Мадримов Исраил Модрахимовичнинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳаваскор ва профессионал боксчиларнинг ўзига хос индивидуал хусусиятлари” 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Ped11123.
Илмий раҳбар: Маткаримов Рашид Машарипович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.28/2025.17.12.Ped.02.01.
Расмий оппонентлар: Рахимов Владимр Шавкатович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Турдиев Фарҳод Каримович педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳаваскор ва профессионал боксчиларнинг индивидуал хусусиятларини инобатга олган ҳолда тайёргарлик даврларини оптимал режалаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҳаваскор боксчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини ошириш учун тайёргарлик босқичларида ўтказиладиган жанглар сонига мувофиқлаштирган тартибда мураккаб комбинациялар ва мусобақа шароитида зарбалар сериясини моделлаштириш ҳисобига жанг темпига олдиндан тайёрланиш имконияти оширилган;
ҳаваскор ва профессионал боксчиларнинг спорт формасини йиллик тайёргарлик даврида барқарор даражада сақлаш учун уйқу ва дам олиш вақтига табиий уйғониш тартибини китириш, тактик тайёргарликни турли усулда жанг олиб борувчи рақибларга ноқулай бўлган усулда ёндашувни такрорлаш ҳамда доимий руҳий барқарорлики таъминлашга қаратилган махсус психологик машқларни танлаб йўналтириш ҳисобига мусобақа даврида жанговор ҳолатда жанг олиб бориш имкониятлари оширилган;
спорт такомиллашув босқичидаги ҳаваскор боксчиларнинг мусобақа фаолияти самарадорлигини ошириш учун куннинг биринчи яримидаги машғулотларда жисмоний тайёргарликни ривожлантиришга қаратилган машқларни турли оғирликлар билан елка, билак, бел ва оёқ мушакларига танлаб йўналтириш, куннинг иккинчи яримидаги машғулотларда спарринг жангларини 3х3 дақиқа форматида 6-8 раундга тақсимлаб беллашув олиб бориш тартибини тайёргарлик жараёнига киритиш ҳисобига ҳужум ҳаракатларини самарали якунлаш имкониятлари оширилган;
профессионал боксчиларнинг махсус чидамлилигини ошириш учун яқин ҳолатларда ҳимояланиш ва қарши ҳужумда зарбалар техникасини юқори шиддатда узлюксиз 10-12 раунд давомида 20-30 марта беллашувни сунъий яратиш ҳисобига ишчанлик қобилиятини пасайтирмаган ҳолда жанг якунига қадар фаолият олиб боришга қаратилган тайёргарлик услубияти такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ҳаваскор ва профессионал боксчиларнинг индивидуал хусусиятларини инобатга олган ҳолда тайёргарлик даврларини оптимал режалаштириш бўйича тажриба тадқиқотлари асосида:
ҳаваскор боксчиларнинг кўп йиллик тайёргарлик жараёнларини самарали ташкил этиш мақсадида тайёргарлик турлари бўйича босқич кўрсаткичлари, машғулот мазмуни, юкламалар ҳажми ва шиддат зоналарини рацион тақсимлаган ҳолда тизимли модел ёрдамида машғулотларни ташкил қилиш бўйича таклифлар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида таҳсил олувчи ҳаваскор боксчиларнинг мусобақадан олдинги тайёргарлик даврида турли шиддат зоналарида бажариладиган интенсив машқларни ҳафта давомида узвий кетмакетлигига риоя этган ҳолда татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 4-сентябрдаги 02-16/9442-сонли маълумотномаси). Натижада, боксчиларнинг ҳужум ва ҳимоядаги ҳаракатлар самарадорлиги 15,2% га ошган;
олий спорт маҳорати босқичидаги профессионал боксчиларнинг махсус чидамкорлигини оширишда юкламалар ҳажми ҳамда мусобақа фаолияти вақт диапазонларига мослашган кундузги ва кечки машғулотлар режасига аероб ва анаероб машқлар тузилмасидан мусобақа олди мезоциклларида фойдаланиш бўйича таклифлар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида таҳсил олувчи профессионал боксчиларнинг машғулотлар жараёнларига тақдим этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 4-сентябрдаги 02-16/9442-сонли маълумотномаси). Натижада, профессионал боксчиларнинг махсус чидамкорлик даражаси 19,7% га ҳамда умумий чидамкорлик даражаси 17,5% га яхшиланган;
ҳаваскор ва профессионал боксчиларнинг спорт формасини юқори даражада сақлаш учун юқори малакали (И.М) мисолидаги индивидуал кунлик фаолиятидаги тикланиш, руҳий тайёргарлик ҳамда аутоген машқларини шахсий график асосида қўллаш бўйича таклифлар Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази боксчиларининг машғулотларига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 4-сентябрдаги 02-16/9442-сонли маълумотномаси). Натижада, профессионал боксчиларда тикланиш кўрсаткичларининг ўртача 15,2% га, ҳаваскор боксчиларда эса 21,6 % га ошгани билан тасдиқланган;
спорт такомиллашув босқичидаги ҳаваскор боксчиларнининг мусобақа фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида тайёргарлик турлари машқлари, спарингларда 3х3, зарбалар тактикаси, оёқ ҳаракатларини шиддат зоналарига кўра бажариладиган интенсив машқларни ҳафта давомида узвий кетма-кетликда бажариш бўйича таклифлар Хоразм олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази боксчиларининг машғулотларига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 4-сентябрдаги 02-16/9442-сонли маълумотномаси). Натижада спортчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлик даражаси 16,7% га, махсус жисмоний тайёргарлик даражаси 20,3% га ошган.