Журақобилова Хамида Холматовнанинг филология фанлари доктори (DSc)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва француз тилларидаги когнитив метафоранинг нутқий воқеланиши” 10.00.06–Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/Fil1013
Илмий раҳбар: Холманова Зулхумор Турдиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК рақами: DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Адизова Ободон Истамовна; филология фанлари доктори, профессор Маматов Абди Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор Дурдона Сидиковна Худайберганова.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва француз тилларининг когнитив метафоранинг нутқ бирликлари орқали воқеланиш имкониятларини асослаш, воқеликни идрок этиш, тафаккур, тажриба билан боғлиқ когнитив, психолингвистик, лингвомаданий белгиларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
когнитив метафорага оид дунё тажрибаси ўрганилиб, турли когнитив ёндашувлар ва методологиялар, когнитив метафорани тадқиқ этиш йўналишлари тизимлаштирилган, уларнинг тил, маданий тажриба, психология ва лингвистик структуралар билан боғлиқлиги хусусидаги таҳлиллари, ўзбек ва француз тилларидаги когнитив метафоранинг таржима усуллари, шунингдек, таржима жараёнида турли тилларда мавжуд бўлган метафора тизимлари ўртасида юзага келадиган лингвистик ва маданий муаммолар таҳлил қилинган ва тавсиялар ишлаб чиқилган;
ўзбек ва француз тилларидаги когнитив метафора таснифлари, метафораларнинг когнитив асослари, умуминсоний тафаккур билан изоҳланувчи универсал белгилари, қадриятлари, маданиятлар билан боғлиқ хусусиятлари, когнитив метафора моделлари, миллий-маданий асослари, табиий, ижтимоий-иқтисодий жараёнларни ифодалашдаги кўринишлари, когнитив метафоранинг тафаккур маҳсули сифатида намоён бўлиши ҳамда психолингвистик, лингвомаданий белгилари очиб берилган;
ўзбек ва француз тилларидаги когнитив метафораларнинг туб мотиви, уларнинг когнитив омиллари, тил ва тафаккурга йўналтирилган лингвокогнитив, лингвокултурологик, психолингвистик хусусиятлари, метафоранинг шахс омили билан алоқадорлиги, инсон нутқида воқеланишинг муайян қонуниятлар ҳамда тил ва тафаккур тамойилига асосланиши; ўзбек ва француз “бахт” ва “қайғу” консепти инсонларнинг жисмоний ҳаракатларидаги фазовий муносабатлар орқали ифодаланиши, мазкур тилларда ҳам ориентацион метафораларда изчилликни таъминлайдиган глобал ташқи тизимлилик уларнинг маданиятлараро универсал белгиларини ифодалаши асосланган;
ўзбек ва француз тилларидаги насрий ҳамда шеърий асарлардаги когнитив метафора, миллий-маданий семалар, менталитетига хос белгиларни акс эттиришдаги аҳамияти очиб берилган ва ўзбек ва француз тиллари шеъриятидаги когнитив метафоралар, уларнинг бадиий функсияси, эмоционал-экспрессив хусусиятлари, ўзбек мумтоз адабиётидаги бадиий санъатлар, истиора, унинг турлари, метафора ва истиора муносабати таҳлил этилган;
ўзбек ва француз тилларида борлиқ, нарса-буюм, воқеликнинг бир хил ифодаланишини таъминловчи маданиятлардан мустақил бўлган универсал ҳамда ижтимоий маданий белгиларига кўра маданиятлар ичида фарқланадиган консептуал метафора моделлари аниқланиб, тадқиқот иши доирасидаги илмий натижалар асосида тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек ва француз тилларидаги когнитив метафора тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
ўзбек ва француз тилларидаги когнитив метафоранинг тил, маданият, тажриба, психология ҳамда лингвистик структуралар билан боғлиқ белгилари, таржима усуллари, мавжуд метафора тизимларининг таржимада акс этиши, нутқий воқеланишида юзага келадиган лингвистик ва маданий хусусиятлар ифодасига оид муаммолар таҳлили ва ишлаб чиқилган тавсиялардан Қарши давлат университетида 2021 – 2023 йилларда амалга оширилган “Аccесс Миcросчоларшип Програм” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2025-йил 26-ноябрдаги №03/1119-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа маълумотлар базаси бир-биридан фарқ қиладиган маданиятларда яратилган ҳиссий экспрессив луғат манбалари билан бойиган;
ўзбек ва француз тилларидаги когнитив метафоранинг умуминсоний тафаккур билан изоҳланувчи универсал белгилари, қадриятлар, маданиятлар билан боғлиқ хусусиятлари, когнитив моделларидан, миллий-маданий асослари, табиий, ижтимоий-иқтисодий жараёнларни ифодалашдаги кўринишлари, тафаккур маҳсули сифатида намоён бўлиши, психолингвистик, лингвомаданий белгиларига оид назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020 – 2023-йилларда бажарилган АМ – Ф3-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 22-ноябрдаги №04/1-5605-сон маълумотномаси). Натижада таълимий корпус материаллари когнитив метафоранинг чогиштирма таҳлилларига оид мисоллар билан бойитилган;
ўзбек ва француз тиллари бадиий матнларидаги когнитив метафоралар таржимасида миллий-маданий семаларни ифодалашда маданий фарқлар ҳал қилувчи омил экани, таржима жараёнида қўлланадиган асосий стратегиялар аниқланиб тизимлаштирилган, французча ва ўзбекча матнлар таржимасида когнитив метафораларнинг матнга мувофиқлик даражасига кўра тўлиқ, қисман, паст мувофиқлик турлари ишлаб чиқилишига доир илмий хулосаларидан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогика миллий институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган А1–ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогика миллий институти Қорақалпоғистон филиалининг 2025-йил 17-декабрдаги №501-сон маълумотномаси). Натижада амалий лойиҳанининг маълумотлар базаси ўзбек ва француз бадиий асарлари ва шеъриятидаги когнитив метафора лингвопоетикаси ва бадииятига доир маълумотлар билан бойитилган;
ўзбек ва француз тилларидаги когнитив метафоранинг юзага келишидаги даврийлик, кузатиш ва тажриба мезонлари, консептуал харита, сон, миқдор, белги билдирувчи сўзлар, соматизм, зооним, фитонимларнинг консептуал маънолари изоҳларидан, фрейм, рефрейм асосидаги таҳлиллардан, ҳаракат, белги, характер-хусусиятнинг метафорик моделларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2021-2023 йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик таъсири” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 24-февралдаги 81/1- сон маълумотномаси). Натижада илмий лойиҳа мазмуни янги назарий материаллар билан бойиган;
ўзбек ва француз тилларидаги когнитив метафораларда мақсад соҳасининг манба соҳасида ифодаланиш даражаси, шахс омили билан алоқадорлиги, нутқда воқеланишининг муайян қонуниятлар ҳамда тил ва тафаккур алоқадорлиги тамойилига амал қилиши, консептларнинг моддийлик, шахс жисмоний ҳаракатларидаги фазовий муносабатлар орқали ифодаланиши, тажриба, макон, вақт ҳақидаги тафаккур ҳамда миллий-маданий хусусиятлар билан белгиланадиган когнитив омиллари, ўзбек тилида когнитив метафоранинг градуал қийматга эгалиги, мотивацион омиллари ва ифода воситаларининг хилма-хиллиги, француз тилида натижадорликка асосланиши далилланган таҳлиллардан, илмий-назарий хулосалардан “Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон 24” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Болалар ва биз”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим ва тараққиёт” дастурлари ссенарийларини ишлаб чиқишда (2022 – 2024-йилларда) фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 4-декабрдаги 05-09-1965-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатувлар материаллари мазмуни тил ва тафаккур муносабатига асосланган бадиий кўчим ҳақидаги назарий маълумотлар билан таъминланган;