Темиров Ҳумойинмирзо Нажмиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таълим тизимида коррупсияни бартараф этишнинг ижтимоий-фалсафий омиллари”
09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.И.PhD/Fal504
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/2025.27.12.F.22.01
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хужаев Муминжон Исохонович фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Ҳайдаралиев Шуҳрат Абдулазизович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор в.б., Исомиддинов Юнусжон Юсуббоевич, фалсафа доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекиѕтон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади коррупсия ҳодисасининг ижтимоий-фалсафий моҳиятини очиб бериш, унинг жамият ва таълим тизими тараққиётига таъсирини илмий таҳлил қилиш ҳамда уни бартараф этишнинг асосий ижтимоий-фалсафий омилларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим тизимида коррупсиянинг ижтимоий-фалсафий моҳияти илк бор интеграл ёндашув орқали талқин қилиниб, коррупсиянинг жамият онгига, таълим субектларининг маънавий-ҳуқуқий позициясига ва таълим жараёнининг институционал ишончлилигига таъсир қилувчи детерминацияловчи омиллари консептуал жиҳатдан асосланди;
коррупсиянинг таълим тизимида шаклланишига таъсир этувчи обектив (бошқарув тизими, назорат механизмлари, иқтисодий рағбатлар) ва субектив (қадриятлар, мотивация, ахлоқий меъёрлар, ижтимоий онг) омиллар ўзаро боғлиқ ҳолда таҳлил қилиниб, уларнинг коррупсион рискларни кучайтирувчи ёки камайтирувчи механизмлари аниқлаштирилди;
таълим тизимида коррупсияни бартараф этишга доир фалсафий тамойиллар тизими (ҳалоллик, адолат, масъулият, шаффофлик, ижтимоий ишонч, меритократия) ишлаб чиқилиб, уларнинг реал таълимий амалиёт билан уйғунлашиш даражаси янги назарий мезонлар орқали баҳоланди;
таълим тизимида коррупсияга қарши барқарор муҳитни шакллантиришга қаратилган интегратив ижтимоий-фалсафий модел ишлаб чиқилди. Модел коррупсияни олдини олишнинг маънавий-ахлоқий, институционал, коммуникатив ва бошқарув механизмларини ягона консептуал тизимда уйғунлаштиради ҳамда ҳалоллик маданиятини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи асосий детерминантларни илмий жиҳатдан асослаб беради.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим тизимида коррупсияни бартараф этишнинг ижтимоий-фалсафий омилларини ўрганишга доир тадқиқот натижалари асосида:
Коррупсиянинг таълим тизимидаги намоён бўлишини ижтимоий-фалсафий мезонлар асосида талқин қилишга доир назарий-модел ёндашув ишлаб чиқилган натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси 2025-йил 16-майдаги 04/6-08-22-ѕон маълумотномаѕи). Натижада таълим муассасаларида коррупсияга қарши маънавий иммунитетни шакллантиришга қаратилган мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш, соҳага оид кадрларни ахлоқий масъулиятини ошириш ва фуқаролик онгини мустаҳкамлаш каби йўналишларда янги консептуал ёндашувлар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилди.
Илғор хорижий мамлакатлар, жумладан АҚШ, Сингапур ва Финляндия давлатлари мисолида коррупсияга қарши курашиш тажрибаси ижтимоий-фалсафий аспектда тизимли қиёсий таҳлил этилган ва ишлаб чиқилган таклиф-тавсиялардан Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил иккинчи ярим йиллик иш режасида белгиланган ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган. (Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 1-май 05-16-21-2291-сон маълумотномаѕи). Натижада ёшлар орасида коррупсияга нисбатан танқидий фикрлашни ривожлантириш, фуқаролик онгини мустаҳкамлаш ва ахлоқий позицияни шакллантиришга қаратилган маънавий-маърифий тарғибот дастурлари ишлаб чиқилди ҳамда Республиканинг турли ҳудудларида самарали равишда амалга оширилди.
Таълим тизимидаги коррупсияга қарши курашнинг ижтимоий-фалсафий детерминантлари сифатида ахлоқий онг, фуқаролик масъулияти ва институционал ишонч каби тушунчаларнинг бир-бири билан узвий боғлиқлиги асосланган ҳолда фалсафий консепсияга айлантирилган илмий-фалсафий хулосалар, таклиф ва тавсиялардан Ўзбекиѕтон Реѕрубликаѕи Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази томонидан йўналишдаги таҳлилий ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекиѕтон Реѕрубликаѕи Демократик жараёнларни таҳлил қилиш марказининг 2025-йил 17-июндаги 02-03/208-ѕон маълумотномаѕи). Натижада Марказ фаолиятида ахлоқий масъулият, институтларга нисбатан ишонч ва фуқаролик онгини мустаҳкамловчи ёндашувлар асосида коррупсияга қарши барқарор мафкуравий иммунитетни шакллантиришга хизмат қилувчи сиёсий-маърифий методикалар жорий этилди ва бу марказ фаолиятида мафкуравий масалаларни тадқиқ қилишда фойдаланилди.