Панжиев Мақсуд Алиқуловичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Педагогик жараёнда ахборотлар билан ишлаш орқали ўқувчилар когнитив фаоллигини ошириш механизмлари” 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9159
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.11.04
Илмий раҳбар: Камолов Ифтихор Бахтиёрович. педагогика фанлари доктори, профессор 
Расмий оппонентлар: Чоршанбиев Зафар Эсанпулатович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Жўраев Тўйчи Норбўтаевич, педагогика фанлари фалсафа доктори, (PhD). 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ахборотларни ўзлаштириш жараёнида умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг когнитив фаоллигини ривожлантириш методикасини асослаш, ва такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
таълим жараёнида ахборот билан ишлаш орқали ўқувчиларнинг когнитив фаоллигини ошириш имкониятлари аниқлаштирилган. Бунда ахборотни ўзлаштиришнинг прагматик самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи коммуникатив-ривожлантирувчи ҳамда диагностик-коррексион жараёнларга таъсир этувчи психологик-педагогик омиллар таҳлилий тизимлаштирилган;
ўқувчиларнинг когнитив фаоллигини ошириш механизмлари таълимий ахборотларнинг вербал, матнли, рамзий ва график шаклларини ўзлаштиришга йўналтирилган трансформацион методлар ҳамда ахборотни қабул қилиш, идрок этиш ва баҳолашга доир универсал ўқув ҳаракатларини тизимли алгоритмлаш асосида такомиллаштирилган;
когнитив фаолликни оширишнинг педагогик модели маълумотларни тизимли-мантиқий структурага келтиришда мултисенсор воситалардан фойдаланиш ҳамда ўқувчилар ўзлаштириш даражасини диагностик таҳлил қилишга йўналтирилган лойиҳавий прогнозлаш компонентлари билан бойитилган;
ўқувчиларнинг когнитив фаоллигини ривожлантириш методикаси рақамли технологиялар муҳитида жамоавий, гуруҳли ва индивидуал фаолият шаклларини оптималлаштириш, интерфаол технологияларни дарс структурасига интеграциялаш ҳамда инверсия (тескари таълим) усулларини татбиқ этиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ахборотлар билан ишлаш орқали ўқувчилар когнитив фаоллигини оширишга доир олиб борилган тадқиқот иши натижалари асосида:
педагогик жараёнда ахборотлар билан ишлаш орқали ўқувчилар когнитив фаоллигини оширишнинг дидактик имкониятлари ахборотларни ўзлаштирилиш прагматиклигини оширишга йўналтирилган коммуникатив-риовжлантирувчи ва ҳамда диагностик-коррексион жараёнларга таъсир қилувчи психологик-педагогик омилларни таҳлилий тизимлаштириш асосида аниқлаштиришга оид маълумотлар “Узлюксиз таълимдаги тенденсиялар ва замонавий ёндашувлар” номли дарслигини ишлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 01-августдаги 277-сон буйруғи билан тасдиқланган, 277-264-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, узлюксиз таълим тизимини ривожлантириш жараёнига доир ёндашувлар мазмунан бойитилишига хизмат қилган;
таълим жараёнида ўқувчиларнинг когнитив фаоллигини ошириш жараёни таълимий ахборотларнинг вербал, матнли, ишоравий, график шаклларини ўзлаштириш билан боғлиқ бўлган трансформацион таълим методларини ахборотни қабул қилиш, идрок этиш, баҳолаш билан боғлиқ универсал ўқув ҳаракатларини тизимли алгоритмлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Узлюксиз таълимдаги тенденсиялар ва замонавий ёндашувлар” номли дарслигини ишлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 01-августдаги 277-сон буйруғи билан тасдиқланган, 277-264-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, узлюксиз таълим тизимида шахс когнитив фаоллигини оширишга доир ёндашувлар ахборотлар билан ишлашга доир маълумотлар билан такомиллашувига эришилган;
ахборотлар билан ишлаш орқали ўқувчилар когнитив фаоллигини ошириш модели маълумотларни тизимли ва мантиқий ташкил этишда Мултисенсор воситаларни қўллаш ҳамда талабалар билимларини диагностик ўрганишга йўналтирилган ёндашувни лойиҳавий прогнозлаш орқали такомиллаштиришга оид таклифлар “Инклюзив таълим. Госпитал педагогика” номли дарсликни ишлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 01-августдаги 277-сон буйруғи билан тасдиқланган, 277-304-сонли нашр гувоҳномаси); 
ўқувчиларнинг когнитив фаоллигини ривожлантириш методикаси ахборотларни тақдим этишда рақамли технологиялар орқали жуфт-гуруҳ ва индивидуал фаолиятни оптимал бирлаштириш, интерфаол технологияларни ўқув жараёнининг тузилмасига йўналтириш ҳамда инверсия усулларини амалиётга татбиқ этиш асосида таколмиллаштиришга оид таклифлар “Технология таълим ва уни ўқитиш методикаси” номли дарслигини ишлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 01-августдаги 277-сон буйруғи билан тасдиқланган, 277-257-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, педагогик таълим жараёни ўқувчилар когнитив фаоллигини ошириш методикасига доир инновацион методикалар билан бойитилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish