Хакимова Махсуна Мамарахим қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрта толали ғўзада тола чиқими ва чигитида мой миқдори юқори бўлган селексион ашёлар яратиш”, 06.01.05– Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Qx1676
Илмий раҳбар: Холмуродова Гўзал Рўзиевна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Джамолхон Ходжахонович, биология фанлари доктори, профессор; Набиев Саидғани Мухторович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўрта толали ғўзада мажмуий қимматли-хўжалик белгиларига эга бўлган селексион ашёларни танлаш ҳамда юқори тола чиқими ва мой миқдорига эга тизмалар яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўрта толали ғўзанинг конвергент дурагайлаш асосида ажратиб олинган оилалари мажмуий қимматли-хўжалик белгилари бўйича баҳоланиб, ҳам тола чиқими, ҳам чигитдаги мой миқдори юқори бўлган О-357-68/18, О-541-52/18, О-385-90/18, О-229-32/18 оилалари янги селексион ашёлар сифатида танлаб олинган;
ўрта толали ғўзанинг ажратиб олинган оилаларида тола чиқими ва чигитдаги мой миқдори бўйича ўзаро ижобий (р=+0,35-0,45) боғлиқликка эга, тола чиқими 38-40 % дан юқори, тола сифати ИВ тип ва чигит таркибида мой миқдори ўртача 22,5-23,5 % бўлган селексион ашёлар тизма даражасига етказилган; 
самарали селекция усуллари асосида яратилган Т-189-90/18, Т-541-52/18, Т-495-500/18, Т-385-90/18 тизмалари ҳосилдорлиги 40-45 с/га, тезпишарлиги 105-110 кун, толаси майин, тола узунлиги ва солиштирма узилиш кучи бўйича андоза навлардан устун бўлиб, юқори селексион қийматга эга бўлган генотиплар сифатида баҳоланган; 
юқори навдорликка эга янги яратилган Т-189-90/18, Т-541-52/18, Т-495-500/18, Т-385-90/18 тизмалари “дуал-пурпосе” - икки мақсадли донорлар (тола ва мойдорлик) сифатида тавсия этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўрта толали ғўзада тола чиқими ва чигитида мой миқдори юқори бўлган селексион ашёлар яратиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
тола чиқими ва сифати ҳамда чигитида миқдори юқори бўлган, тезпишар, серҳосил янги Т-189-90/18, Т-541-52/18, Т-495-500/18 ва Т-385-90/18 тизмалари яратилиб, 2022-2024-йилларда Сирдарё вилояти Ховос тумани “Сирдарё ўғлони” фермер хўжалигининг 2,5 га майдонида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий Марказининг 2025-йил 8-июлдаги №05/04-04-362-сон маълумотномаси). Натижада, Т-189-90/18 ва Т-385-90/18 тизмаларининг ҳосилдорлиги 42-44 с/га ни, тезпишарлиги 105-108 кунни, тола чиқими 40-41 %ни, Т-541-52/18 ва Т-495-500/18 тизмаларининг ҳосилдорлиги 43-45 с/га ни, тезпишарлиги 110-112 кунни, тола чиқими 41-42 %ни ташкил этиб, назорат С-6524 навидан устунлика эришилган;
ўрта толали ғўзанинг янги Т-541-52/18 ва Т-495-500/18 тизмалари 
2024-йилда Сирдарё вилояти Ховос тумани “Сирдарё ўғлони” фермер хўжалигида синовдан ўтказиш учун амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 8-июлдаги №05/04-04-362-сон маълумотномаси). Натижада, андоза С-6524 навида униб чиқишдан 50 % гуллашгача бўлган давр 62 кун, кўсак очилишигача 110 кунни ташкил этган ҳолда униб чиқишдан 50 % гуллаш (59,5 кун), 50 % кўсаклар очилиши (105,5 кун) бўйича энг қисқа давр Т-541-52/18 ва Т-495-500/18 тизмаларида кузатилган ҳамда мазкур тизмаларда агротехника тадбирларни самарали режалаштирилиш имконини берган;
ўрта толали ғўзанинг янги Т-189-90/18, Т-541-52/18, Т-495-500/18, 
Т-385-90/18 тизмалари 2022-2024 йилларда Сирдарё вилояти Ховос тумани “Сирдарё ўғлони” фермер хўжалигида синовдан ўтказиш учун жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 8-июлдаги №05/04-04-362-сон маълумотномаси). Натижада, бир дона кўсакдаги пахта вазни бўйича энг юқори кўрсаткич Т-385-90/18 (6,9 г) ва Т-495-500/18 (6,8 г) тизмаларида, 1000 дона чигит вазни бўйича энг юқори кўрсаткич Т-189-90/18 (130 г) ва Т-385-90/18 (125 г) тизмаларида кузатилиб, ушбу белгилар бўйича андоза С-6524 (5,4 г ва 118,0 г) навидан устунлиги кузатилган ҳамда сифатли уруғлик олишга эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish