи кафолатланган электр таъминотини ташкил этиш тизими такомиллаштирилган;
датчиклар ва саноат мантиқий контроллерларини қўллаган ҳолда темир йўл алоқа воситаларининг электр таъминоти параметрларини бошқариш ва назорат қилиш тизимининг асосий ва захира таъминот манбалари параметрларининг узлюксиз телеметриясини таъминлайдиган ўз-ўзини захиралаш усули яратилган;
темир йўл алоқа воситаларининг кафолатланган узлюксиз электр таъминоти тизимини параметрларини тартибга солишни таъминлаш ва унинг ҳимояланганлигини ошириш учун электрон калитни қўллаш асосида бошқариш ва назорат қилиш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Темир йўл алоқа воситаларини кафолатланган узлюксиз электр таъминоти тизимини бошқариш ва назорат қилиш усулини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
муқобил таъминот манбалари ва инверторларни қўллаш ҳисобига кафолатланган синусоидал электр таъминотини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш усули, шунингдек, датчиклар ва саноат мантиқий контроллерларини қўллаш орқали темир йўл алоқа воситаларининг электр таъминоти параметрларини бошқариш ва назорат қилиш тизимини ўз-ўзини захиралаш усули “Темирйўлинфратузилма” АЖнинг “Тошкент сигналлаштириш ва алоқа масофаси” темир йўл станциялари обектларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2026-йил 20-январдаги № 4/500-сон маълумотномаси). Натижада поғонали инвертирлашни қўллаш ҳисобига гармоник бузилишлар даражаси 1,71% ошмайдиган соф синусоидал кучланиш ҳосил бўлишини таъминлаш имконини берган, бу эса халқаро стандартларга мос келади, электр таъминоти тизимининг фойдали иш коеффициенти 99% гача, тизимнинг тайёрлик коеффициенти эса 0,99 гача ошган;
темир йўл алоқа воситаларининг кафолатланган узлюксиз электр таъминоти тизимини бошқариш ва назорат қилиш усули темир йўл алоқа воситаларининг электр таъминоти параметрларини бошқариш ва назорат қилишнинг электрон калити ва автоматлаштирилган иш жойи (АИЖ) интерфейсини қўллаш асосида “Темирйўлинфратузилма” АЖнинг “Тошкент сигналлаштириш ва алоқа масофаси” темир йўл станциясида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2026-йил 20-январдаги № 4/500-сон маълумотномаси). Натижада, электрон калитни қўллаш орқали “нол ишончлилик” тамойили амалга оширилади, бу эса маълумотларни алмаштириш имкониятини истисно қилади ва хавфли ҳодиса эҳтимолини 0,00075…0,0003 даражасида таъминлайди, ишлаб чиқилган дастурий таъминот назорат ва бошқарув функсияларини ягона рақамли платформага бирлаштиради ва реал вақт режимида АИЖ интерфейсидан фойдаланиш темир йўл алоқа воситаларининг электр таъминоти тизимининг параметрларини узлюксиз бошқариш ва назорат қилишни таъминлайди.