Сурайё Холқўзи қизи Рахмонованинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда аёлларнинг ижтимоий ҳаёти (1917 – 1941-йиллар)”. 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2022.3.PhD/Tar1124 
Илмий раҳбар: Муҳайё Сражиддиновна Исакова, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти. DSc.05/2025.27.12.Tar.05.01. 
Расмий оппонентлар: Дилора Назаровна Ражабова, тарих фанлари доктори, доцент; 
Гавҳар Эсановна Мўминова, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1917 – 1941-йилларда Ўзбекистон аёлларнинг ижтимоий ҳаёти, улар борасида ҳукумат сиёсатининг моҳияти ҳамда унинг оқибатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
совет даврининг 1917 – 1941-йилларида хотин-қизлар ижтимоий ҳаётидаги ўзгаришлар – жадидларнинг ислоҳий ҳаракатлари (1917-йил феврал – 1918-йил январгача); никоҳ муносабатларида янги тартиблар (1918 – 1924-йиллар); совет ҳокимиятининг мустаҳкамланиши (1924 – 1926-йиллар); “Ҳужум” оқибатидаги ижтимоий-руҳий босим ортган пайт (1926 – 1932-йиллар); оғир ҳамда мажбурий меҳнат кучайган (1932 – 1941-йиллар) босқичларда юз берганлиги аниқланган;
совет ҳокимияти ўрнатилган дастлабки йилларда қуролли қаршилик ҳаракатлари авж олгани сабабли ўз қўллаб-қувватловчиларини ошириш мақсадида аёлларни жабрланган ва ҳуқуқсиз тоифа сифатида талқин қилиб, уларни ўзларига ғоявий тарафдор этишга интилиш юз берган бўлса, колхоз ва совхозлар ташкил этилгач ҳукумат “ҳимоясида” деб қаралган аёллар эркаклар билан тенг меҳнат қилса-да, кам ҳақ тўланадиган арзон ишчи кучи сифатида фойдаланиш қаратилган сиёсат юритилгани далилланган;
оилавий муносабатларда совет ҳокимияти эрта никоҳ, кўпхотинлилик, қалин пулини бекор қилишдан синфий душман бой ва диндорларни йўқ қилиш мақсад қилинган бўлса-да, аммо аҳоли орасида очарчилик (аҳоли фарзандларини боқа олмаганлиги, ҳукумат ҳимояга муҳтож аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватламаганлиги) ҳамда миллий турмуш тарзга зид бўлган “Ҳужум” ҳаракатида ва ундаги қатъий - мажбурий сиёсат сабабли эрта никоҳ, қалин пули жамиятда сақланиб қолганлиги асосланган;
хотин-қизлар учун очилган “саводсизликни тугатиш курслари”да таълимдан кўра сиёсий тарғиботга асосий урғу берилгани (совет қонунчилигини билиш, социалистик доҳийларни улуғлаш), халқнинг маънавий тарбиясига зид бўлган динга қарши кураш тарғиб қилингани (Қуръон ва Ҳадисни аёллар ҳуқуқини таҳқирлайди деб уқтириш), кадрлар, моддий-техник етишмовчиликлар оқибатида тингловчи-аёллар сони йил сайин камайиб боргани, ўқувчиларнинг 50 фоиздан 70 фоизгача ўқишни тамомламай ташлаб кетганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
совет даврининг 1917 – 1941-йилларида хотин-қизлар ижтимоий ҳаётидаги ўзгаришлар – жадидларнинг ислоҳий ҳаракатлари (1917-йил феврал – 1918-йил январгача); никоҳ муносабатларида янги тартиблар (1918 – 1924-йиллар); совет ҳокимиятининг мустаҳкамланиши (1924 – 1926-йиллар); “Ҳужум” оқибатидаги ижтимоий-руҳий босим ортган пайт (1926 – 1932-йиллар); оғир ҳамда мажбурий меҳнат кучайган (1932 – 1941-йиллар) босқичларда юз берганлиги “Ўзбекистон24” радиоканалининг “Жадидчилик маърифати” эшиттиришида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон24” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси 2025-йил 28-октябр 03-09-1687-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари совет даврида хотин-қизлар ижтимоий ҳаётида содир бўлган ўзгаришларни ёритишга хизмат қилади;
совет ҳокимияти ўрнатилган дастлабки йилларда қуролли қаршилик ҳаракатлари авж олгани сабабли ўз қўллаб-қувватловчиларини ошириш мақсадида аёлларни жабрланган ва ҳуқуқсиз тоифа сифатида талқин қилиб, уларни ўзларига ғоявий тарафдор этишга интилганлиги юз берган бўлса, колхоз ва совхозлар ташкил этилгач ҳукумат “ҳимоясида” деб қаралган аёллар эркаклар билан тенг меҳнат қилса-да, кам ҳақ тўланадиган арзон ишчи кучи сифатида фойдаланиш қаратилган сиёсат юритилгани “Ўзбекистон24” радиоканалининг “Жадидчилик маърифати” эшиттиришида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон24” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси 2025-йил 28-октябр 03-09-1687-сон маълумотномаси). Ушбу тадқиқот натижасининг жорий этилиши совет ҳокимиятининг аёллар сиёсати борасидаги асл мақсадини ойдинлаштириш имконини берган;
оилавий муносабатларда совет ҳокимияти эрта никоҳ, кўпхотинлилик, қалин пулини бекор қилишдан синфий душман бой ва диндорларни йўқ қилиш мақсад қилинган бўлса-да, аммо аҳоли орасида очарчилик (аҳоли фарзандларини боқа олмаганлиги, ҳукумат ҳимояга муҳтож аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватламаганлиги) ҳамда миллий турмуш тарзга зид бўлган “Ҳужум” ҳаракатида ва ундаги қатъий - мажбурий сиёсат сабабли эрта никоҳ, қалин пули жамиятда сақланиб қолганлиги 2021 – 2023-йиллари Тарих институтида бажарилган АЛ 03-05 “ЖАДИД.УЗ электрон платформасини яратиш” мавзусидаги илмий лойиҳасида “Манбалар” бўлимининг “Матбуот” рукни бойитилиб фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси 2025-йил 23-октябр 3/1255-2534-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар электрон платформани илмий маълумотлар билан тўлдиришга хизмат қилган;
хотин-қизлар учун очилган “саводсизликни тугатиш курслари”да таълимдан кўра сиёсий тарғиботга асосий урғу берилгани (совет қонунчилигини билиш, социалистик доҳийларни улуғлаш), халқнинг маънавий тарбиясига зид бўлган динга қарши кураш тарғиб қилингани (Қуръон ва Ҳадисни аёллар ҳуқуқини таҳқирлайди деб уқтириш), кадрлар, моддий-техник етишмовчиликлар оқибатида тингловчи-аёллар сони йил сайин камайиб боргани, ўқувчиларнинг 50 фоиздан 70 фоизгача ўқишни тамомламай ташлаб кетганлиги 2021 – 2023-йиллари Тарих институтида бажарилган АЛ 03-05 “ЖАДИД.УЗ электрон платформасини яратиш” мавзусидаги илмий лойиҳасида “Манбалар” бўлимининг “Матбуот” рукни бойитилиб фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси 2025-йил 23-октябр 3/1255-2534-сон маълумотномаси). Олинган натижалар тадқиқотга оид кам ўрганилган маълумотларни кенгайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish