ОлимовУлуғбек Нусратулло ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Туроннинг қадимги даври араб тарихшунослигида (20-юзйилликнинг иккинчи ярми – 21-юзйиллик бошларидаги тадқиқотлар таҳлили)”. 07.00.08 – “Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2023.4.PhD/Tar1753
Илмий раҳбар: Нигора Ашировна Аллаева, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти. DSc.05/2025.27.12.Tar.05.01.
Расмий оппонентлар: Азимхўжа Музаффарович Отахўжаев, тарих фанлари доктори, профессор;
Тоҳир Хусанович Норқобилов, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: араб тарихшунослигида Туроннинг қадимги тарихи, хусусан, энг қадимги замонлардан юнон-македонлар истилосига қадар бўлган даврга оид илмий талқин ва ёндашувларни аниқлаш, уларни қиёсий таҳлил этиш ҳамда миллий тарихшунослик учун назарий ва манбавий аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Замонавий араб тарихшунослигида, умумий археологик ўхшашликларга таяниб илгари сурилган “Ўзбекистондаги Тешиктош манзилгоҳи Ироқдаги Шанидар ғоридан миграция қилган неандерталларнинг вақтинчалик макони” деган назариянинг илмий жиҳатдан асоссиз эканлиги тош индустриясидаги турларга оид фарқлар (Тешиктошда оғир меҳнат қуроллари устунлиги, Шанидарда учли қуролларнинг кўплиги) ҳамда Турон ҳудудида Тешиктош билан замондош ривожланган бошқа манзилгоҳларнинг (Хатак) мавжудлиги асосида Бойсун тоғ тизмалари кўчиш жараёнидаги вақтинчалик манзилгоҳ эмас, балки мустақил антропогенез ўчоғи эканлиги далилланган;
Араб тарихшунослигида, илгари сурилган “Туроннинг неолит ва бронза даври маданиятлари (Жойтун, Анов, Гунуртепа) Яқин Шарқ сивилизацияси таъсирининг маҳсулидир” деган ёндашувнинг бирёқлама эканлиги Жанубий Туркманистон археологик комплекс экспедицияси (М.Массон) ва Бақтрия-Марғиёна археологик мажмуаси (В.Сарианиди) материалларининг стратиграфик таҳлили асосида инкор этилиб, Жойтун ва Анов ёдгорликларида ўтроқ деҳқончилик ҳамда кулолчиликнинг шаклланиши ташқи омил ҳисобига эмас, балки минтақанинг ўз ички ижтимоий-иқтисодий ривожланиши негизида босқичма-босқич юз берганлиги, Гунуртепанинг меъморий тузилиши ва дафн маросимлари эса Яқин Шарқ андозасидан фарқли ўлароқ, маҳаллий диний-дунёвий қарашлар асосида ривожланган мустақил тамаддун ўчоғи эканлиги далилланган;
Бугунги кунгача фанда мавжуд бўлган “Эллин маданиятининг устунлиги”га асосланувчи ёндашувга қарши ўлароқ, араб тарихшунослигида Македониялик Александрнинг шарққа юриши жараёнида юнон-македон зодагонларида Шарқ маданиятининг ўзига хос жиҳатларини (ҳукмдор шахсини ҳурмат қилишга қаратилган сарой одати, тантанали қабул маросимлари, шоҳона либос ва кийиниш маданияти ҳамда ҳукмдорга мурожаат қилишнинг юксак тартиб-қоидалари) ўзлаштиришга мойиллиги бўлганлиги, бу эса “эллинлаштириш”нинг бир томонлама жараён эмас, балки нисбий тушунча эканлигини кўрсатувчи хулоса устувор эканлиги асосланган;
20-юзйилликнинг иккинчи ярмида араб тарихшунослигида “Авесто” ва зардуштийликни қиёсий-диний метод асосида ўрганиш кўламининг кескин кенгайиши минтақадаги сиёсий жараёнлар, хусусан, 1967-йилги “Олти кунлик уруш”даги мағлубият ортидан “панарабизм” (араб бирлиги) мафкурасининг чуқур таназзули билан боғлиқ эканлиги, натижада юзага келган ғоявий бўшлиқни тўлдириш ҳамда ислом динининг қадимги эътиқодлардан мутлақ устунлигини кўрсатиб беришга бўлган ижтимоий эҳтиёжнинг ортиши мазкур йўналишдаги тадқиқотларнинг кучайишига асосий туртки бўлганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Замонавий араб тарихшунослигида, умумий археологик ўхшашликларга таяниб илгари сурилган “Ўзбекистондаги Тешиктош манзилгоҳи Ироқдаги Шанидар ғоридан миграция қилган неандерталларнинг вақтинчалик макони” деган назариянинг илмий жиҳатдан асоссиз эканлиги тош индустриясидаги турларга оид фарқлар (Тешиктошда оғир меҳнат қуроллари устунлиги, Шанидарда учли қуролларнинг кўплиги) ҳамда Турон ҳудудида Тешиктош билан замондош ривожланган бошқа манзилгоҳларнинг (Хатак) мавжудлиги асосида Бойсун тоғ тизмалари кўчиш жараёнидаги вақтинчалик манзилгоҳ эмас, балки мустақил антропогенез ўчоғи эканлиги ҳақидаги ёндашувларга оид хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Очиқ дарс” кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2025-йил 3-августдаги 01-044-204-сон маълумотномаси). Мазкур маълумотлар Турон тарихининг халқаро миқёсда ёритилиш даражасини кенг оммага тушунтириб беришга хизмат қилган.
Араб тарихшунослигида, илгари сурилган “Туроннинг неолит ва бронза даври маданиятлари (Жойтун, Анов, Гунуртепа) Яқин Шарқ сивилизацияси таъсирининг маҳсулидир” деган ёндашувнинг бирёқлама эканлиги Жанубий Туркманистон археологик комплекс экспедицияси (М.Массон) ва Бақтрия-Марғиёна археологик мажмуаси (В.Сарианиди) материалларининг стратиграфик таҳлили асосида инкор этилиб, Жойтун ва Анов ёдгорликларида ўтроқ деҳқончилик ҳамда кулолчиликнинг шаклланиши ташқи омил ҳисобига эмас, балки минтақанинг ўз ички ижтимоий-иқтисодий ривожланиши негизида босқичма-босқич юз берганлиги, Гунуртепанинг меъморий тузилиши ва дафн маросимлари эса Яқин Шарқ андозасидан фарқли ўлароқ, маҳаллий диний-дунёвий қарашлар асосида ривожланганлиги ҳақидаги илмий қарашларига оид натижалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг кўрсатувлар туркумини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2025-йил 3-августдаги 01-044-204-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар миллий қадриятларнинг жаҳон илмий майдонидаги талқинини бойитишга хизмат қилган.
Бугунги кунгача фанда мавжуд бўлган “Эллин маданиятининг устунлиги”га асосланувчи ёндашувга қарши ўлароқ, араб тарихшунослигида Македониялик Александрнинг шарққа юриши жараёнида юнон-македон зодагонларида Шарқ маданиятининг ўзига хос жиҳатларини (ҳукмдор шахсини ҳурмат қилишга қаратилган сарой одати, тантанали қабул маросимлари, шоҳона либос ва кийиниш маданияти ҳамда ҳукмдорга мурожаат қилишнинг юксак тартиб-қоидалари) ўзлаштиришга мойиллиги бўлганлиги, бу эса “эллинлаштириш”нинг бир томонлама жараён эмас, балки нисбий тушунча эканлигини кўрсатувчи илмий маълумотлардан Маданий мерос агентлиги тизимидаги музейлар фаолиятини ташкил этишда фойдаланилган (Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 16-декабрдаги 04-07/5042-сонли маълумотномаси). Аниқланган маълумотлар музей экспозицияларини қадимги дунё сивилизациялари ўртасидаги алоқаларни кўрсатувчи янги далиллар билан бойитиш имконини берган.
20-юзйилликнинг иккинчи ярмида араб тарихшунослигида “Авесто” ва зардуштийликни қиёсий-диний метод асосида ўрганиш кўламининг кескин кенгайиши минтақадаги сиёсий жараёнлар, хусусан, 1967-йилги “Олти кунлик уруш”даги мағлубият ортидан “панарабизм” (араб бирлиги) мафкурасининг чуқур таназзули билан боғлиқ эканлиги, натижада юзага келган ғоявий бўшлиқни тўлдириш ҳамда ислом динининг қадимги эътиқодлардан мутлақ устунлигини кўрсатиб беришга бўлган ижтимоий эҳтиёжнинг ортишига доир илмий таҳлиллардан Маданий мерос агентлиги тизимидаги музей ашёлари тавсифини яратишда фойдаланилган (Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 16-декабрдаги 04-07/5042-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижалари Ўзбекистоннинг бой маданий меросини илмий далиллар асосида кенг оммага тарғиб этишга ҳамда халқаро маданий алоқаларни ёритишга хизмат қилган.