Ачилова Эмина Саъдуллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссерацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Адабиёт таълимини халқаро баҳолаш дастур талаблари асосида ривожлантириш технологиялари, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек адабиёти) (педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped4986.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Ачилова Севара Джациркуловна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02.
Расмий оппонентлар: Казиева Турғуной Турсунбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Жамолиддинова Дилноза Мирхожиддиновна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулустон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабларида адабиёт таълимини халқаро баҳолаш талаблари асосида ривожлантириш технологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ХХИ аср адабиёт таълимида фанлараро ёндашувнинг назарий-методологик асослари когнитив-эстетик ёндашув, маъно яратувчи таълим, мултимодал саводхонлик ва халқаро баҳолаш мезонларини таълим амалиётига адабий таҳлил, шахсий интерпретация ва интерфаол таълим орқали интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
халқаро баҳолаш дастурлари талабларига мос ҳолда адабиёт таълими мазмуни ва технологиялари ўқув жараёнини трансформация қилиш, саводхонликни чуқурлаштириш, таълимий методикани қайта кўриб чиқиш ва баҳолаш усулларини янгилаш ҳамда таълим натижаларини сифат жиҳатдан баҳолаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда ПИСА мезонларига мос ўқиш саводхонлигини ривожлантириш методикаси адабиёт таълими мазмуни, дарс форматлари ва интерфаол усулларни халқаро баҳолаш дастурларига мувофиқ қайта тузиш ҳамда функсионал саводхонликни шакллантириш асосида трансформациялаш орқали такомиллаштирилган;
адабиёт таълимини халқаро тадқиқотлар талабига мувофиқ трансформация қилиш модели илмий моделлаштиришнинг универсаллик ва нормативлик тамойилларини адабий таълимнинг когнитив, функсионал ва технологик параметрларига интегратив мослаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Адабиёт таълимини халқаро баҳолаш дастур талаблари асосида ривожлантириш технологияларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
когнитив-эстетик ёндашув, маъно яратувчи таълим, мултимодал саводхонлик ва халқаро баҳолаш мезонларини таълим амалиётига адабий таҳлил, шахсий интерпретация ва интерфаол таълим орқали интеграциялаш асосида таҳлил қилинган ХХИ аср адабиёт таълимида фанлараро ёндашувнинг назарий-методологик асослари бўйича таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170929789-сонли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳани  бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025 йил 15-майдаги 04/11-6771-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида адабиёт фанини ўқитиш жараёнида ПИСА мезонларига мос ўқиш саводхонлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ўқув жараёнини трансформация қилиш, саводхонликни чуқурлаштириш, таълимий методикани қайта кўриб чиқиш ва баҳолаш усулларини янгилаш ҳамда таълим натижаларини сифат жиҳатдан баҳолаш асосида такомиллаштирилган халқаро баҳолаш дастурлари талабларига мос ҳолда адабиёт таълими мазмуни ва технологиялари бўйича тавсиялар Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” номли амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган.(2025 йил 12-майдаги 212-сон маълумотномаси). Натижада,  халқаро баҳолаш дастурлари талабларига уйғун ҳолда миллий адабиёт таълим мазмунини трансформация қилишнинг аниқ технологик механизмлари ишлаб чиқишга хизмат қилган;
адабиёт таълими мазмуни, дарс форматлари ва интерфаол усулларни халқаро баҳолаш дастурларига мувофиқ қайта тузиш ҳамда функсионал саводхонликни шакллантириш асосида трансформациялаш орқали такомиллаштирилган ўқувчиларда ПИСА мезонларига мос ўқиш саводхонлигини ривожлантириш методикаси, илмий моделлаштиришнинг универсаллик ва нормативлик тамойилларини адабий таълимнинг когнитив, функсионал ва технологик параметрларига интегратив мослаштириш асосида такомиллаштирилган адабиёт таълимини халқаро тадқиқотлар талабига мувофиқ трансформация қилиш модели бўйича таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси  “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Талим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз” радиоешиттиришлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025 йил 28-майдаги 05-09-572-сон  маълумотномаси).Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ДУК “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” ДУК “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2021 йил 18 августдаги 02-40-1329-сон маълумотномаси). Натижада, фанлараро, мултимодал ва маънояратувчи ёндашувларга асосланган адабий дарсларни ташкил этиш бўйича амалий машғулотлар ва методик тавсияларни оммалаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish