Юсупов Бердибек Батирбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Туркий халқлар адабиётини ўқитишда ўқувчиларнинг ижтимоий-маданий компетенсиясини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9575.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдувалитов Ергаш Бураневич, педагогика фанлари доктори, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Усманова Умида Айбековна, педагогика фанлар доктори (DSc), профессор; Мамбетова Лобар Мирзавали қизи, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади. туркий халқлар адабиётини ўқитишда ўқувчиларнинг ижтимоий-маданий компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туркий халқлар адабиёти воситасида ўқувчиларнинг ижтимоий-маданий компетенсиясини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари маданий мулоқот қилиш, маъсумият ва эмпатия, муносабат ва фикр билдириш ва бағрикенглик туйғуларини босқичма-босқич тарбиялаш ҳамда тил ва лексик бирликлари, маданий ва ижтимоий қадриятлар уйғунлигини таъминлаш асосида аниқланган;
туркий халқлар адабиёти воситасида ўқувчиларнинг ижтимоий-маданий компетенлигини компетенсиявий ёндашув доирасида ривожлантириш модели миллий ва умуминсоний қадриятларга шахсий муносабатни ифода қилиш, ўзини-ўзи англаш, реал ҳаётдаги муносабатларни муҳокама этиши ҳамда ўзининг ижтимоий фаоллигини, инсоний муносабатларни ва умуминсоний ва миллий қадриятларни эстетик ва маънавий тарзда ифодалаш асосида такомиллаштирилган;
туркий халқлар адабиёти воситасида ўқувчилар ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантириш методикаси матнни ҳаёт билан боғлаш, фикрларни йиғиш, таққослаш, тизимлаш мавзуга қизиқиш уйғотиш ҳамда умуминсоний ғояларни ва таълим мазмунини мослаштириш ҳамда аудио-достонлар, видеосабоқлар, интерактив тестлар ва форум мунозараларни киритиш асосида такомиллаштирилган;
адабий таълим жараёнида ўқувчиларнинг ижтимоий-маданий компетентлигини туркий халқлар адабиёти воситасида ривожлантириш методикаси самарадорлиги ахлоқий-маънавий ва мулоқотга доир кўникмалар ва шахсий ўсишида фикрлаш мустақиллиги, фуқаролик позицияси, рефлекция орқали эмоционал кўрсаткич ҳамда ақл-идрок ҳиссиёт, ахлоқ ва фаолликнинг ўсишини муддатли кузатиб бориш асосида  такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим қозоқ тилидаги мактабларнинг 5–11-синфларида туркий халқлар адабиётини ўрганиш орқали ўқувчиларнинг ижтимоий-маданий компетенсиясини ривожлантириш технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
туркий халқлар адабиёти воситасида ўқувчиларнинг ижтимоий-маданий компетенсиясини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари маданий мулоқот қилиш, маъсумият ва эмпатия, муносабат ва фикр билдириш ва бағрикенглик туйғуларини босқичма-босқич тарбиялаш ҳамда тил ва лексик бирликлари, маданий ва ижтимоий қадриятлар уйғунлигини таъминлашга оид таклифлар «Халқ оғзаки ижоди» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сон буйруғи асосида берилган 511366 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ўқувчиларнинг ижтимоий-маданий компетентлигини компетенсиявий ёндашувнинг асосида ривожлантириш самарадорлиги ошган;
туркий халқлар адабиёти воситасида ўқувчиларнинг ижтимоий-маданий компетенлигини компетенсиявий ёндашув доирасида ривожлантириш модели миллий ва умуминсоний қадриятларга шахсий муносабатни ифода қилиш, ўзини-ўзи англаш, реал ҳаётдаги муносабатларни муҳокама этиши ҳамда ўзининг ижтимоий фаоллигини, инсоний муносабатларни ва умуминсоний ва миллий қадриятларни эстетик ва маънавий тарзда ифодалаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар «Халқ оғзаки ижоди» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сон буйруғи асосида берилган 511366 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада туркий халқлар адабиётини ўқитиш орқали ўқувчиларнинг ижтимоий-маданий компетенсиясини ривожлантиришнинг лингвистик-маданий, ижтимоий-лингвистик, ижтимоий-психологик, ижтимоий-маданий компонентлари такомиллаштирилган;
туркий халқлар адабиёти воситасида ўқувчилар ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантириш методикаси матнни ҳаёт билан боғлаш, фикрларни йиғиш, таққослаш, тизимлаш мавзуга қизиқиш уйғотиш ҳамда умуминсоний ғояларни ва таълим мазмунини мослаштириш ҳамда аудио-достонлар, видеосабоқлар, интерактив тестлар ва форум мунозараларни киритиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар «Халқ оғзаки ижоди» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сон буйруғи асосида берилган 511366 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада туркий халқлар адабиётини ўқитиш орқали ўқувчиларнинг ижтимоий-маданий компетенсиясини ривожлантиришнинг мотивацион, коммуникатив-когнитив мазмуни такомиллаштирилган.
адабий таълим жараёнида ўқувчиларнинг ижтимоий-маданий компетентлигини туркий халқлар адабиёти воситасида ривожлантириш методикаси самарадорлиги ахлоқий-маънавий ва мулоқотга доир кўникмалар ва шахсий ўсишида фикрлаш мустақиллиги, фуқаролик позицияси, рефлекция орқали эмоционал кўрсаткич ҳамда ақл-идрок ҳиссиёт, ахлоқ ва фаолликнинг ўсишини муддатли кузатиб бориш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар «Халқ оғзаки ижоди» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сон буйруғи асосида берилган 511366 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада адабий таълим жараёнида туркий халқлар адабиётини ўқитиш орқали ўқувчиларнинг ижтимоий-маданий компетенсиясини ривожлантиришнинг лингвистик-маданий, ижтимоий-лингвистик, ижтимоий-психологик, ижтимоий-маданий компонентларини аниқлаштиришга муҳим аҳамият касб этган

Yangiliklarga obuna bo‘lish