Маҳмудова Умида Урал қизининг
филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Рақамли дискурсда замонавий медиаматнларнинг лингвомаданий тадқиқи (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)”, 10.00.06 – “Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/Fil 716.
Илмий маслаҳатчи: Рахимов Ғанишер Худойқулович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc. 03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Қодирова Фазилат Шукуровна, филология фанлари доктори, профессор; Мирсанов Ғайбулло Қулмуродович, филология фанлари доктори, профессор; Саримсоқов Хуршид Абдималикович, филология фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги рақамли дискурсда замонавий медиаматнларнинг лингвомаданий хусусиятларини илмий-назарий тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Транссферик тасниф модели”нинг динамик траекториялари негизида рақамли дискурснинг веб, мобил ва мессенжер асосли матнларда намоён бўладиган ижтимоий-семантик, полифоник, персонализация имкониятлари ҳамда гипермедиявий структураси лингвомаданий таҳлил мезонлари орқали аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги рақамли дискурсда моноеквивалентлик, полиеквивалентлик, маъновий эквивалентлик ҳамда эквиваленциз дискурсив бирликларнинг гапнинг тема ва ремасини белгилашдаги ўзига хос роли ижтимоий тармоқлардаги ҳештег, веб-сайт, кликбейтинг ва мемларнинг дискурсив-семантик компонент тадқиқи асосида исботланган;
инглиз ва ўзбек тилларида рақамли дискурснинг морфологик, синтактик боғланишидаги универсал ва фарқли хусусиятлари тилларда гиперсинтаксик, эллиптик жумлалар, анафорик боғланишларнинг устунлиги ҳамда ўзбек тилида калка таржималар ва кодлар алмашинуви натижасида юқори трансформатив  гибрид синтактик тузилмалар шаклланиши орқали асосланган;
ҳар икки тилдаги рақамли дискурсда миллий-маданий бирликлар ва эможиларнинг лингвомаданий фарқлари замонавий медиаматнларнинг семиотика ва метафоралари антропоморф ҳамда ноантропоморф моделларда таҳлил этилиши орқали миллий тафаккур ва маданий идентификациянинг асосий воситаси сифатида далилланган;
инглиз тилида шахсийлаштирилган ва тўғридан тўғри услублар ҳамда ўзбек тилида мақомга асосланган хушмуомалилик ва жамоавийлик мезонлари ўртасидаги “индивидуаллик – жамоавийлик”, “вербал – визуал”, “бевоситалик – билвоситалик” каби қарама-қарши муносабатлар орқали рақамли дискурсда коммуникатив стратегияларнинг лингвопрагматик моҳияти исботланган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида рақамли технологиялар дискурсининг семантик-структур, лингвомаданий хусусиятларини тадқиқ қилиш жараёнида ишлаб чиқилган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
 “Транссферик тасниф модели”нинг динамик траекториялари негизида рақамли дискурснинг веб, мобил ва мессенжер асосли матнларда намоён бўладиган ижтимоий-семантик, полифоник персонализация имкониятлари ҳамда гипермедиявий структураси лингвомаданий таҳлил мезонлари орқали аниқланганига оид назарий хулосалардан Қарши давлат университетида 2021-2023 йилларда амалга оширилган СУЗ-800-21ГР 3181 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро лойиҳанинг ижтимоий фанлар сектори филология бўлимида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2025-йил 1-майдаги 04/1724-сон маълумотномаси). Натижада рақамли дискурс трансформацияси тўғрисидаги маълумотлар нафақат олий таълим муассасаларида фанларнинг инновацион педагогик технологиялар асосида ўқитилишида, балки кенг омма учун мўлжалланган тарбиявий аҳамиятга эга адабиётларни яратишда ҳам муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги рақамли дискурсда моноеквивалентлик, полиеквивалентлик, маъновий эквивалентлик ҳамда эквиваленциз дискурсив бирликларнинг гапнинг тема ва ремасини белгилашдаги ўзига хос роли ижтимоий тармоқлардаги ҳештег, веб-сайт, кликбейтинг ва мемларнинг дискурсив-семантик компонент тадқиқи асосида исботлангани ҳақидаги хулоса ва натижалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020–2023-йилларда амалга оширилган АМ-Ф3-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таʻлимий корпусини яратиш мавзуси” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 30-апрелдаги 01/4-1784-сон маълумотномаси). Натижада рақамли технологиялар соҳасига оид терминларнинг семантик хусусиятлари корпус лингвистикаси контекстида тизимлаштирилган, медиаматнлар таҳлилидан олинган маълумотлар асосида тил корпусининг тематик таркиби бойитилган ва ўзбек тилида рақамли технологиялар терминологиясининг стандартлаштирилган таснифи ишлаб чиқилган;
инглиз ва ўзбек тилларида рақамли дискурснинг морфологик, синтактик боғланишидаги универсал ва фарқли хусусиятлари тилларда гиперсинтаксик, эллиптик жумлалар, анафорик боғланишларнинг устунлиги ҳамда ўзбек тилида калка таржималар ва кодлар алмашинуви натижасида юқори трансформатив  гибрид синтактик тузилмалар шаклланиши орқали асослангани; ҳар икки тилдаги рақамли дискурсда миллий-маданий бирликлар ва эможиларнинг лингвомаданий фарқлари замонавий медиаматнларнинг семиотика ва метафоралари антропоморф ҳамда ноантропоморф моделларда таҳлил этилиши орқали миллий тафаккур ва маданий идентификациянинг асосий воситаси сифатида далиллангани билан боғлиқ илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда бажарилган Ф3 – 201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 12-апрелдаги  01/4-1361-сон  маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тилларида рақамли технологиялар дискурсининг лингвомаданий хусусиятларига доир тизимли таҳлиллар лойиҳанинг янги хулоса ва умумлашмалар билан бойишига хизмат қилган;
инглиз тилида шахсийлаштирилган ва тўғридан-тўғри услублар ҳамда ўзбек тилида мақомга асосланган хушмуомалилик ва жамоавийлик мезонлари ўртасидаги “индивидуаллик – жамоавийлик”, “вербал – визуал”, “бевоситалик – билвоситалик” каби қарама-қарши муносабатлар орқали рақамли технологиялар дискурсида коммуникатив стратегияларнинг лингвопрагматик моҳияти исботланганига оид натижалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 2021–2022-йилларда бажарилган АЛ-412104512 рақамли “Ўзбекистоннинг географик обектлари учун кўп тилдаги электрон луғат яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада кенг фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 17-апрелдаги 04-01/1859-сон маълумотномаси). Натижада географик обектларнинг номланишида лингвомаданий хусусиятлар, миллий-маданий компонентлар, ном ва атамаларни таҳлил қилиш имкониятларини кенгайтириш, маданиятлараро диалогларни шакллантириш учун реал вақт режимида тил ва маданият мулоқотларини қўллаш имконини берувчи технологик воситалардан фойдаланишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish