Эргашев Умар Кузиевичнинг 
фалсафа фанлари доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): Бухоро амирлиги даврида Ғузор беклигидаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар тарихи, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tar1141. 
Илмий раҳбар: Бобоёров Ғайбулла Боллиевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети 
DSc 03/2025.27.12.Tar.11.01.
Расмий оппонентлар: Одилов Аброр Анварович тарих фанлари номзоди,доцент, Қобулов Эшболта Отамуродович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Шаҳрисабз давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро амирлиги даврида Ғузор беклигида кечган ижтимоий-сиёсий жараёнлар тарихини илмий ёритиш ва таҳлил қилишдан иборат 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
Бухоро амирлиги даврида Ғузор беклиги алоҳида сиёсий-маъмурий тузилмага айланганлиги, бунга сабаб бўлган омиллар аниқланиб, бунда Ғузор беклиги ҳудуди ўз географик жойлашувига кўра Ўрта Осиёнинг стратегик марказларидан бири бўлиб, Суғд ва Бақтрия-Тохаристон оралиғида ўрин олган ҳудуд сифатида минтақанинг ўзига хос “дарвозаси” вазифасини бажариб келганлиги ва бу ҳудуднинг алоҳида бир сиёсий-маъмурий бирлик бўлишига замин яратганлиги асосланган.
Бухоро амирлиги сиёсий ҳаётида Ғузорнинг ўзига хос ўрни бўлгани, беклик бошқарувида “тўралар ҳокимиятининг” йўлга қўйилиш сабаблари, амирликдаги бошқа бекликлар орасида Ғузор бошқарувида “тўра” – шаҳзодалар тайинланиши Бухоро амирларининг бу бекликка алоҳида аҳамият берганлиги, амирлик учун бирмунча хавф туғдириб келган жанубий ҳудудларда вазиятни яқиндан назорат қилиш учун манғит ҳукмдорлари ўз хонадони вакиллари – тўраларни Ғузор бошқарувига тайинланиши муҳим стратегия билан боғлиқ эканлиги далилланган.
Бухоро амирлигида аҳолининг ўтроқлашув жараёни янада кучайгани аниқланиб, Ғузор беклиги таркибидаги юзлаб аҳоли масканларининг ўзбек уруғлари билан боғлиқ топонимлар ташкил этгани, Ғузор беклиги аҳолисининг жойлашув таркиби кўриб чиқилиб, беклик маҳаллий аҳолисининг катта қисмини ўзбеклар, сезиларли бир қисмини тожиклар ва ўзбек тилли араблар ташкил этгани, улар орасида қўнғирот, сарой, қовчин, батош, манғит, ҳардури каби аҳоли гуруҳлари кўпчиликни ташкил этгани исботланган.
Россия империяси босқинидан кейин Бухоро амирлиги ўз мустақиллигини йўқотиб, империяга тобе давлатга айланиб қолган даврда амирликнинг бутун ижтимоий-сиёсий ҳаётида рус мустамлакачилик сиёсатининг таъсири кучайиб бориши билан рус-афғон чегарасига олиб борадиган йўлида жойлашган Ғузор беклигининг ҳарбий аҳамияти ошиб борганлиги, асосий таянч вазифасини ўтаганлиги, бошқа жанубий вилоятларда юз бераётган воқеалар, қўзғолонлар Ғузор беклиги томонидан бартараф этилганлиги боисдан ҳам бекликнинг мавқеи баланд эканлиги асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бухоро амирлиги даврида Ғузор беклигидаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар тарихининг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ этиш, Ғузор беклиги бўйича ёзма манбалар ва архив материалларини ўрганиб чиқиш, Бухоро амирлиги ижтимоий-сиёсий ҳаётида Ғузор беклигининг тутган ўрнини аниқлаш, Ғузор беклигининг сиёсий-маъмурий тузилиши, бекликдаги аҳоли масканлари номлари ва уларнинг сақланиш ҳолатини ўрганиш, Бухоро амирлигида кечган ижтимоий-сиёсий жараёнларда Ғузор беклиги аҳолисининг иштироки тўғрисидаги тарихини таҳлил қилиш масаласининг ўрганилиши каби маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Тақдимот” кўрсатувининг 2024-йил 15-январдаги 02–31–74-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланиши томошабинларга Бухоро амирлиги даврида Ғузор беклигидаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар тарихи ҳақида кенгроқ танишиш имкониятини берган.
Бухоро амирлиги даврида Ғузор беклигидаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар тарихини ўрганилишда ва шу даврда амалга оширилган ишлар халқимизнинг бой тарихи, моддий ва маданий меросини илмий ўрганиш, тарғиб қилиш ва бойитиб бориш каби вазифаларни муайян даражада бажаришда Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди дастурларида фойдаланилган(Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди бошқаруви раисининг № 01-02/20-01-24 сонли маълумотномаси). Натижада таҳлил қилинган манбалар, хулоса ва таклифлар Бухоро амирлиги даврида Ғузор беклигидаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар тарихини ўрганишга ва миллий ўзликни англашга хизмат қилган.
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги “Ўзбекистон тарихи” каналида “Бухоро амирлиги даврида Ғузор беклигидаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар тарихи” мавзусида илгари сурилган Қашқадарё воҳасининг муҳим бир қисми бўлмиш Ғузор туманида яқин ўтмишда юз берган ижтимоий-сиёсий жараёнлар тарихини татқиқ этиш орқали қўлга киритилган янгиликлардан фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали давлат унитар корхонаси “Тақдимот” кўрсатувининг 2024-йил 15-январдаги 02–31–74-сонли маълумотномаси). Бу маълумотлар орқали Ғузор беклиги алоҳида сиёсий-маъмурий тузилма эканлигига, бунга сабаб бўлган омиллар далиллар асосида келтирилганлигига ишонч ҳосил қилинган. Бундан ташқари, Ғузор беклигидаги ўзбек уруғлари – қўнғирот, сарой, батош, қовчин, манғит ва ҳоказоларнинг бу ҳудудда тарқалиши, улар яшайдиган аҳоли масканлари, уларнинг турмуш тарзи ва ҳоказолар ҳақида маълумотлар аҳолига тақдим қилинган. Натижада телетомошабинларда воҳада кечган ижтимоий-сиёсий муносабатларни Ғузор беклиги мисолида тарих ва топонимлар муаммосини ўрганиш юзасидан амалий аҳамиятга эга маълумотлар ва тушунчалар ҳосил бўлишига ёрдам берган.
Бухоро амирлигида Ғузор беклиги ижтимоий-сиёсий ҳаётида ўзига хос ўрни бўлганлигини, бекликни бошқарувида амирнинг ўғиллари, яъни тўралар тайинланганлигини, бекликнинг аҳолисининг жойлашувини ва уларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнларга таъсири ҳақида Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди дастурларида фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди бошқаруви раисининг № 01-02/20-01-24 сонли маълумотномаси). Натижада Ғузор беклигида кечган сиёсий жараёнлар, манғитлар хонадони бошқаруви, Абдумалик Тўра фаолияти ва унинг йўлбошчилигида истилочи кучларга қарши кураш каби тарихий воқеликларни ёритиш орқали ёш авлодда ватанпарварлик туйғуларининг шаклланишига ҳисса қўшадиган жиҳатларига эътибор берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish