Аслонова Орзигул Пиримовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ривожлантирувчи таълимни вариатив моделлаштириш назарияси ва методикаси”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган 2022.3.DSc/Ped356
Илмий раҳбар: Шадиев Ризамат Давронович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.11.04
Расмий оппонентлар: Турдиев Шохрух Раззоқович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Уразова Марина Батировна педагогика фанлари доктори, профессор, Ҳамраев Алижон Рўзиқулович педагогика фанлари доктори, профессор,
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ривожлантирувчи таълимни вариатив моделлаштиришнинг илмий-педагогик асосларини тадқиқ этиш ҳамда илмий-методик характерга эга вариатив моделлаштириш консепсиясини ишлаб чиқиш
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ривожлантирувчи таълимнинг психологик-педагогик хусусиятлари педагогик жараённинг фаолликни таъминлаш, таълим олувчини қўллаб-қувватлаш, рефлексивлик, шахсга йўналганлик каби компонентлари билан шахс субектогенезида мустақил топшириқларни тизимли бажаришга устуворлик бериш асосида очиб берилган;
вариатив моделлаштириш мазмуни инновацион педагогик фаолият тузилмасининг шахсий муносабатли, ахлоқий-қадриятли, когнитив-педагогик каби амалий компонентларийбю дарс ва дарсдан ташқари фаолият билан амалий интеграцияси асосида такомиллаштирилган;
вариатив моделлаштириш консепсияси мазмуни таълим олувчиларнинг мақсадни онгли белгилаш, ўз-ўзини ривожлантириш каби субектив парадигмасини вариатив таълимни диверсификациялаш, флексибиллик, муқобиллик ва ижодийлик тамойиллари билан когнитив синергияси муаммоларини самарали ҳал қилиш асосида такомиллаштирилган;
ривожлантирувчи таълимнинг вариатив моделларини фаолиятда самарали қўллаш технологиялари ўқитувчи фаоллигини рағбатлантирувчи “Ўқитувчи миндсети” вариатив дастурийбю педоцентризм ғоялари (инсонпарварлик, маданий диалог, дидактик фаолликни жадаллаштириш) билан ўзаро алоқасини инновацион усуллар орқали диалектик интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
таълим олувчиларнинг индивидуал қобилиятларини ривожлантиришнинг амалдаги методикаси вариатив таълимнинг “Оператив модел”, “Квази-тадқиқот”, “Ижтимоий фаоллик”, “Визуал дискрет” каби моделларини ўқув жараёнига эмергенсиялаш ҳамда янги контекстда флексибил ҳолда ўзгартириб ўқувчиларнинг проксимал зонасига босқичма-босқич персоналлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Ривожлантирувчи таълимнинг вариатив моделлаштириш бошланғич синф ўқувчиларининг индивидуаллигини ривожлантиришга доир ишлаб чиқилган назария ва методика асосида:
ривожлантирувчи таълимнинг психологик-педагогик хусусиятлари педагогик жараённинг фаолликни таъминлаш, таълим олувчини қўллаб-қувватлаш, рефлексивлик, шахсга йўналганлик каби компонентлари билан шахс субектогенезида мустақил топшириқларни тизимли бажаришга устуворлик беришга доир хулосалардан бошланғич таълим йўналиши талабалари учун “Акмеология” номли ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Песпубликаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 31-майдаги 237-173 - сонли маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларининг ўз-ўзини англаш, фаоллаштириш, мустақил ҳаракат қила олиш кўникмасини ривожлантиришга хизмат қилган;
вариатив моделлаштириш мазмуни инновацион педагогик фаолият тузилмасининг шахсий муносабатли, ахлоқий-қадриятли, когнитив-педагогик каби амалий компонентларийбю дарс ва дарсдан ташқари фаолият билан амалий интеграцияси асосида бошланғич таълим йўналиши талабалари учун “Мутахассисликка кириш” номли ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Қарши давлат университети ректорининг 2024-йил 18-майдаги 293- сонли буйруғи). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг вариатив ёндашув асосларини тизимли ўзлаштиришига хизмат қилган;
вариатив моделлаштириш консепсияси мазмуни таълим олувчиларнинг мақсадни онгли белгилаш, ўз-ўзини ривожлантириш каби субектив парадигмасини вариатив таълимни диверсификациялаш, флексибиллик, муқобиллик ва ижодийлик тамойиллари билан когнитив синергияси муаммоларини самарали ҳал қилиш асосига доир илмий-методик маълумотлардан бошланғич таълим йўналиши талабалари учун “Бошланғич таълим педагогикаси, инновацияси ва интеграцияси” номли дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Песпубликаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 31-майдаги 237-173 - сонли маълумотномаси). Натижада ушбу дарслик йўналиш талабаларининг педагогик, психологик ва методик тайёргарлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
ривожлантирувчи таълимнинг вариатив моделларини фаолиятда самарали қўллаш технологиялари ўқитувчи фаоллигини рағбатлантирувчи “Ўқитувчи миндсети” вариатив дастурийбю педоцентризм ғоялари (инсонпарварлик, маданий диалог, дидактик фаолликни жадаллаштириш) билан ўзаро алоқасини инновацион усуллар орқали диалектик интеграциялашга доир тажрибалардан бошланғич таълим йўналиши талабалари учун “Бошланғич таълим педагогикаси” номли ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Песпубликаcи Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-декабрдаги 388-134 - сонли маълумотномаси). Натижада ушбу дарслик талабаларнинг ижтимоий соҳадаги фаолиятида вариатив шакллардан фойдаланиш имкониятини ошириш учун хизмат қилган;
таълим олувчиларнинг индивидуал қобилиятларини ривожлантиришнинг амалдаги методикаси вариатив таълимнинг “Оператив модел”, “Квази-тадқиқот”, “Ижтимоий фаоллик”, “Визуал дискрет” каби моделларини ўқув жараёнига эмергенсиялаш ҳамда янги контекстда флексибил ҳолда ўзгартириб ўқувчиларнинг проксимал зонасига босқичма-босқич персоналлаштириш орқали такомиллаштирилган методлари магистратура талабалари учун “Олий ва профессионал таълимда мутахассислик фанларини ўқитиш” номли дарслик мазмунига сингдирилган Ўзбекистон Песпубликаcи Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537 - сонли маълумотномаси). Натижада бошланғич таълим ихтисослиги магистрлар фаолиятларини илмий ташкил этиш, ижодкорликнинг когнитив ва шахсий-мотивацион жиҳатларини ошириш учун хизмат қилган;