Яқубов Фазлиддин Мухитдиновичнинг
педагогика фанлари доктори (DSc) 
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларида илмий тадқиқотчилик компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик технологиясини такомиллаштириш”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Ped415.
Илмий маслаҳатчи: Шопулатов Абдималик Нуруллаевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.28/2025.27.12.Ped.02.01.
Расмий оппонентлар: Ярашев Комилжон Дехканович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Мухаммадиев Комил Бурхонович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ибрахимов Санжар Урунбаевич педагогика фанлари доктори (DSc), доцент. 
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларида илмий тадқиқотчилик компетентлигини ривожлантиришнинг такомиллаштирилган педагогик технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларининг илмий тадқиқотчилик компетентлигини ривожлантириш учун тадқиқот фаолиятининг тамойиллари (илмийлик, тизимлилик, амалиётга йўналтирилганлик, креативлик) ҳамда (аналитик, йўналтирувчи, мониторинг, коррексия) функсиялари асосида спортдаги илмий изланишларнинг долзарб йўналишларини тадқиқот ишига айлантиришга қаратилган уч босқичли баҳолаш диагностикасини ишлаб чиқиш ҳисобига тадқиқотчилик компетентлигининг даражаларини аниқлаш имконияти кенгайтирилган;
бўлажак жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларининг ўқув фаолиятини тўлиқ тадқиқот фаолиятига йўналтириш учун ТОП-300 олийгоҳларидаги (Лоугҳбороугҳ, Квинсленд, Ливерпул, Торонто) спорт фанлари дастурларининг тадқиқотга қаратилган квантитатив (рақамли таҳлил), квалитатив (матнли таҳлил) компонентларини амалдаги магистратура фан дастурларига компетенсиявий мослаштириш ҳисобига мажбурий ва танлов фанлари блокини илмий-амалий бойитиш имконияти оширилган;
жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларининг амалий машғулот ва мусобақа жараёнида касбий компетентлигини ривожлантириш услубияти консептуал, методологик, мазмуний, ташкилий ва натижавий-баҳоловчи блоклардан иборат модел таркибига мултидисиплинар ёндашувни ўз ичига олган педагогик-интегратив механизмни киритиш ҳисобига такомиллаштирилган;
жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларида натижадор тадқиқотларни лойиҳалаштириш компетентлигини ривожлантириш учун “талаб асосида таклиф” мезони бўйича спорт турларига доир реал тадқиқот муаммоларини тадқиқотчи олим-изланувчиларга йўналтиришга қаратилган “Спортресеарчwеб” платформасини ишлаб чиқиш ҳисобига юқори малакали спортчиларни тайёрлаш жараёнини илмий оптималлаштириш имконияти кенгайтирилган;
бўлажак жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларининг мустақил тадқиқот олиб бориш компетенсиясини фаоллаштириш учун илмий тадқиқот фаолиятини тизимли ташкил қилишга асосланган “Ресеарч-басед-леарнинг” технологиясига эмпирик тадқиқот ва аналитик башоратлаш топшириқларини структуравий интеграциялаш ҳисобига спорт тайёргарлик тизимини ривожлантириш услубияти такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларида илмий тадқиқотчилик компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик технологиясини такомиллаштириш боʻйича педагогик тажрибалар давомида олинган натижалар асосида:
жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларининг илмий тадқиқотчилик компетентлигини ривожлантириш учун тадқиқот фаолиятининг тамойиллари (илмийлик, тизимлилик, амалиётга йўналтирилганлик, креативлик) ҳамда (аналитик, йўналтирувчи, мониторинг, коррексия) функсиялари асосида спортдаги илмий изланишларнинг долзарб йўналишларини тадқиқот ишига айлантиришга қаратилган уч босқичли баҳолаш диагностикасини ўқитиш жараёнида қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети магистратура талабаларининг ўқув жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 14-июлдаги 02-16/7470-сон маълумотномаси). Натижада магистр талабаларнинг илмий тадқиқотни амалга ошириш структурасини шакллантириш бўйича билимлари 17,9 %, илмий тадқиқотни бошлаш кўникмаси 14,1 %, илмий тадқиқот натижаларини олиш ва оммалаштириш малакаси 19,5 % га ошган;
бўлажак жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларининг ўқув фаолиятини тўлиқ тадқиқот фаолиятига йўналтириш учун ТОП-300 олийгоҳларидаги (Лоугҳбороугҳ, Квинсленд, Ливерпул, Торонто) спорт фанлари дастурларининг тадқиқотга қаратилган квантитатив (рақамли таҳлил), квалитатив (матнли таҳлил) компонентларини амалдаги магистратура фан дастурларига компетенсиявий мослаштириш бўйича таклифлар “Спорт социологияси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2025-йил 9-июндаги 02/01-01-205-сон маълумотномаси). Натижада спорт фаолияти, жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси магистратура мутахассисликлари ўқув режасининг мажбурий ва танлов фанлари блокини илмий-амалий бойитиш имконияти 9,1 % га ошган; 
жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларининг амалий машғулот ва мусобақа жараёнида касбий компетентлигини ривожлантириш услубияти консептуал, методологик, мазмуний, ташкилий ва натижавий-баҳоловчи блоклардан иборат модел таркибига мултидисиплинар ёндашувни ўз ичига олган педагогик-интегратив механизм Чирчиқ давлат педагогика университети магистратура талабаларининг ўқув жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2025-йил 9-июндаги 02/01-01-205-сон маълумотномаси). Натижада, магистратура талабаларида илмий тадқиқот усуллари, статистик таҳлил ва тадқиқот структурасини тушуниш даражаси 14,6 %, илмий муаммоларни таҳлил қилиш ва инновацион ечим топиш кўникмаси 16,9 % ошишига эришилган; 
жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларида натижадор тадқиқотларни лойиҳалаштириш компетентлигини ривожлантириш учун “талаб асосида таклиф” мезони бўйича спорт турларига доир реал тадқиқот муаммоларини тадқиқотчи олим-изланувчиларга йўналтиришга қаратилган “Спортресеарчwеб” платформаси Ўзбекистон – Финландия педагогика институтининг дарс машғулотларида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 14-июлдаги 02-16/7470-сон маълумотномаси). Натижада жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси магистратура мутахассислиги талабаларида соҳадаги натижадор тадқиқотларни ташкил қилишга оид билимлари 19,4 %, илмий тадқиқот натижаларини олиш ва оммалаштириш кўникмаси 14,7 % га ошган. 
бўлажак жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларининг мустақил тадқиқот олиб бориш компетенсиясини фаоллаштириш учун илмий тадқиқот фаолиятини тизимли ташкил қилишга асосланган “Ресеарч-басед-леарнинг” технологиясига эмпирик тадқиқот ва аналитик башоратлаш топшириқларини структуравий интеграциялаш бўйича таклиф ва тавсиялар Термиз давлат педагогика институти магистратура талабаларининг ўқув жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил14-июлдаги 02-16/7470-сон маълумотномаси). Натижада магистратура талабаларида мустақил илмий тадқиқот олиб бориш компетенсияси 16,9 % яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish