Эргашева Гулзода Шермурод қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Дўстлик ва душманлик консептларини ифодаловчи инглиз ва ўзбек халқ мақолларининг прагматик хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Fil15402
Илмий раҳбар: Хошимова Дилдора Мадаминовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.22.04.
Расмий оппонентлар: Абдувалиев Муҳаммаджон Арабович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Ганиева Гулноза Захировна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади дўстлик ва душманлик консептларини ифодаловчи инглиз ва ўзбек халқ мақолларининг прагмалингвистик хусусиятларини очиб бериш, мақолларнинг корпус таҳлилида фаоллик даражаси ҳамда статистикасини аниқлашни ўз ичига олади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
дўстлик/душманлик консептларини ифодаловчи инглиз ва ўзбек халқ мақоллари висуал семантик майдон принципи асосида маънолар нозиклашиб бориши кўрсатилган ҳамда уларнинг лингвопрагматик хусусиятлари Жон Серлнинг нутқий актлар назарияси асосида аниқланган;
ўзбек ва инглиз халқ мақолларида дўстлик/душманлик консептларининг прагматик хусусиятлари дифференция тамойили бўйича душманлик консепти салбий маънода уч гуруҳга (турлари, белгилари, оқибатлари), дўстлик консепти эса ижобий маънода уч гуруҳга (қонуниятлари, белгилари, қадрият тизими) ажралиш имконияти аниқланган;
дўстлик/душманлик консептларини ифодаловчи инглиз ва ўзбек халқ мақолларидаги синонимик ва антонимик муносабатлар статистик таҳлиллар натижасида аниқланиб, CОCА корпусидаги натижалари ёрдамида инглиз тилида фриендшип консепти билан боғлиқ сўзлар юқори фаолликни кўрсаца, Ўзбекистон Миллий Корпуси асосида ўзбек тилида дўстлик ва душманлик консептлари мувозанатли қўлланилиши исботланган;
паремиологик таҳлил ва тарихий динамикага кўра инглиз тилидаги вариациялар семантик майдонни кенгайтирса, ўзбек тилидаги вариациялар душманликнинг ўзгармаслигини консептуал метафоралар орқали ифода этаётгани аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши давомида бир қатор илмий-амалий натажаларга эришилган бўлиб, жумладан:
дўстлик ва душманлик консептларини ифодаловчи инглиз ва ўзбек халқ мақолларининг прагматик таснифи, ўзбек халқ мақолларида душманлик консепти салбий маънода (турлари, белгилари, оқибатлари), дўстлик консепти эса ижобий маънода (қонуниятлари, белгилари, қадрият тизими) шаклида тизимлаштирилиши, инглиз ва ўзбек тилларидаги “дўстлик” ва “душманлик” консептларини ифодаловчи лексик бирликларнинг қўлланиш даражаси CОCА ва Ўзбекистон Миллий Корпуси асосида таққосланиб, мазкур натижалар Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилги чора-тадбирлар дастурида самарали қўлланилган (ИЖРО.ГОВ.УЗ тизими орқали тасдиқланган, Ҳужжат коди: СҚ43445683, 2025-йил 20-март, 02-333-сонли маълумотнома).амалий фаолият учун илмий асос сифатида хизмат қилди. Натижада, тадқиқотда ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар ёш авлоднинг маънавий-ахлоқий дунёқарашини бойитиш, уларнинг “дўстлик” ва “душманлик” ҳақидаги тасаввурларини изчил шакллантириш ҳамда ўзаро ижтимоий муносабатларда дўстлик руҳини мустаҳкамлашга йўналтирилган тарғибот ишларида қўлланилди;
инглиз ва ўзбек халқ мақолларида дўстлик ва душманлик консептларининг лингвопрагматик хусусиятларини очиб бериш ҳамда уларнинг маданиятлараро мулоқотдаги коммуникатив аҳамиятини аниқлашга хизмат қилди. инглиз ва ўзбек халқ мақолларида дўстлик/душманлик консептларининг лингвопрагматик хусусиятлари очиб берилиб, фриенд/энемй лексемаларининг семантик майдони визуал моделлаштирилди, CОCА ва Ўзбекистон Миллий Корпуси асосида консептларнинг қўлланиш фаоллиги аниқланиб, мақолларнинг тарихий динамикаси ва вариативлиги таҳлил қилинди. Олинган илмий хулосалар Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, АҚШ Давлат Департаменти ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида 2022–2024-йилларда амалга оширилган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳасида қўлланилиб, лойиҳанинг мазмуний бойитилишига ҳисса қўшди. “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳасида амалиётга жорий этилди. Натижада, мазкур лойиҳа доирасида инглиз ва ўзбек халқ мақолларида аниқланган дўстлик ҳамда душманлик консептлари борасидаги асослар диссертацион тадқиқот жараёнида олинган илмий маълумотлар билан бойитилишига хизмат қилган.