Усмонов Жонибек Турдиқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тақсимланган компьютер тармоқларида темир йўл юклари назоратининг ахборот алмашинуви алгоритмлари ва дастурий мажмуаси», 05.01.04–Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/T448.
Илмий раҳбар: Саидов Абдусобиржон Абдурахмонович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Рахматуллаев Марат Алимович, техника фанлари доктори; Ҳакимов Муфтох Хамидович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тақсимланган компьютер тармоқларида темир йўл юклари устидан божхона назоратини ўрнатиш бўйича ахборот алмашинуви жараёнларини такомиллаштириш усуллари, алгоритмлари ва дастурий мажмуасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темир йўл юклари устидан божхона назоратини ташкил этиш тамойиллари ва технологик жараёнларининг ўзига хос хусусиятлари асосида божхона инфратузилмасида ахборот алмашиш ва маълумотларга ишлов бериш жараёнларининг ахборот ва функционал моделлари ишлаб чиқилган;
божхона назоратининг кўп поғонали тақсимланган ахборот алмашинуви тизимида ахборот оқимини мувофиқлаштириш алгоритмлари, ҳудудий божхона объектларида темир йўл юклари ҳаракатининг маълумотлар базаси яратилган;
божхона юк декларация ҳужжатларини масофадан онлайн расмийлаштириш орқали божхона постларини темир йўл юклари тўғрисида олдиндан хабардор этиш усули ишлаб чиқилган;
темир йўлларда ташилувчи юклар устидан божхона назоратини ташкил этиш бўйича маълумотлар базаси, божхона юк декларация ҳужжатларини масофадан расмийлаштириш технологик жараёнларини автоматлаштириш алгоритмлари ва дастурий мажмуаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Темир йўл юклари устидан божхона назоратини ташкил этиш жараёнларини моделлаштириш, мониторинг маълумотларига ишлов бериш мақсадида яратилган усул, ишлаб чиқилган ахборот модели, алгоритм ва дастурий мажмуа асосида:
темир йўлларда ташилувчи экспорт ва импорт юкларининг божхона назорати ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнларини автоматлаштиришнинг ахборот моделлари, темир йўл ва божхона юк декларацияси маълумотлар базасини мувофиқлаштириш дастурий воситаси «Тошкент юк саройи» божхона постига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 22 февралдаги 33-8/1293-сон ва Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 1 майдаги 03-05/6-03689-сон маълумотномалари). Илмий тадқиқот натижасида темир йўл юклари учун божхона юк декларацияларини расмийлаштириш ва божхона органларига тақдим этишга сарфланаётган вақтини 25–30 %га қисқартириш ва меҳнат самарадорлигини 1,27 баравар ошириш имконини берган;
темир йўлларда ташилувчи юкларнинг маълумотлар базаси, темир йўл ва божхона маълумотлар базасини мувофиқлаштириш асосида таҳлил этувчи дастурий мажмуа «Қарши темир йўл» божхона постига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 22 февралдаги 33-8/1293-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасини темир йўл божхона пости фаолиятида фойдаланиш божхона назорати ҳужжатларини электрон расмийлаштириш, ахборот ресурслари оқими ва ташқи савдо операцияларини таҳлил қилиш жараёнида тезкор қарорлар қабул қилиш тизимини такомиллаштириш, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари юкларини расмийлаштиришга кетадиган вақт сарфини 35–40% қисқартириш имконини берган;
темир йўлларда ташилувчи юкларнинг божхона юк декларацияси ҳужжатини расмийлаштириш жараёнларини автоматлаштириш усуллари ва ахборот моделлари, юк маълумотларига масофадан ишлов бериш алгоритмлари ва темир йўлларда ташилувчи экспорт ва импорт юкларининг божхона юк декларация ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштирилган маълумотлар базаси ва дастурий воситаси «Чуқурсой» ташқи иқтисодий фаолият божхона постига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 22 февралдаги 33-8/1293-сон ва Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 1 майдаги 03-05/6-03689-сон маълумотномалари). Илмий тадқиқот натижасида божхона назорати ҳужжатларини электрон расмийлаштириш жараёнлари, ахборот ресурслари оқими ва бошқарув тизими фаолиятини мувофиқлаштириш, ташқи савдо операцияларини таҳлил қилиш, божхона юк декларацияларини брокерларга мурожаат қилмасдан расмийлаштириш натижасида бир иш кунини 0,8 иш кунига қисқартириш ва ҳужжатларни расмийлаштириш самарадорлигини 1,27 бараварга ошириш имконини берган.