Рахматов Хайрулла Бозорбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Бухоро амирлигидаги этник жараёнларнинг тарихий-географик таҳлили”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи ва 07.00.07 – Этнография, этнология ва антропология ихтисосликлари бўйича (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tar1125
Илмий раҳбар: Ақчаев Фаррух Шавкатович тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. DSc.03/2025.27.12.Tar.11.01.
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, доцент Худойқулов Тўлқин Дўстбобоевич; тарих фанлари доктори, доцент Абдалов Умидбек Матниязович
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: “ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Бухоро амирлигидаги этник жараёнларнинг тарихий-географик жихатдан таҳлил этишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Бухоро амирлигининг маъмурий тизимидаги бекликлар, амлокликлар каби амирликнинг турли ҳудудларидаги аҳолининг этник таркиби форсий, туркий ва рус тиллардаги манбалар ва статистик маълумотлар асосида аниқланиб, бу даврда амирликда туркий (ўзбек)ча уруғлар кўпчиликни ташкил этиши далилланган;
Ўрганилаётган даврда Бухоро амирлигидаги этник ўзликни англаш масалалари ҳамда йирик этник гуруҳлар (манғит, қўнғирот, барҳин, кенагас, сарой, найман, қушчи, бурқут, қарлуқ, барлос, дўрман ва б.лар)нинг географик жойлашуви, кўчманчи ва ярим кўчманчи аҳолининг ўтроқлашуви ва янги аҳоли масканларининг ташкил топиш жараёнлари амирликдаги вилоятлар мисолида қиёсий таҳлил орқали очиб берилган;
Бухоро амирлиги маҳаллий аҳолиси бўлган ўзбек, тожик, туркман ва қозоқларнинг амирлик бўйлаб тарқалиш географияси аниқланиб, уларнинг нисбати қайси ҳудудларда кўп ёки оз экани, улар билан боғлиқ этнотопонимлар тоғ, тоғолди, дашт ҳамда сув ҳавзаларининг қай бирида кўпроқ учраши исботланган;
ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Бухоро, Сурхон воҳалари ҳамда Шарқий Бухоро ва Амударёнинг ўрта ҳавзасидаги сиёсий-маъмурий бирликлар аҳолисининг турли-туманлик касб этишида ХИХ аср бошларида ўзбек уруғларининг, қисман эса туркман уруғларининг ёппасига ўтроқлаша бошлагани ўз таъсирини кўрсатгани аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида: ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Бухоро амирлигининг сиёсий-маъмурий тизимидаги бекликлар, амлокликлар, амирликнинг турли ҳудудларидаги вилоятлардаги этнотопонимлар, аҳолининг этник таркиби форсий, туркий ва рус тиллардаги манбалар ва статистик маълумотлар асосида аниқланиб, бу даврда амирликда туркий (ўзбек)ча этнотопонимлар кўпчиликни ташкил этиши ҳамда ўрганилаётган даврда Бухоро амирлигидаги этник ўзликни англаш масалалари ҳамда йирик этник гуруҳлар (манғит, қўнғирот, барҳин, кенагас, сарой, найман, қушчи, бурқут, қарлуқ, барлос, дўрман ва б.лар)нинг географик жойлашуви, кўчманчи ва ярим кўчманчи аҳолининг ўтроқлашуви ва янги аҳоли масканларининг ташкил топиш жараёнлари амирликдаги вилоятлар мисолида очиб берилган;
Бухоро амирлигининг ижтимоий-сиёсий ҳолати ва аҳолиси орасида кечган ижтимоий жараёнлар илмий натижалардан келиб чиқиб Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2022-йил 16-декабрда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали давлат муассасасининг 2022-йил 16-декабрдаги 02-31-2085-сон маълумотномаси). Бу эса Бухоро амирлиги аҳолиси таркибининг ўзига хослиги, турмуш тарзи турлича бўлган ўтроқ, ярим ўтроқ ва ярим кўчманчи аҳолининг воҳа бўйлаб жойлашув хусусиятини ўрганишда, кўрсатув мазмунини бойитишда ҳал қилувчи рол ўйнаган;
Бухоро амирлиги маҳаллий аҳолиси бўлган ўзбек, тожик, туркман ва қозоқларнинг амирлик бўйлаб тарқалиш географияси аниқланиб, уларнинг нисбати қайси ҳудудларда кўп ёки оз экани, улар билан боғлиқ этнотопонимлар тоғ, тоғолди, дашт ҳамда сув ҳавзаларининг қай бирида кўпроқ учраши каби илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 2022-йил 12-майдаги 01-14/4129-сон маълумотномаси). Натижада ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Бухоро амирлиги ҳудудида жойлашган Жиззах вилоятининг тарихий илдизларини акс эттирувчи экскурсия матнлари ва улар асосида тарихчилар учун амалга оширилган экскурсиялар сайёҳларда ҳам катта қизиқиш уйғотган;
Бухоро, Қашқадарё ва Сурхон воҳалари ҳамда Шарқий Бухоро ва Амударёнинг ўрта ҳавзасидаги сиёсий-маъмурий бирликлар аҳолисининг турли-туманлик касб этишида ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида асосан ўзбек уруғларининг, қисман эса туркман уруғларининг ёппасига ўтроқлаша бошлагани ўз таъсирини кўрсатгани ҳақидаги маълумотлардан Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди Бухоро вилоят муассасасида амирликнинг этник ва географик тарихини ўрганишда фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг
2022-йил 1-августдаги 01-28/0108.22-сон маълумотномаси). Натижада Бухоро воҳаси, Сурхон воҳаси ва шарқий Бухоро, Қашқадарё воҳалари, Амударёнинг ўрта ҳавзасидаги сиёсий-маъмурий бирликлари аҳолиси ҳамда улардаги этник жараёнлар маъмурий бирликларининг этномаданий фаоллигини кўрсатиб берилганлиги Бухоро амирлигининг географик жойлашуви тарихига оид илмий адабиётларни бойитишга ҳисса қўшган.