Абдуллаева Муборак Бекқуловнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тригеминал невропатияларининг клиник-этиологик ва тиббий-ижтимоий хусусиятлари ҳамда уларнинг олдини олиш ва даволаш йўлларини такомиллаштириш», 14.00.13 – Неврология ва 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3. DSc/Tib735 
Илмий маслахатчи: Маджидова Якутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хайдаров Нодир Қодирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ҳузуридаги  DSc.06/2025.27.12.Tib.l1.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенаш.
Расмий оппонентлар: Гафуров Бахтияр Гафурович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Туруспекова Саулеш Туруспековна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдурахимов Зохид Абдувасикович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади тригеминал нерв невропатиясининг клиник-неврологик ва инструментал-лаборатор хусусиятларини аниқлаш орқали даволаш самарадорлигини ошириш ҳамда уни амбулатор хамда стационар шароитларда эрта аниқлаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор клиник ва нейрофизиологик кўрсаткичларни, оғриқ синдромининг табиатини ва стандарт терапияга жавобларни таққослаш орқали ТНН кечишига жинс ҳамда климактерик ҳолатнинг таъсири, яъни ТНН кечишининг клиник кўринишлари ва оғирлиги менопауза/климактерик даврда аёлларда таққосланадиган ёшдаги эркаклар популяциясига нисбатан яққол таъсири исботланган;
ТННнинг периферик ва марказий турлари ҳамда бош мия шикастланишининг локализацияси ўртасида корреляция аниқланиб, ТННнинг периферик тури кўпроқ II ва II-III шохларининг шикастланиши билан, марказий тури эса II шохнинг шикастланиши ва нейроваскуляр зиддият билан кечиши исботланган;
тригеминал нерв невропатияси билан оғриган беморларда яллиғланишга олди цитокинлар интерлейкин IL-1, IF-γ, TNF-β, TNF-α даражалари, шунингдек, оғриқ пароксизмининг интенсивлиги учун масъул бўлган Р омили даражаси ўртасида корреляцион боғлиқлик аниқланиб, бу даволаш самарадорлиги ва патологик жараённинг фаоллик даражасининг потенциал маркери эканлиги асосланган;
климактерик ёшдаги аёлларда терапияга мойиллик ва динамик маркерлар: D витамини, лютеинловчи гормон (ЛГ) ва фолликулостимулловчи гормон (ФСГ), эстрадиол даражаси ўртасидаги боғлиқлик ҳамда уларнинг пасайиши чакка-пастки жағ бўғимнинг артрозига олиб келиши исботланган;
тригеминал нерв невропатияси билан оғриган беморларда касаллик хусусиятларига, ижтимоий мослашув даражаси ва ҳаёт сифатини субъектив баҳолаш кўрсаткичларига мослаштирилган реабилитация дастурлари, шунингдек, ногиронликка олиб келувчи шакллари бўлган беморларни диспансер кузатув тизими доирасида йўналтириш, мониторинг ва кўптармоқли реабилитация мезонларини ўз ичига олган бошқаришнинг клиник менежмент модели ишлаб чиқилган;
илк бор тригеминал нерв невропатияси билан хасталанган беморларда даволанишга мойилликнинг ижтимоий-ҳудудий омили аниқланган хамда яшаш жойини ҳисобга олган ҳолда ресурсларни тақсимлашни оптималлаштириш, мақсадли профилактика ва реабилитация тадбирларини таъминлаш, дастур самарадорлигини ошириш имконини берадиган даволаш-профилактика тадбирларини ташкил этишнинг табақалаштирилган ёндашуви ишлаб чикилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
тригеминал нерв невропатиясининг клиник-биокимёвий ривожланиш механизмлари, ташхислаш ва даволашни оптималлаштириш бўйича илмий натижалар асосида: 
биринчи илмий янгилик: илк бор клиник ва нейрофизиологик кўрсаткичларни, оғриқ синдромининг табиатини ва стандарт терапияга жавобларни таққослаш орқали ТНН кечишига жинс ҳамда климактерик ҳолатнинг таъсири, яъни ТНН кечишининг клиник кўринишлари ва оғирлиги менопауза/климактерик даврда аёлларда таққосланадиган ёшдаги эркаклар популяциясига нисбатан яққол таъсири илмий асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат стоматология институти Мувофирилган эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 4 июлдаги 01-р/32-сон билан тасдиқланган «Оптимизация комплексного лечения невралгии тройничного нерва у женщин в климактерическом периоде» услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси марказий кўп тармоқли поликлиникасига 23.07.2024 йилдаги 26-сонли буйруқ, ТДСИ клиникасида 24.07.2024 йилдаги 42-сонли буйруқ, ЛОР ва ББК илмий амалий тиббиёт маркази 23.07.2024 йилдаги 27-сонли буйруқлар билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 15 февралдаги 12/03-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тригеминал нерв невропатияси (ТНН) билан касалланган беморларда анамнез хусусиятлари ва клиник-неврологик симптоматикаларнинг ёш ва жинс нуқтаи назаридан таъсири бахоланиб, ёш ортиши билан ТНН хуружларининг оғирлиги ва частотаси ошиши беморларнинг ҳаёт сифатига салбий таъсиринипрогнозлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ТННни ташҳислашда ва даволашда самарали, кам харажатли, мақсадли ёндошувларни жорий этиш орқали ортиқча текширувлар сони камайтириб, даволаш самарадорлиги ортиб, хуружлар сони ва даволаниш муддати қисқартиради. Хулоса: олинган тадқиқот натижалари клиник амалиётга жорий қилиниши орқали хронизациясини камайтириш, оғриқ синдромини самарали назорат қилиш, беморларнинг ҳаёт сифати ва ижтимоий мослашувини яхшилашга эришилди.
иккинчи илмий янгилик: ТННнинг периферик ва марказий турлари ҳамда бош мия шикастланишининг локализацияси ўртасида корреляция аниқланиб; ТННнинг периферик тури кўпроқ II ва II-III шохларининг шикастланиши билан, марказий тури эса II шохнинг шикастланиши нейроваскуляр зиддият билан кечиши илмий асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат стоматология институти Мувофирилган эксперт кенгаши томонидан 2024-йил 4-июлдаги 01-р/31-сон  билан тасдиқланган «Метод повышения эффективности лечения периферического типа невралгии тройничного нерва» услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф  Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси марказий кўп тармоқли поликлиникасига 23.07.2024 йилдаги 26-сонли буйруқ, ТДСИ клиникасида 24.07.2024 йилдаги 42-сонли буйруқ, ЛОР ва ББК илмий амалий тиббиёт маркази 23.07.2024 йилдаги 27-сонли буйруқлар билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 15 февралдаги 12/03-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: қуйидагилардан иборат периферик типдаги ТНН билан оғриган беморларда оғриқ хуружининг давомийлиги узоқлиги, хуружлараро даврда кузатиладиган беморлар ҳаёт сифатига салбий таъсир қилган неврологик  ўзгаришлар юз соҳасида турли парестезиялар, зарарланган тармоқни ҳис қилиши каби симптоматиканинг сақланиб қолиши каби белгиларни бартараф қилишга қаратилган. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари амбулатор даволаш харажатларини ҳар бир бемор учун ўртача 366355 сўм, жами 315 бемор ҳисобида 47 626 150 сўм миқдорида иқтисодий тежамкорликка эришиш иқтисодий самарадорлик ҳисобланади. Хулоса: Олинган тадқиқот натижалари клиник амалиётга жорий қилиниши орқали хронизациясини камайтириш, оғриқ синдромини самарали назорат қилиш, беморларнинг ҳаёт сифати ва ижтимоий мослашувини яхшилаш ҳамда ногиронлик ривожланиш хавфини камайтиришга эришиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: тригеминал нерв невропатияси билан оғриган беморларда яллиғланишга олди цитокинлар интерлейкин ИЛ-1, ИФ-γ, ФНО-β, ФНО-α даражалари, шунингдек, оғриқ пароксизмининг интенсивлиги учун масъул бўлган Р омили даражаси ўртасида корреляцион боғлиқлик аниқланиб, бу даволаш самарадорлиги ва патологик жараённинг фаоллик даражасининг потенциал маркери эканлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат стоматология институти Мувофирилган эксперт кенгаши томонидан 2024-йил 4-июлдаги 01-р/31-сон  билан тасдиқланган «Метод повышения эффективности лечения периферического типа невралгии тройничного нерва» услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф  Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси марказий кўп тармоқли поликлиникасига 23.07.2024 йилдаги 26-сонли буйруқ, ТДСИ клиникасида 24.07.2024 йилдаги 42-сонли буйруқ, ЛОР ва ББК илмий амалий тиббиёт маркази 23.07.2024 йилдаги 27-сонли буйруқлар билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 15 февралдаги 12/03-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: климактерик ёшда периферик типдаги ТНН билан оғриган беморларда оғриқ хуружининг давомийлиги узоқлиги, хуружлараро даврда кузатиладиган неврологик юз соҳасида турли парестезиялар, зарарланган тармоқни ҳис қилиши каби симптоматиканинг камайтириш, беморлар ҳаёт сифатига салбий бартараф қилиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: даволаш самарадорлиги ортиб, хуружлар давомийлиги ва даволаниш муддати қисқариб, хизмат кўрсатиш харажатларини 1 беморга 366355 сўм тежашга имконини беради. Хулоса: олинган тадқиқот натижалари клиник амалиётга жорий қилиниши орқали эрта диагностика қилиш, оғриқ синдромини самарали назорат қилиш, беморларнинг ҳаёт сифати ва ижтимоий мослашувини яхшилаш ҳамда ногиронлик ривожланиш хавфини камайтиришга эришилди.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор климактерик ёшдаги аёлларда терапияга мойиллик ва динамик маркерлар: D витамини, лютеинловчи гормон (ЛГ) ва фолликулостимулловчи гормон (ФСГ), эстрадиол даражаси ўртасидаги боғлиқлик ҳамда уларнинг пасайиши чакка-пастки жағ бўғимнинг артрозига олиб келиши исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат стоматология институти Мувофирилган эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 4 июлдаги 01-р/32-сон билан тасдиқланган «Оптимизация комплексного лечения невралгии тройничного нерва у женщин в климактерическом периоде» услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси марказий кўп тармоқли поликлиникасига 23.07.2024 йилдаги 26-сонли буйруқ, ТДСИ клиникасида 24.07.2024 йилдаги 42-сонли буйруқ, ЛОР ва ББК илмий амалий тиббиёт маркази 23.07.2024 йилдаги 27-сонли буйруқлар билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 15 февралдаги 12/03-сонли хулосаси).  Ижтимоий самарадорлиги: ТНН кечиши, даволанишга мойиллик ва ижтимоий мослашув даражаси ва ҳаёт сифатини субъектив баҳолаш кўрсаткичларига мослаштирилган реабилитация дастурлари яратилиши ҳаёт сифатини яхшилаши аниқланган; Иқтисодий самарадорлиги:  олинган маълумотлар асосида ТНН даволанишган индивидуал ёндашув ҳар бир бемор учун 366355 сўм  тўғридан-тўғри иқтисодий фойда келтирди. Хулоса: олинган тадқиқот натижалари клиник амалиётга жорий қилиниши орқали климактерик ёшдаги аёлларда оғриқ синдромини самарали назорат қилиш, беморларнинг ҳаёт сифати ва ижтимоий мослашувини яхшилаш ҳамда ногиронлик ривожланиш хавфини камайтиришга эришиш самарали ҳисобланади.
бешинчи илмий янгилик: тригеминал нерв невропатияси билан оғриган беморларда касаллик хусусиятларига, ижтимоий мослашув даражаси ва ҳаёт сифатини субъектив баҳолаш кўрсаткичларига мослаштирилган реабилитация дастурлари, шунингдек, ногиронликка олиб келувчи шакллари бўлган беморларни диспансер кузатув тизими доирасида йўналтириш, мониторинг ва кўптармоқли реабилитация мезонларини ўз ичига олган бошқаришнинг клиник менежмент модели ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат стоматология институти Мувофирилган эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 4 июлдаги 01-р/33-сон билан тасдиқланган «Оптимизация диагностики и лечения невралгии тройничного нерва центрального типа» услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси марказий кўп тармоқли поликлиникасига 23.07.2024 йилдаги 26-сонли буйруқ, ТДСИ клиникасида 24.07.2024 йилдаги 42-сонли буйруқ, ЛОР ва ББК илмий амалий тиббиёт маркази 23.07.2024 йилдаги 27-сонли буйруқлар билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 15 февралдаги 12/03-сонли хулосаси).  Ижтимоий самарадорлиги: даволанишга мойилликнинг ижтимоий-ҳудудий омили даволаниш самарадорлигига таъсир қилишини аниқлаш, даволашни мониторинг қилиш, даволанишга мойиликни камайтирувчи омилларни бартараф қилиш самарали ҳисобланади. Иқтисодий самарадорлиги: ТННни даволашда ушбу янгиликни қўллаш тўғридан-тўғри  1 беморга 366355 сўм иқтисодий фойда келтирди. Хулоса: олинган тадқиқот натижалари клиник амалиётга жорий қилиниши орқали хронизациясини камайтириш, оғриқ синдромини самарали назорат қилиш, беморларнинг диспансер кузатув тизимини такомиллаштириш, мониторинг ва кўптармоқли реабилитация мезонларини яхшилаш, ҳаёт сифати ва ижтимоий мослашувини яхшилаш ҳамда ногиронлик ривожланиш хавфини камайтиришга эришилди.
олтинчи илмий янгилик: илк бор ТНН билан хасталанган беморларда даволанишга мойилликнинг ижтимоий-ҳудудий омили аниқланган хамда яшаш жойини ҳисобга олган ҳолда ресурсларни тақсимлашни оптималлаштириш, мақсадли профилактика ва реабилитация тадбирларини таъминлаш, дастур самарадорлигини ошириш имконини берадиган даволаш-профилактика тадбирларини ташкил этишнинг табақалаштирилган ёндашуви ишлаб чикилганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат стоматология институти Мувофирилган эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 4 июлдаги 01-р/33-сон билан тасдиқланган «Оптимизация диагностики и лечения невралгии тройничного нерва центрального типа» услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси марказий кўп тармоқли поликлиникасига 23.07.2024 йилдаги 26-сонли буйруқ, ТДСИ клиникасида 24.07.2024 йилдаги 42-сонли буйруқ, ЛОР ва ББК илмий амалий тиббиёт маркази 23.07.2024 йилдаги 27-сонли буйруқлар билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 15 февралдаги 12/03-сонли хулосаси).  Ижтимоий самарадорлиги: даволанишга мойилликнинг ижтимоий-ҳудудий омили даволаниш самарадорлигига таъсирини яхшилаш учун тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш, полипрагмазияни бартараф қилиш самарали ҳисобланади. Иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ТННни даволашда ушбу янгиликни қўллаш тўғридан-тўғри  1 беморга 366355 сўм иқтисодий фойда келтирди. Хулоса: олинган тадқиқот натижалари клиник амалиётга жорий қилиниши орқали хронизациясини камайтириш, оғриқ синдромини самарали назорат қилиш, беморларнинг ҳаёт сифати ва ижтимоий мослашувини яхшилаш ҳамда ногиронлик ривожланиш хавфини камайтиришга эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish