Адилова Дилором Кадировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
“Ўзбек ва рус тилларидаги шеърий матнларда “айол” лексик бирлигининг лисоний воқеланиши”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чогʻиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B.2025.3. PhD/Fil6519
Диссертация бажарилган муассаса: Қарши давлат университети.
Илмий раҳбар: Халилова Шахло Жалиловна филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Турон университети, PhD.03/2025.27.12. Fil.39.01
Расмий оппонентлар: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат институти филология фанлари доктори (DSc), профессор Гафуров Бахтиёр Закирович ҳамда Қарши давлат университети филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доц. Шодмонова Дилдор Эргашевна.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва рус тилларидаги шеърий матнларда “аёл” лексик бирлигининг семантик хусусиятларини чоғиштириб ўрганиш ҳамда ушбу лексик бирликни воқелантирувчи аллегория, метафора ва тавсиф каби бадиий ифода воситаларини таҳлил қилишдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
- бадиий адабиётда “аёл” образининг антропосентрик парадигма сифатида вербаллашуви, поетикада “аёл” лексик бирлигининг ўрни ва уларнинг семантик хусусиятлари исботланган;
- ўзбек ва рус шеърий матнларида “аёл” лексик бирлигининг тематик гуруҳдан келиб чиқадиган лексик-семантик таркиби комплекс таҳлил қилиниб, она/мать, маҳбуба/любимая, маъшуқа/возлюблённая, рафиқа/жена, ҳаёт/жизнь, фаолият/деятельность ва бошқа бирликларнинг умумий маъновий майдони аниқланган;
- чоғиштирилаётган тилларда “аёл” лексик бирлигининг қон-қариндошлик муносабатлари орқали воқеланиш хусусиятлари (момо/бабушка, қиз фарзанд/ дочь, хола-амма/тётя, опа-сингил/сестра ва бошқалар) ҳамда она/мать бирликлари орқали оналик маъносининг консептуал ифодаси илк бор қиёсий-лингвопоетик асосда далилланган;
- ўзбек ва рус шеърий матнларида аёлнинг ташқи қиёфаси ва шахсий фазилатларини ифодалашда аллегория, метафора ва тавсиф каби бадиий воситаларнинг лисоний ва поетик воқеланиш механизмлари таҳлил қилинган, уларнинг икки тил доирасидаги ўхшаш ва фарқли жиҳатлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва рус тилларидаги шеърий матнларда “аёл” лексик бирлигининг лисоний воқеланиши мавзусида олиб борилган тадқиқот бўйича олинган натижалар асосида:
ўзбек ва рус шеърий матнларида “аёл” лексик бирлиги қон-қариндошлик муносабатларига кўра таҳлил қилинганда момо – бабушка, қиз – дочь, хола/амма – тётя, опа/сингил – сестра ва ҳоказо аёл жинсига мансуб қариндош-уруғчиликни англатувчи сўзларнинг ҳамда оналик маъносининг ифодаланишига кўра она – мать сўзларининг семантик майдони аниқланганлиги билан боғлиқ илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг “ФА-ФИ-ОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 22-майдаги 205/1-сон маълумотномаси). Натижада бадиий адабиётда “аёл” образининг антропоцентрик парадигма доирасида вербаллашуви жараёнлари муаммоларига доир хулосалар назарий ва амалий машғулотларни, махсус семинарларни ташкил қилишда фойдаланиш имконини оширишга хизмат қилган;
Чоғиштирилаётган тиллардаги шеърий матнлар доирасида она, маҳбуба, ёр, маъшуқа, рафиқа, ҳаёт, фаолият ва бошқа шу каби бирликларнинг умумий семантик майдонини аниқлашга оид хулосалардан Қарши давлат университетининг СУЗ-800-21-ГР-3181 рақамли “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2024-йил 28- мартдаги №04/851-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ва рус шеърий матнларида “аёл” лексик бирлигига хос бўлган лингвистик хусусиятларнинг антропоцентрик фаолият бўйича илмий изланишлар олиб боришда муҳим манба бўлиб хизмат қилиши аниқланган;
ўзбек ва рус шеърий матнларида аёл лексик бирлигининг ижтимоий-маданий тимсоллар асосидаги лисоний моделлари аниқланиб, улар қиёсий аспектда умумий ва миллий хос белгилар доирасида тавсифланганлигига доир хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022-2024- йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 10- сентябрдаги №1771/02-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида тайёрланган материалларнинг амалий долзарблигини оширишга хизмат қилган;
ўзбек ва рус шеърий матнларида “аёл” консептининг эпитет, метафора, метонимия, рамз, поетик параллелизм каби воситалар орқали воқеланиши функсионал-прагматик ва услубий жиҳатдан янги назарий асосда талқин этилганлигига оид хулосалардан Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг “Очиқ мулоқот” эшиттиришини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 15-апрелдаги № 17-05/58-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатувларнинг илмий-оммабоплиги таъминланиб, йош авлоднинг бадиий-эстетик такомилига оид фикр-мулоҳазалар билан бойитилган.