Назаров Анваржон Турғунбоевичнинг педагогика фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларида спорт туризмига доир билимларини ривожлантиришнинг педагогик асослари”, 13.00.01 — Педагогика назарияси. Педагогика таълимотлар тарихи
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2024.1.DSc/Ped828
Илмий маслаҳатчи: Мирзамахмудов Одилжон Тўхтасинович, география фанлари доктори, профессор в.б.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Университй оф Бусинесс анд Сcиенcе
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02 рақамли илмий кенгаш қошидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Маматқулов Мирзаолим Хайдаралиевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Ходжаев Бегзод Худойберганович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Маматов Дилмурод Нормуродович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларида спорт туризмига оид билимларини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини туризм ва спорт туризмига доир билимларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари фаол фаолият ва муваффақият мотивацияси уйғунлиги ва ташқи муҳитга нисбатан иродавий, эмоционал муносабатини ҳамда мотивацион воситаларни вазиятга ижодий боғлашга мойиллигини морфологик ва функсионал жиҳатларини босқичма-босқич шакллантириш асосида аниқланган;
бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларида иродавий сифатлар шаклланган ахлоқий муносабатлар, турмуш тарзи мазмуни, ишонч туйғуси, жасорат ва мақсадга интилишни спорт туризми турларига йўналтириш ҳамда истак ва майлларни ўзида мужассамлаштирувчи воқеликка интилиш қобилияти, ҳаракатларни ва ташқи ресурсларни уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини спорт туризмига тайёрлаш жараёнлари рефлекцияга мойилликларини ўстириш, ижодий фаолиятда ҳамкорлик қобилиятини коммуникатив муносабатларга йўналтира олиш, конформизм, ижтимоий муҳитга мослашиш ҳамда ижодий-интеллектуал тафаккурни воқеа ва ҳосисаларга илмий мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини спорт туризмига оид билимларини ривожлантиришнинг тизимли-функсионал моделининг объектив яхлитлиги, мураккаб алоқаларнинг иерархик жиҳатларини тизимли-жараёнли мақсадга аксиологик йўналтирилганлиги ҳамда интеллектуал-когнитив, амалий, эмоционал ва мотивацион мезонларни киритиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг спорт туризмига доир билимларининг самарадорлиги ижодий эмоционал тасаввурлар, ижодий алтернативе ва дивергент фикрлаш аниқлиги, толерантлик мезонларини синтезлаш, индивидуаллштириш ва табақалаштириш ҳамда коррексиявий модулли, мотивацион ва ижтимоий ўзгаришларни спорт интизомини мустаҳкамлашга йўналтириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларида спорт туризмига оид билимларини ривожлантириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
Бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини туризм ва спорт туризмига доир билимларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари фаол фаолият ва муваффақият мотивацияси уйғунлиги ва ташқи муҳитга нисбатан иродавий, эмоционал муносабатини ҳамда мотивацион воситаларни вазиятга ижодий боғлашга мойиллигини морфологик ва функсионал жиҳатларини босқичма-босқич шакллантиришга доир тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги томонидан олинган 2025йил 9-июндаги 4-16-21-3172-сонли маълумотномаси. Натижаларнинг жорий қилиниши бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг спорт туризмига оид билимларини ривожлантиришнинг, таълим-тарбия, тарғибот-ташвиқот фаолиятида фойдаланиш заруратини асослашга қаратилган;
бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларида иродавий сифатлар шаклланган ахлоқий муносабатлар, турмуш тарзи мазмуни, ишонч туйғуси, жасорат ва мақсадга интилишни спорт туризми турларига йўналтириш ҳамда истак ва майлларни ўзида мужассамлаштирувчи воқеликка интилиш қобилияти, ҳаракатларни ва ташқи ресурсларни уйғунлаштириш бўйича тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси. “Ўзбекистон 24” Ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 17 июн 2025 ййилдаги 05-09-934-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг спорт туризмига оид билимларини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик ҳамда психологик йўналишларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини спорт туризмига тайёрлаш жараёнлари рефлекцияга мойилликларини ўстириш, ижодий фаолиятда ҳамкорлик қобилиятини коммуникатив муносабатларга йўналтира олиш, конформизм, ижтимоий муҳитга мослашиш ҳамда ижодий-интеллектуал тафаккурни воқеа ва ҳосисаларга илмий мослаштиришга доир тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси оилй таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Мирзо Улуғғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 09.06.2025 йилдаги 04\11-7228 рақамли маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши спорт туризмига доир педагогик технологияларни амалиётга татбиқ этилишига хизмат қилган;
бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини спорт туризмига оид билимларини ривожлантиришнинг тизимли-функсионал моделининг обектив яхлитлиги, мураккаб алоқаларнинг иерархик жиҳатларини тизимли-жараёнли мақсадга аксиологик йўналтирилганлиги ҳамда интеллектуал-когнитив, амалий, эмоционал ва мотивацион мезонларни киритиш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялар “Туризм ва уни ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Университй оф Бусинесс анд Сcиенcе кенгашининг 27.01.2024 йилдаги 6-сонли баёнига асосан № 55142-сонли нашр рухсатномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг спорт туризмига оид билимларини ривожлантириш жараёнида қўлланиладиган инновацион метод ва технологияларни ишлаб чиқишга хизмат қилган.
талабаларнинг спорт туризмига доир билимларининг самарадорлиги ижодий эмоционал тасаввурлар, ижодий алтернатив ва дивергент фикрлаш аниқлиги, толерантлик мезонларини синтезлаш, индивидуаллштириш ва табақалаштириш ҳамда коррексиявий модулли, мотивацион ва ижтимоий ўзгаришларни спорт интизомини мустаҳкамлаш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғига асосан бакалавриат босқичи талабалари учун нашрга тавсия этилган “Туризм ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қолланмани тайёрлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 14-июндаги 11-05-3875/04-сон далолатномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг спорт туризмига оид билимларини ривожлантириш жараёнида қўлланиладиган инновацион метод ва технологияларни ишлаб чиқишга хизмат қилган.