Шамсиддинова Ситора Бадриддиновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Гилгамиш” достонида ҳайот ва боқийлик консепсийасининг бадиий-ғоявий талқини” мавзусидаги 10.00.05 – “Осиё ва Африка халқлари тиллари ва адабиёти” (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3435.
Илмий раҳбар: Муродов Ғайрат, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.05.03  
Расмий оппонентлар: Халлиева Гулноз Искандаровна, филология фанлари доктори, профессор; Тўхлиев Боқижон, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллари институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади “Гилгамиш” достонида ифода топган ҳаёт ва боқийлик консепсиясини ойдинлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Эпоснинг жаҳон, шу жумладан, Шарқ сўз санъатида ўрни, аҳамияти ойдинлаштирилиб,  унинг бадиий матнидаги ҳаёт ва боқийлик консепсиясининг бадиий-ғоявий талқини қамровли ёндашув асосида янгича илмий таҳлил қилинган;
достоннинг сюжет структураси ва шакл-мазмун уйғунлиги таҳлили орқали достон қаҳрамонлик эпоси сифатида Шарқ эпик анъаналари билан ғоявий ҳамда поетик муштараклик нуқтайи назаридан тадқиқ қилинган;
асардаги яралиш ва туғилиш, сафар, туш каби мотивларнинг бадиий ўрни ва ғоявий юкламаси аниқланиб, улар ҳаёт ва боқийлик консепсияси доирасида таҳлил этилган;
“Гилгамиш” қадимий Шарқ эпосларининг айрим намуналари билан қиёсий-тарихий ва қиёсий-типологик алоқадорликда ўрганилган ва шу тарзда муаммонинг умумбашарий аҳамияти кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Гилгамиш” эпосининг бош ғояси бўлган ҳаёт ва боқийлик консепсиясини ўрганиш мобайнида олинган илмий натижалар асосида: 
поетик тафаккур маҳсули – эпосларнинг генезиси, фанга маълум илк эпос “Гилгамиш”нинг тадрижий такомили, вариантлари орасидаги уйғунлик ва тафовутли жиҳатлари, ғояси, эпик қаҳрамонларга хос характер хусусиятлари, ҳаёт ва ўлим муаммосига алоқадор мотивлар таҳлили ҳақидаги фикр-мулоҳазалардан, ушбу диссертация илмий натижалари, ундаги назарий қарашлардан давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2021-2023-йилларга бажарилган ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 12-февралдаги № 04/1-532 рақамли маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа иши “Гилгамиш” эпоси матнига хос асосий ғоявий-бадиий хусусиятлар, унинг устувор консепсияси, вариантлари орасидаги уйғун ва тафовутли жиҳатлар, мазкур бадиий яратманинг жаҳон эпик тафаккури тадрижига таъсири бўйича олинган натижалар билан бойитилган;
“Гилгамиш”нинг бош ғояси бўлган ҳаёт ва боқийлик консепсиясига оид қарашлардан,  қаҳрамонлик эпоси сифатида шарқ эпослари билан муштарак хусусиятлари қиёсланган далиллардан, эпос атрибути ҳисобланган ҳаёт ва боқийликка алоқадор яралиш ва туғилиш, сафар, дўстлик, туш мотивларининг бадиий-фалсафий ўрни ва аҳамиятига оид мулоҳазаларидан давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2024-йилда бажарилган АЛ-662204396  “Бухоро адабий муҳити ижодкорларининг илмий-адабий мероси бўйича электрон платформа яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган. (Бухоро давлат университетининг 2025-йил 3-мартдаги № 04/1-532 рақамли маълумотномаси). Натижада лойиҳа Бухоро адабий муҳитида яратилган айрим асарларнинг мазкур масалалар юзасидан қилинган таҳлиллари билан бойитилган,  ҳаёт ифодаси ва умрбоқийлик муаммосига алоқадор мотивларнинг қиёсий таҳлилига доир  маълумотлар билан тўлдирилган;
халқ ижодиётининг ноёб дурдонаси – “Гилгамиш” эпосининг  ҳаёт ва боқийликка алоқадор мотивлар таҳлили ва тадқиқи натижаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” радиоканалининг 2024-йил биринчи чорагида эфирга узатилган “Бир асар тарихи” радиоешиттиришини тайёрлашда фойдаланилган. Шунингдек, “Гилгамиш” эпосининг шарқ адабиётида тутган ўрни, топилиш тарихи, мавзу ва ғояси хусусида интервю берилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 7-июндаги № 10-сон маълумотномаси). Бу эса тадқиқотнинг нафақат назарий-илмий, балки маданий-маърифий соҳада ҳам амалий аҳамиятга эга эканини кўрсатди. Хусусан, илмий хулосалар асосида радиоешиттириш мазмуни бойитилиб, кенг жамоатчиликка қадимий эпоснинг ҳаёт фалсафаси ва умрбоқийлик ғояларини тушунарли ҳамда оммабоп шаклда етказиш имконияти яратилди. Натижада миллий ва жаҳон адабий меросига қизиқиш ошишига, эпоснинг маънавий-тарбиявий аҳамиятини тарғиб этишга ҳамда фолклор ёдгорликларини замонавий ахборот воситалари орқали оммалаштиришга хизмат қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish