Раджапбоева Хуршида Махсудовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Шароф Рашидовнинг “Кашмир қўшиғи” асарида борлиқни англашнинг бадиий-эстетик моҳияти”
09.00.02 - Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Fal 1358
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети PhD.03/2025.27.12.F.10.02 рақамли илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ўроқова Ойсулув Жамолиддиновна фалсафа фалсафа доктори (DSc), доцент.
Расмий оппонентлар: Муҳаммаджонова Лалихон Ашуралиевна фалсафа фанлари номзоди, доцент; Собирова Зилолахон Маҳмудовна фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Этакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шароф Рашидовнинг “Кашмир қўшиғи” асарида борлиқни англашнинг бадиий-эстетик моҳиятини фалсафий-эстетик мезонлар асосида таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
борлиқни идрок этиш ва эстетик тасвирлаш борасидаги қарашлар давр фалсафаси нуқтаи назаридан янгича таҳлил этилиб, унинг ижодий-эстетик ёндашувида позитивизм ва романтизм оқимларининг таъсири очиб берилган;
“Кашмир қўшиғи” асари илк бор фалсафа обекти сифатида таҳлил этилган бўлиб, унда борлиқни табиат, инсон ва жамият ўртасидаги ўзаро муносабатлар тизимида англашга қаратилган ғоялар эстетик мезонлар асосида ёритилган;
“Кашмир қўшиғи” асарининг ахлоқий ва эстетик мазмуни ўзаро боғлиқ ҳолда ўрганилиб, уларнинг гедонистик таъсири, субектив тафаккурда эстетик идрок орқали юзага келадиган завқ, ҳиссий таассурот ва маънавий қониқиш ҳолатлари фалсафий-эстетик механизм сифатида назарий жиҳатдан асослаб берилган.
“Кашмир қўшиғи” асарининг эстетик моҳиятига доир янги, комплекс таҳлиллар символлар, психологик портретлар, эстетик муҳит орқали борлиқни англашга қаратилган фалсафий ёндашувлар асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шароф Рашидовнинг “Кашмир қўшиғи” асарида борлиқни англашнинг бадиий-эстетик моҳиятини тадқиқ этиш бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
“Кашмир қўшиғи” асарининг эстетик моҳиятига оид чуқур ва комплекс таҳлилни символлар, психологик портретлар ва эстетик муҳит орқали борлиқни англашга қаратилган фалсафий, психологик ёндашувлар асосида очиб беришда инсон ва борлиқ муносабатини миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида талқин қилишга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар давлат музейининг тегишли экспозицияларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2025-йил 26-майдаги 10/1061-сон Маълумотномаси). Тақдим этилган илмий натижалар музейга ташриф буюрувчиларда борлиқни фалсафий-маънавий тушуниш қобилияти, жамият ва табиатга маъсулият билан ёндашиш туйғуси, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат шаклланишига хизмат қилган.
Табиат ва инсоннинг ички дунёсини бирлаштиришда Шароф Рашидовнинг “Кашмир қўшиғи” асарида табиат билан инсоннинг эмоционал муносабатларини ва ички алоқа механизмларини ёритишга оид таклиф ва тавсиялардан Шароф Рашидов номидаги халқаро фондда фойдаланилди (Шароф Рашидов номидаги халқаро фонднинг 2025-йил 26 майдаги 25-сон Маълумотномаси). Натижада Ўзбекистоннинг адабий ва маънавий мероси халқаро саҳнага чиқишига, илмий тадқиқотлар ва таълим соҳаларида янги йўналишлар пайдо бўлишига, санъат ва маданиятда янги ижодий лойиҳалар амалга ошишига, халқаро ҳамкорлик ва дипломатик алоқалар мустаҳкамланишига, инсоннинг ички дунёси ва табиатга муносабатига оид янги ғоялар оммалашишига хизмат қилган;
Шароф Рашидовнинг борлиқни англаш ва унинг эстетик моҳиятини даврнинг фалсафий қарашларига асосланиб янгича нуқтаи назардан таҳлил қилиш, адиб ижодининг позитивизм, романтизм каби турли фалсафий оқимларга таъсири, шунингдек, “Кашмир қўшиғи асарининг фалсафий контекстига илк бор эътибор қаратилиб, унинг табиат, инсон ва жамиат ўртасидаги ўзаро муносабатлар орқали борлиқни англашга қўшган ҳиссасини чуқур фалсафий таҳлил қилишга оид таклиф ва тавсиялардан Шароф Рашидов илмий-маърифий ёдгорлик уй-музейини ташкил этишда фойдаланилди (Шароф Рашидов илмий-маърифий ёдгорлик уй-музейнинг 2025-йил 15-майдаги 15 сон Маълумотномаси). Бу эса музейга ташриф буюрувчиларнинг маънавий жиҳатдан юксалишига, таълим самарадорлиги ошишига, миллий ғоя мустаҳкамланиши ва илмий тақдиқотлар ривожланишига хизмат қилган.